Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Download 0.84 Mb.
|
Институтционал
2. «Шартномавий» давлат тушунчаси
Шартномавий давлатнинг қисқача таърифи шундай бўлади: бу – фақат унга фуқаролар томонидан топширилган ҳуқуқлар доирасида ва уларнинг манфаатлари йўлида куч ишлатиш монополиясидан фойдаланувчи давлат, фуқаролар эса солиқларни тўлашга мажбурият деб эмас, балки ўз зиммасига ихтиёрий равишда олинган мажбурият сифатида қарайди. Бошқача айтганда, давлатнинг роли уларда мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давлат ихтиёрига топшириш қулай бўладиган битимлар доираси бўйича кафил роли билан чегараланади. Трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда, мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш функциясидан ташқари, давлат Коуз назариясида ёритилган ҳуқуқларнинг оптимал тақсимланишини кўзда тутган ҳолда уларни тафсирлаш жараёнига ҳам аралаша бошлайди. Шундай қилиб, шартномавий давлатнинг мақсади ҳуқуқларни уларни оптимал тарзда тасарруф этишга қодир бўлган иқтисодий субъектлар қўлига топшириш асосида мулкчилик ҳуқуқларининг жамиятнинг умумий даромадини оширадиган тарзда тақсимланишига эришишдан иборат. Қандай шароитда шартномавий давлат мавжуд бўлади? Давлат фаолиятининг аниқ конституциявий доираларининг мавжуд бўлиши. Конституцияда шахслар томонидан давлатга топшириладиган ва ҳеч бир шароитда бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқлар эксплицит тарзда келишилган. Бундан ташқари, давлат аппаратининг ўзи улар асосида фаолият кўрсатадиган меъёрлар аниқ ифодаланган41. Фуқароларнинг давлат фаолиятида иштирок этиши механизмларининг мавжуд бўлиши. Фуқаролар давлат фаолиятида иштирок этишининг сиёсий механизмлари жумласига демократик тартиботлар киради. Бироқ демократия меъёрлари ўз ўзича етарли эмас, улар фуқаролар иштирокининг барқарор анъаналарига таяниши лозим, улар баъзан фуқароларнинг умумий фаровонликнинг ўсишини таъминлашдаги роли туфайли ижтимоий капитал деб аталади. Иқтисодий соҳада фуқаролар иштирокининг анъаналари алоҳида фирмалар даражасида ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш шаклини қабул қилади. Иш ўрнидаги демократия умуман жамиятни демократлаштиришнинг унсури ҳисобланади: инсон, агар у давлатни демократик бошқаришда фаол иштирок этишга интилса, ўзининг кундалик турмушида демократик ўзини ўзи бошқариш тажрибасига эга бўлиши лозим. Мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашнинг асосий муқобил механизми сифатида бозор институтининг мавжуд бўлиши. Давлат мулкчилик ҳуқуқларининг бозорда нолли трансакция харажатлари чоғида эришилиши мумкин бўлган тарзда тақсимланишига эришишни кўзлайди. Шунинг учун давлат вақти-вақти билан бозорга таққосланмаган ҳолда фаолият кўрсата олмайди. Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш муқобил механизмларининг мавжудлиги. «Овоз»дан фойдаланиш, яъни фуқароларнинг давлатнинг фаолиятида иштирок этиши билан бир қаторда «чиқиш» - шахсларнинг шартномалар бажарилишининг бошқа кафилларига мурожат этишининг муқобил вариантлари ҳам мавжуд бўлиши керак. Муқобил кафиллар сифатида бошқа давлатлар, давлатни назорат қилувчи гуруҳга муҳолифат, мафия, ижтимоий гуруҳ, ҳакамлар судъяси иштирок этиши мумкин. Субинститутлар қанчалик такомиллашган бўлса, давлат шунчалик кам даражада эркинликка эга, умумий даромаднинг шунчалик катта улуши фуқароларнинг қўлларига тегади. Шу нуқтаи назардан бир давлат минтақалари ўртасидаги ҳамда давлатлар ўртасидаги миграцион оқимлар инсонларнинг самарасиз давлат аппаратига қарши овоз бериш истагини акс эттиради. Умуман олганда мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш механизмларининг «бозори» ҳақида гапириш мумкин. Ушбу бозорда шахслар нафақат муайян жамият доирасидаги мавжуд муқобил вариантлар ўртасида танлайди, балки бошқа мамлакатларда мавжуд бўлган, тарихда ёки назарияда мавжуд бўлган муқобил вариантларни ҳам ҳисобга олишади. Шарқий Европа мамлакатларида бундай бозор айниқса яққол ифодаланган: ушбу бозорнинг давлатни унинг шартномаларнинг муқобил кафиллари билан рақобатлашиши жараёнида ислоҳ қилишдаги роли ўта муҳим. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling