Таққослаш кўрсаткичлари
|
Бозор уй хўжалиги
|
Буйруқбозлик иқтисодиётида уй хўжалиги
|
|
Ўтиш иқтисодиётидаги уй хўжалиги
| | |
Мақсадли функция
|
Тўловга қодир талабнинг чегараланганлиги шароитида фойдалаликни кўпайтириш. Бюджет чекловлари ягона чегараловчи омил сифатида
|
Ресурслар танқислиги шароитида фойдалаликни кўпайтириш. Бюджет чекловларидан ташқари, вақт ва ижтимоий чекловлар ҳам муҳим
|
Яшовчанлик қобилиятини йўқотмаслик
|
Ресурслар
|
Асосий ишдаги маош
|
Асосий ишдаги маош + бўш вақтнинг мавжудлиги (асосий ишга боғлиқ) + алоқалар + тарнсфертлар
|
Расмий, норасмий ва криминал бандликдан ва рента даромадлари сифатида олинадиган ресурслар “портфели”
|
Бюджет чекловларининг қатъийлиги
|
Мутлақ қатъий: уй хўжалиги маошдан ташқари бошқа даромад манбаларига эга эмас
|
Давлат уй хўжаликларига трансфертлар шаклида даромадларнинг катта қисмини олиш имконини беради
|
Даромадлар турли манбалари ўртасидаги чегараларнинг эгилувчанлиги фаровонлик ва пул даромадлари миқдорлари ўртасидаги қатъий боғлиқлик олиб ташлашга имкон беради
|
Жамғармаларнинг муҳимлиги ва уларнинг миқдори
|
Жамғармалар миқдори жамғаришга бўлган мойиллик чегараси миқдори ва жамғарманинг мақсади билан изоҳланади
|
Жамғармалар ҳам мажбурий (танқислик ва барча даромадни сарфлаш имкониятининг йўқлиги туфайли), ҳам ихтиёрий хусусиятга эга, бунда мажбурий жамғармалар танқислик интенсивлигининг ўсишига қараб ўсади
|
Жамғармага нисбатан “суғурта” юкламаси максимал даражада, улар муҳим, лекин уларнинг миқдори икки тенденция-мумкин қадар кўпроқ жамғарманинг зарурийлиги ва жамғармариш учун жорий даромадларнинг етишмаслиги каби икки тенденциянинг қарама-қарши ҳаракати натижасида аниқланади
|
Иқтисодий ресурсларни бирлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги
|
Уй хўжалиги аъзоларининг ҳар бири ноёб ресурсларга эга, шунинг учун оила қуриш узоқ муддатли инвестициялаш тўғрисидаги қарор билан айнан бир хил
|
Оила асосида алоҳида турдаги ноёб ресурсларни бирлаштириш ётади-алоқаларга, маъмурий ҳуқуқларга (прописка, партияга аъзолик) эга бўлиш
|
Ҳар бир оила аъзосидан мустақил даромад манбаларининг мавжуд бўлиши хатарни камайтиришга имкон беради
|
Уй хўжалигининг оптимал ҳажми (шу жумладан, болалар тўғрисида қарор қабул қилиш)
|
Уй хўжалигининг ўсиши ноёб ресурслар ишлаб чиқариш имкониятининг пасайишига қараб тўхтатилади
|
Уй хўжалигининг ҳажми ўта ноёб ресурсларни олиш харажатлари билан чекланган-алоқалар, турар-жой ва ҳ.к.
|
Уй хўжалиги аъзоларининг ўхшаш турдаги бандлиги туфайли хатарлар диверсификациясининг чегараланганлиги билан белгиланади
|
Ички тузилма
|
Оддий пағонали, бунда “бошлиқ” мавқеини эгаллаган жинс аҳамиятга эга эмас (энг ноёб активга эга бўлган шахс бошлиқ ҳисобланади)
|
Оддий пағонали, партия-давлат тизимида энг юқори ўрнинин эгаллаган оила аъзоси “Оила бошлиғи” ҳисобланади, кўпроқ бу эркаклардир
|
Оддий пағонали, жинси ва оиладаги ўрнидан қатъи назар энг барқарор даромадга эга бўлган уй хўжалиги аъзоси “бошлиқ” ҳисобланади
|
Давлатга нисбатан муносабат
|
Давлат бозор “хато”ларини тўғрилаш механизми сифатида кўриб чиқилади, ўз навбатида солиқларнинг тўланиши рационал тарзда амалга ошади
|
Давлат уй хўжалиги фаровонлигининг сўнгги босқичидаги кафолат сифатида қабул қилинади, ўз навбатида, солиқларни тўлаш бурч ҳисобланади
|
Уй хўжалиги давлат фаолиятида ўзининг яшовчанликни йўқотмаслик учун тўсқинликни кўради (уй хўжалиги фаолияти секторлари ўртасидаги тўсиқлар манбаси, ўз навбатида солиқларни тўлаш ўлпон сифатида қабул қилинади)
|
Уй хўжалиги учун энг муҳим бўлган ижтимоий сиёсат соҳаси
|
Меҳнат муносабатлари соҳасидаги сиёсат, солиқ сиёсати, таълим соҳасидаги сиёсат уй хўжалиги учун устивор ҳисобланади. Барча ушбу йўналишлар уй хўжалигининг бозордаги даромадларига тааллуқли
|
Пенсия, уй-жой-коммунал сиёсати, ижтимоий таъминот сиёсати, таълим соҳасидаги сиёсат устивор соҳа ҳисобланади. Барча ушбу йўналишлар ўта ноёб ресурсларга эга бўлишга тааллуқли
|
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсат, ижтимоий таъминот тизими ва пенсия тизими сиёсати устивор ҳисобланади. Тўғри маънода уй хўжалигининг яшовчанлиги ушбу соҳалардаги давлат сиёсатига боғлиқ.
|