Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 0.84 Mb.
bet91/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
Институтционал

3. Уй хўжалигининг хиллари
Уй хўжалиги фаолият кўрсатишидаги мутаассибликлар ролини таҳлил қилиш унинг таркибининг у ҳаракат қилаётган институционал муҳитнинг ўзига хос хусусиятлари билан шартланганлигини тушунишга ёрдам беради. Ҳақиқатдан ҳам, уй хўжалиги инсонни ташқи муҳитнинг ноаниқлигидан, унга юклатиладиган ўйин нормалари ва қоидаларидан, кундалик муаммоларга ортиқча эътибор қаратишдан сақлайди. Бинобарин, институционал муҳит хусусиятлари (ноаниқлик даражаси, расмий ва норасмий меъёрларнинг ўзаро нисбати, содир бўлаётган ўзгаришлар тезлиги) уй хўжалигининг таркибига таъсир кўрсатади. Бошқача айтганда, фирма ёки давлатнинг универсал модели бўлмагани каби, уй хўжалигининг ҳам универсал модели мавжуд эмас. Шу муносабат билан уй хўжалигининг учта хилини ёритишга ҳаракат қиламиз: бозор институти ҳукмронлиги шароитида фаолият кўрсатувчи, буйруқбозлик иқтисодиёти институти ҳукмронлиги шароитида фаолият кўрсатувчи ва буйруқбозлик иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида фаолият кўрсатувчи.
Буйруқбозлик иқтисодиётида уй хўжалиги. Буйруқбозлик иқтисодиётида инсон капиталини тиклаш бир қатор муаммоларга дуч келади. Ташқи муҳитнинг барқарор хусусиятга эгалигига қарамасдан, уй хўжалигининг кундалик ҳаёти истеъмол товарлари ва хизматларнинг танқислиги билан мураккаблашади. Бошқа ҳолатда маҳсулотлар ёки кийим-кечак харид қилишнинг мутаассиблик тадбири кўп вақт, куч ва руҳий хаяжонларни талаб қилувчи жараёнга айланади. Бундан ташқари, тоталитар давлат хусусий соҳани ҳимоя қилишнинг фақатгина кафолатларини ўзида намоён қилади. Умуман буйруқбозлик иқтисодиёти доирасида давлат томонидан ҳимояланган шахсий ҳаёт соҳасининг мавжуд бўлиши ҳақида гапириб бўлмайди. Бу билан оила ва уй хўжалигини кучайтиришга бўлган талаб кучаяди: фақат ушбу ташкилотлар инсоннинг шахсий муҳитини ҳимоя қилишга қодир.
Уй хўжалигининг таркиби ва унинг хўжалик алоқалари кўп жиҳатдан айнан ўзаро хизматлар кўрсатиш (“сен-менга, мен-сенга”) тамойили бўйича фаолият кўрсатган “ғаразли алоқалар”ни барпо этиш жараёни билан шартланади. Тақчиллик иқтисодиётида уй хўжалиги энг ноёб ресурсларни бирлаштириш натижасида пайдо бўлди. Бундай ресурслар танқис товарлар ва хизматларнинг ўзлари эмас, балки уларга “рухсат бериш хизматлари” эди.
Рухсат бериш хизмати учун ҳеч қанақа шахсий маблағлар керак эмас эди. “Шахсий чўнтакдан эмас, балки давлат ёки жамият чўнтагидан ёрдам, хизмат кўрсатиш соҳасига эса – “ўзга” мижозлар ҳисобидан кўрсатилди. Танқис товар ва ресурслардан фойдаланишда устунлик партия-давлат аппарати, савдо, транспорт ходимлари, тез-тез хорижга сафар уюштирувчиларга (артистлар, спортчилар, дипломатлар), шунингдек, алоҳида минтақа ва шаҳарларнинг оддий фуқароларига (рўйхатга кўра) бериларди.
Тақчиллик иқтисодиётида уй хўжалигининг шаклланишини иқтисодий жиҳатдан асослаш унинг негизида танқис товар ва ресурслардан фойдаланишни кенгайтиришдан иборат бўлган. Партия-давлат иерархиясидаги ўрнига қараб ноёб ресурслардан фойдаланишнинг табақаланиши уй хўжалиги ва давлатнинг ўзаро муносабатларининг алоҳида хилини шартлаб беради. Уй хўжалиги бюджет чекловлари корхонанинг бюджет чекловларига қараганда анча қатъий бўлишига қарамасдан, уй хўжалиги томонидан давлатдан олинадиган пул (ижтимоий трансфертлар) ва пул бўлмаган (нуфуз, тақчил товарлардан фойдаланишда устунлик) шаклдаги “рента даромадлари”ни ҳисобга олиш лозим. Уй хўжалиги давлатга қарамлигининг юқори даражаси буйруқбозлик иқтисодиётининг этакратик тизим сифатида тавсифлаш имконини беради: “У ёки бу ижтимоий гуруҳ давлат ҳокимияти бошқарувига ва давлат ресурсларини тақсимлаш тармоқларига қанчалик яқин бўлса, унинг иқтисодий ва ижтимоий мавқеи шунчалик юқори бўлади”43. Шунинг учун уй хўжалигини биринчи галда давлат сиёсатининг унга партия-давлат пағонасидаги мавқеи асосида рентани олиш имконини берувчи йўналишлари қизиқтиради, булар: пенсия, уй-жой коммунал сиёсати, ижтимоий таъминот сиёсати, таълим соҳасидаги сиёсат.
Бозор иқтисодиётида уй хўжалиги. Бозор институти уй хўжалигини камёб товарлар ва хизматларни қидириш ҳамда улар учун навбатда туриш билан боғлиқ вақтнинг йўқотилишидан халос этади – харид қилиш жараёни мутаассибликка айланади. Масалан, шанба куни кечқурун ва дам олиш куни эрталабдан савдо дўнонларида харидорлар кўп бўлади, шу кунлари одамлар анъанавий тарзда кейинги хафтага етадиган миқдорда харид қилишади. Хариднинг мутаассибликка айланиши натижасида бўшаб қоладиган қисқа вақтли имкониятлар нима учун сарфланади? Биринчидан, харид хатти-ҳаракатининг ўзини оптималлаштиришга. Агар буйруқбозилик иқтисодиётида нимани харид қилиш мумкин бўлса, ўша нарсани сотиб олиш муҳим ҳисобланса, бозор иқтисодиётида сифат ва нархнинг энг яхши ўзаро нисбати асосида истеъмол қилишда энг кўп фойдани таъминловчи нарсани харид қилиш муҳим саналади. Истеъмолни оптималлаштириш ишлаб чиқарувчиларнинг реклама ёрдамида талабни тартибга солишга интилиши билан мураккаблашади. Реклама харид жараёнини мутаассибликка бутунлай айланишига тўсқинлик қилган ҳолда, доимий равишда янги талабларни шакллантиради.
Иккинчидан, уй хўжалигининг у учун асосий даромад манбаи бўлган меҳнат бозорида иштирок этиши доимий назоратни талаб этади. Уй хўжалиги меҳнат бозоридаги бандликнинг муқобил варинатлари, уй хўжалигини юритиш ва бўш вақт ўртасида танлаган ҳолда, меҳнат бозорида ўз инсон капиталини энг фойдали тарзда сотишга интилади. Бир томондан, уй хўжалигининг аъзоси эгалик қиладиган инсон капиталининг ўзига хослик даражаси қанча юқори бўлса, уй хўжалигини юртиш билан эмас, балки ўз меҳнат ресурларини бозорда сотиш билан шуғулланиш, шунчалик фойдали. Иккинчи томондан, инсон капиталининг ўзига хослик даражаси қанчалик паст бўлса, унинг эгаси учун уй хўжалигини юритиш билан чегараланиш шунчалик асослидир. Ўз навбатида, бандликни оптималлаштириш ҳам уй хўжалиги доирасида амалга ошади.
Уй хўжалигининг асосий даромад манбаларини бозор билан белгиланадиган соҳага йўналтириш унинг давлатдан кам қарам бўлишини таъминлайди. Давлатнинг фаолияти уй хўжалигини фақатгина давлат меҳнат бозорида битимлар кафолати сифатида иштирок этиш даражасида ва у (солиқ кодекси орқали) уй хўжалиги даромадининг бир қисмига даъвогар бўлиши меъёрида қизиқтиради.
Ўтиш иқтисодиётида уй хўжалиги. Уй хўжалиги фаолият кўрсатадиган иституционал муҳитнинг ноаниқлиги ва беқарорлиги мутаассибликларнинг мавжуд бўлишини шубҳа остига қўяди. Бундай шароитда мутаассибликлар доимий равишда қайта кўриб чиқилишини талаб қилади, яъни улар инсон онгининг онгсиз соҳасидан онгли ва доимий эътиборни талаб этувчи соҳасига ўтади. Ислоҳотлар қанчалик фаол амалга оширилса, уларнинг мутаассибликларга нисбатан емирувчи таъсири шунчалик кучли бўлади. Бундан ўтиш иқтисодиётида уй хўжалигининг мақсади келиб чиқади: уй хўжалигининг ҳимоя функциясини сақлаб қолишга интилиш борган сайин ортиб борувчи саъй-ҳаракатларни ва имкон қадар кўп эътиборни талаб этади.
Асосий фаолиятдан олинадиган даромадлар ва рента даромадлари (пенсиялар, ижтимоий тўловлар, ходимнинг обрўси) билан юзага келадиган ноаниқликлар уй хўжалигини ўз фаолиятини максимал тарзда диверсификация қилишга мажбур этади, ахир ҳар қандай даромад манбаи ҳам барқарор манба сифатида қаралиши мумкин эмас. Аъзоларининг инсон капиталини такрор ишлаб чиқаришга аниқ ихтисослашувига таянадиган бозор хилидаги уй хўжалигидан фарқли ўлароқ, ўтиш иқтисодиётидаги уй хўжалиги ишчи кучини меҳнат бозорида сотиш билан ҳам, ижтимоий трансфертларни истеъмол қилиш билан ҳам, шунингдек, томорқа ери ёрдамида ўзини ўзи таъминлаш ва кўплаб бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланади.


Хулоса
Уй хўжалиги ва уларнинг энг асосий шаклларининг ўзига хос тавсифлари қуйидаги жадвалда умумлаштирилган:





Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling