Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


-Мавзу. Режа ва бозор институтлари


Download 0.84 Mb.
bet14/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95
Bog'liq
Институтционал

4-Мавзу. Режа ва бозор институтлари


Режа
1. Иқтисодиёт конституцияларининг шаклланиши
2. Буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари
3. Бозор конституцияси нормалари
4. Мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш


1. Иқтисодиёт конституцияларининг шаклланиши
Нормалар индивидларнинг ўзаро мувофиқ муносабатлари барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. Индивид контрагент ҳаракатларини тушуниш ва ўз ҳаракатини улар билан мувофиқлаштириш учун у ёки бу нормани танлаш баробарида умуман тизимнинг барқарорлигини таъминлайди. Индивид нормадан четга чиқса, уни нормага қайтарувчи тартибга солиш механизмининг мавжудлиги нормалар тизимини шакллантиради. Шунингдек, нормалар тизими макро ва микродаражалар ўртасидаги асосий боғловчи бўғинга айланади.
Индивидларнинг иқтисодий фаолият кўрсатишини таъминловчи нормалар тизимига иқтисодиёт конституцияси дейилади. Иқтисодиёт конституцияси буйруқбозлик ва бозор тизимларидаги ўзаро зид нормаларга амал қилади. Масалан, бозор тизими фақат индивидлар ўзларининг кундалик иқтисодий фаолиятида у асосланадиган нормалардан фойдаланган даражага қараб барқарор ва такрор ишлаб чиқаришга қодир бўлади. Ўзининг шахсий манфаатларини кўзловчи индивидлар ўртасидаги битимлардан макроиқтисодий даражага ўтиш бозор хатти-ҳаракатлари нормалари орқали амалга оширилади.
Буйруқбозлик иқтисодиётининг нормалар тизими сурункали тақчиллик, яъни ресурсларнинг етишмаслигини ўзида намоён этади. Тақчилликнинг маълум даражада барқарорлашуви ҳамда иқтисодий агентлар ушбу даражага мослашуви тизимда нормал тақчиллик ҳолатини юзага келтиради. Бунда буйруқбозлик иқтисодиёти учун хос бўлган навбатнинг нормал узунлиги, ресурслар ва тайёр маҳсулотларнинг нормал заҳиралари ва ҳоказолар тушунилади. Бошқача айтганда, нафақат Вальрас бўйича умумий мувозанат иқтисодий тизимнинг барқарор ҳолати билан чекланилади, балки тизим ҳатто мувозанатсиз ҳолатда ҳам барқарорлашиши мумкинлиги намоён бўлади.
Умуман олганда, буйруқбозлик ва бозор тизимларида қўлланиладиган нормаларнинг таркибий тузилишини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.
Қуйида ушбу нормаларнинг иқтисодиётда намоён бўлиши кўриб чиқилган.


4.1.-жадвал

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling