5. Қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатлари27
Ўзбекистонда ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш учун кўп сонли шартномалар тузилади. Томонлар шартномалар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларининг ўз вақтида бажриши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг якуний натижаларига ва уларнинг самарадорлигига жидий таъсир кўрсатади. Шунинг учун давлат томонидан шартномалар мониторингини юритиш йўли билан шартномалар шартларининг бажарилишини назорат қилишга катта эътибор қаратилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузиладиган шартномалар қуйидаги таснифга эга:
(а) давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар учун шартномалар;
(б) моддий-техника ресурсларини етказиб бериш учун шартномалар;
(в) контракция шартномалари;
(г) хизматлар кўрсатиш учун шартномалар.
Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ғалла, пахта хомашёси, уруғлик пахта, шунингдек ғалла ва бошоқли экинлар уруғлари каби турлари харид қилинади.
Қуйида республикамиз қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ғалла ва бошоқли экинлар ҳамда ипак хомашёси етказиб бериш учун тузилган контракция шартномаларининг динамикаси келтирилган (8.2-жадвал).
8.2-жадвал маълумотлари шуни кўрсатиб турибдики, 2010 йилда ғалла ва бошоқли экинлар етказиб бериш учун жами 33937 та шартнома тузилган, бунда етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг режалаштирилган ҳажми 2237 минг тоннани ташкил этган. Аввалги йилларга қараганда контракция шартномалари бўйича ғалла етказиб бериш учун тузилган шартномалар сонининг камайиши давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ҳажмининг камайиши ҳасобидан юз берган.
8.2-жадвал.
Ўзбекистон Республикасида тузилган контракция шартномалари динамикаси*
Do'stlaringiz bilan baham: |