*Манба: ушбу ва кейинги жадваллар ҳамда графиклар 2010 йилда туманлар ҳокимларини ўқитиш жараёнида Адлия вазирлиги ва Олий хўжалик суди томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилган.
Ғалланинг асосий етиштирувчилари ҳисобланган фермер хўжаликлари ер участкаларининг йириклаштирилиши туфайли улар сонининг қисқариши ғалла етказиб бериш учун тузилган шартномалар сони камайишининг иккинчи омили ҳисобланади.
2010 йилда 19,7 минг тонна ҳажмидаги ипак хомашёси етказиб бериш учун 48806 та шартнома тузилган. Таъкидлаш лозимки, ипак хомашёси етказиб бериш учун тузилган шартномаларнинг энг кўп сони 2008 йилга тўғри келади. Умуман олганда, 2010 йилда хомашёнинг ушбу турини учун тузилган шартномалар сони 2008 йилдагига нисбатан 49 фоизга камайган.
8.3-расмда келтирилган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2009 йилда республикамизда пахта ҳосили етказиб бериш учун жами 41871 та ва ғалла етказиб бериш учун жами 53863 та шартнома тузилган. Кўриб чиқилган вилоятлар ичида пахта етказиб бериш учун тузилган шартномаларнинг энг кўп сони Сирдарё вилоятининг улушига тўғри келади – 3101 та. Шунингдек, кўриб чиқилган минтақаларда пахта етказиб бериш учун тузилган шартномалар деярли бир хил сонни ташкил қилади (+/- 516 та).
Do'stlaringiz bilan baham: |