Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 0.84 Mb.
bet50/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95
Bog'liq
Институтционал

Институт


Ташкилот


Макроинституционал тоифа


Микроинституционал тоифа

Ўзаро ҳамкорликнинг умумий доираларини белгилайди


Ўзаро ҳамкорлик(лар)нинг муайян доираларини белгилайди




Соф ижтимоий неъмат тавсифига эга


Клуб неъмати тавсифига эга


Индивидуаллашмаган ва нолокал трансакцияларни тартибга солади

Аниқ чегараланган, демак, индивидуаллашган ва локал трансакцияларни тартибга солади


Шахслар институтларнинг ўзгариш жараёнига таъсир кўрсата олишмайди


Ташкилот шахсларнинг онгли равишдаги танлови натижаси саналади


Ҳукмронлик муносабатларининг элементи мавжуд эмас


Ҳукмронлик муносабатлари ташкилот фаолият кўрсатишининг асосида ётади


Трансакция харажатларининг таркибини ва миқдорини белгилайди


Институционал доиралар томонидан белгиланган трансакция харажатларининг тежалишига кўмаклашади



Трансакция харажатларини тежашга тааллуқли бўлган сўнгги фарқ хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш ўша мақсадлар учун сотиш тўғрисидаги шартноманинг институционал доираларидан фойдаланишдагига қараганда анча кам трансакция харажатлари билан боғлиқ. Тежаш, биринчидан, шартномани мунтазам қайта тузиш зарурати йўқолиши муносабати билан, иккинчидан эса, шартноманинг имплицит шакли – ўзаро ҳамкорликнинг барча деталларини аниқ тафсирлашдан воз кечиш ҳисобидан пайдо бўлади.

Трансакция харажатларини тежашнинг қолган бизга маълум воситалари ичида ташкилот бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан тавсифланади. Битимлар тузишда музокаралар юритиш харажатларини тежаш имконини берувчи стандарт (намунавий) шартномалардан фойдаланиш; ўлчаш харажатларини пасайтирувчи сифат, ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш; жамиятда мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш харажатларининг камайишига олиб келувчи консенсус мафкурасини шакллантириш каби воситалар шулар жумласидандир. Уларни қўллаш интенсивлигини ошириш билан юқорида кўрсатилган барча учта воситанинг самарадорлиги пасаймайди. Аксинча, ушбу воситалардан қанчалик кенг фойдаланилса, бир битим ҳисобида трансакция харажатларининг миқдори шунчалик кам бўлади.


Ташкилот доирасида трансакция харажатларини тежаш борасидаги ишлар эса бошқача кўринишга эга. Трансакция харажатлари миқдорларининг ўсиши, яъни ташкилий доираларда битимлар кўпроқ амалга оширилиши билан ушбу соҳада унинг самарадорлиги камаяди. Ташкилот ичида битимларни амалга ошириш ҳамон ахборотни қидириш харажатларини, шунингдек музокаралар юритиш харажатлари ва шартнома тузиш харажатларини пасайтириш имконини берса-да, бунда бошқа хилдаги харажатларнинг ўсиши юз беради. Ташкилот ўлчамларининг ортиши билан, биринчи галда, мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари ошади. Биринчидан, ташкилот иштирокчилари сонининг ўсиши билан улар манфаатларининг бирлигига, аниқроғи улар манфаатларининг «принципал» манфаатларига мос келишига эришиш қийинлашади. Шунинг учун «принципал» мониторингни ва «агентлар» ҳаракатини назорат қилиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тўғри келади. Бундан ташқари, ташкилотнинг ўсиши «принципал»ни, «агентлар»ни назорат қилиш бўйича ваколатларининг бир қисмини ўз вакилларига топширган ҳолда, мураккаб ҳукмронлик муносабатлари схемасига ўтишга мажбур этади. Ушбу таркибий ўзгаришлар нафақат «агентлар»ни назорат қилиш харажатларининг ортиши билан, балки «принципал» манфаатлари вакилларининг ҳаракатларини назорат қилиш зарурати билан ҳам боғлиқ
Р.Коуз [42] ташкилотнинг ўсиши билан камаювчи самарадорликни «менежментнинг камаювчи маржинал самарадорлиги» деб номлади ва ҳамма вақт институтга (бозорга) нисбатан ташкилот (фирма) ўсишининг чегараси мавжуд деган фикрга келди. «Фирма фирма ичидаги битта қўшимча трансакцияни ташкил этиш харажатлари ўша трансакцияни очиқ бозорда алмашиш орқали амалга ошириш харажатлари билан тенглашгунга қадар кенгайиб боради...». Яъни, ёлғиз фирмадан ташкил топган иқтисодиёт (буйруқбозлик иқтисодиётини ана шундай дейиш мумкин) бўлиши мумкин, лекин менежментнинг маржинал самарадорлиги камайииши туфайли у самарасиз бўлади.
Масалан, А фирма бозорда Б, В ва Г фирмалардан (сотиш тўғрисидаги шартнома доирасида) сотиб олинадиган бутловчи қисмлардан компьютер йиғиш билан шуғулланади, дейлик. Ўзининг трансакция харажатларини оптималлаштирган ҳолда, А фирма Б фирма билан ягона корхона тузишга қарор қилади. У В фирма билан ҳам масалани ҳудди шу тариқа ҳал этади. Г фирмани ягона ташкилий тузилмага киритиш фирма ичидаги бошқарув ва назорат харажатларининг ўсиши туфайли фойдасиз бўлиб чиқиши мумкин. Шундай қилиб, А фирма томонидан В фирманинг қўшиб олиниши чегара битим ҳисобланиб, шундан сўнг кейинги кенгайтириш самарасиз бўлиб қолади.
Лекин, институт билан ташкилот ўртасидаги чегаранинг аниқ демаркацияси сотиш тўғрисидаги шартнома (бозор битимлари)нинг ҳам, ёллаш тўғрисидаги шартнома (фирма ичидаги битимлар)нинг ҳам элементларини ўзида бирлаштирувчи неоклассик шартномаларнинг мавжуд бўлиши факти билан қийинлашади. Масалан, А фирма ўз таркибига Г фирмани бирлаштиришдан бош тортиши, лекин айни пайтда у билан бутловчи қисмларни етказиб бериш учун шартнома тузиши мумкин, бу ҳукмронлик муносабатлари асосида эмас, балки икки томонлама келишув асосида бозорнинг «табиий» олдиндан айтиб бўлмаслигидан кўриладиган зарарларни пасайтириш имконини беради.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling