Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 0.84 Mb.
bet71/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   95
Bog'liq
Институтционал

И 10 = .
«Жами айланма активлар»
Ж корхонаси мисолида биз шунга амин бўлдикки, хомашё ва тугалланмаган ишлаб чиқариш заҳираларининг даражаси фирма ичида ахборот оқимларини ташкил этиш ва бўлинмалар фаолиятини горизонтал мувофиқлаштириш самарадорлигини акс эттиради. Шундай қилиб, заҳираларнинг айланувчанлиги ва даражаси коэффициентлари фирма ички тузилишининг нисбий устунликлари (камчиликлари)дан далолат бериб турибди.
«Бинолар, иншоотлар ва жиҳозлар»

И 11 = ;
«Жами асосий воситалар»
«Номоддий активлар»

И 12 = ;
«Жами асосий воситалар»
«Жами айланма активлар»

И 13 = ;


«Жами жорий операция мажбуриятлари»

      «Нақд пуллар» + «Осон сотиладиган

      қимматли қоғозлар» + «Дебиторлар ҳисобварақлари»

И 14 = .


«Жами жорий операция мажбуриятлари»
Активларнинг ўзига хослик даражаси активнинг қуйидаги моддаларини таққослаш ёрдамида баҳоланади: «Бинолар, иншоотлар ва жиҳозлар» (жойлашиш ўрни бўйича ўзига хослик ва технологик ўзига хослик) ва «Номоддий активлар» (товар белгилари). Активларнинг ўзига хослиги даражаси ҳақида ликвидлилик коэффициентларини ноанъанавий талқин этишни таклиф қилган ҳолда тасаввурга эга бўлиш мумкин – ликвидлиликнинг жорий (И13) ва «тез» (И14) коэффициентлари қанчалик юқори бўлса, фирманинг активлари шунчалик кам ўзига хослик даражасига эга.


3. Фирма ичидаги низоларни таҳлил қилиш ва уларни келишувлар назарияси асосида ҳал этиш
Ташкилотни амалий таҳлил қилишга келишувлар назарияси ҳам ўз улушини қўшади. Унинг ёрдамида ташкилот ичидаги низолар табиатини, оптимал шартнома назарияси ва трансакция харажатлари назариясининг тарафдорлари таклиф этганидек, «принципал» ва «агент» манфаатларининг қарама-қарши қўйилишига йўйиш мумкин эмас. Келишувлар назарияси ташкилот тузилмасининг мураккаблигидан келиб чиқади – у турли хилдаги келишувлар унсурларини ўз ичига олади. Одатда, ҳар қандай ташкилотнинг фаолият кўрсатиши камида қуйидаги келишувлар императивига жавоб бериши лозим: бозор, индустриал, анъанавий, фуқаролик, ижодий фаолият ва ижтимоий фикр. Ҳар қандай ташкилот, ҳатто фойда кўрмай ишлаётган корхона ҳам, ўзининг даромадларини харажатларга мувофиқлаштириши ва ўзининг молиявий мажбуриятларини бажариши зарур (бозор келишувининг унсурлари). Ҳар қандай ташкилотни бошқаришда меҳнатни илмий ташкил қилиш ва, ўз навбатида, индустриал келишув унсурларидан фойдаланилади. Ташкилот ичида ўзининг алоҳида маданияти, эскилик тўпламининг шаклланиши унинг фаолиятида анъанавий келишувлар унсурларининг пайдо бўлганлигидан далолат беради. Ташкилотда «агентлар» бирлашган манфаатлари - касаба уюшмаси вакилининг иштироки, шунингдек ташкилот ички ҳаётининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бўйсуниши фуқаролик келишуви импертивини ўзида акс эттиради. Ташкилотнинг ишбилармонлик доираларидаги обрўси ёки истеъмолчилар ўртасида унинг товар белгисининг машҳурлиги бизни ижтимоий фикр императивига амал қилишга ундайди. Ва ниҳоят, кенг маънодаги инновацияларга интилиш (янги товар ёки хизматлар ишлаб чиқаришдан тортиб то ташкилий тузилмани оптималлаштиришгача) ташкилотнинг фаолият кўрсатишида ижодий фаолият императивини акс эттиради. Шундай қилиб, ташкилот асосида турли императивлар ўртасидаги низолар ётади.
Келишувлар назариясининг устунлиги нафақат ташкилот фаолият кўрсатиши жараёнида юзага келадиган низоларни озми ёки кўпми мунтазам ёритишдан иборат, балки у муросанинг турли кўринишларини таҳлил қилиш асосида низоларни ҳал этиш вариантларини ҳам таклиф этади. Масалан, корхона раҳбари, ишлаб чиқариш жараёнини оқилона ташкил этиш ҳисобидан истеъмолчиларга таклиф этилаётган маҳсулот нархини пасайтиришни кўзлаган ҳолда, бош муҳандис (инустриал келишув) ва сотув бўлими (бозор келишуви) хизматларининг манфаатлари ўртасидаги низони ҳал этиш йўлини қидириши лозим. «Фордизм» тамойилларидан бири индустриал ва бозор келишувлари ўртасидаги муросанинг бундай кўринишини шундай изоҳлайди: ишлаб чиқаришни узлуксиз ташкил этиш асосида ишлаб чиқариладиган машиналар таннархини пасайтириш, сотувни рағбатлантириш ва ҳатто истеъмолнинг янги стандартини ташкил этиш имконини беради.
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling