Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 0.84 Mb.
bet79/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   95
Bog'liq
Институтционал

2. Давлатнинг институционал табиати
Келишувлар ва алмашувнинг оддий шаклларидан тортиб то ҳозирги даврнинг ривожланаётган иқтисодиётини ажратиб турувчи мураккаб шаклларгача бўлган инсон ҳамкорлигининг эволюцияси ўз-ўзидан автоматик тарзда юз бергани йўқ.
Иқтисодий тарихнинг катта қисмида майда ишлаб чиқариш ва маҳаллий савдо-сотиқ жараёнида томонларнинг индивидуаллашган муносабатлари билан тавсифланувчи алмашув хили устунлик қилди. Бундай алмашув такрорланиб туриши, маданий гомогенлик (яъни бойликлар умумий тўпламининг мавжудлиги) ва учинчи шахслар томонидан назорат ва мажбурловнинг мавжуд эмаслиги билан ажралиб туради. Бундай алмашув иштирокчилари учун чекловлар қонли алоқалар, гаровлар, гаровга олинганларни алмашиш каби ҳолатларлар туфайли юзага келарди.
Жамиятнинг ривожланиши билан алмашув турлари кўпайди, кўпроқ илгари белгиланган чекловлар доирасидан ташқарига чиқувчи алмашув ҳаракатлари амалга оширилди. Бундай индивидуаллаштирилмаган алмашув бозорни кенгайтириш ҳамда янада мураккаб ишлаб чиқариш ва кичик жуғрофий ёки этник бирликлар доирасидан ташқарига чиқувчи битимлар фойдаларини сотиш имконини берди. Томонлар ўртасида тузилган янада мураккаб келишувлар шартномалардан фойдаланишни таъминловчи қўшимча институтларнинг шаклланишига ёрдам берди. Алмашувнинг ушбу хили давлатнинг шаклланишига ва ихтисослашган институтларнинг савдогарларни ҳимоялаш ва савдо кодексларини қабул қилишдаги ролининг ўсишига хизмат қилди.
Шундай қилиб, алмашувнинг учинчи шакли пайдо бўлди – бу учинчи томондан назорат қилинадиган индивидуаллаштирилмаган алмашув. Учинчи томондан келишувлар шартларининг таъминланиши ҳеч қачон идеал ва мукаммал бўлмайди ва у алмашув иштирокчилари учун катта харажатлар билан боғлиқ. Давлат ривожланишининг дастлабки босқичида унинг фаолиятини икки томондан тавсифлаш мумкин: бир томондан – у мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш ва таъминлаш манбаи бўлиб хизмат қилди, иккинчи томондан – ушбу функцияларни кўпинча алмашув иштирокчилари учун катта миқдордаги трансакция харажатлари эвазига амалга оширди. Бироқ, томонларнинг келишувларни мастақил равишда таъминлаши янада катта харажатлар билан боғлиқ эди, чунки мураккаб жамиятларда хатти-ҳаракатнинг оппортунизим (алдаш, товламачилик) каби шакллари фойдалироқ бўлади.
Давлат ривожланишининг юқорида келтирилган босқичларига давлат тузилишининг қуйидаги турлари мос келади35:
  • унда қонун чиқарувчи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва умумий қоидалар мавжуд бўлмаган ҳамжамият;


  • унда мутлақ ҳуқуқларни тафсирловчи умумий қоидалар, қонун чиқарувчи орган, судлар мавжуд бўлган, лекин полиция ёки армия мавжуд бўлмаган ва бу билан қонунга риоя этишга мажбурлаш алоҳида хусусиятга эга бўлган жамият;


  • унда давлат қоидаларни белгилайди, низолар юзага келганда ҳакамлар суди функциясини бажаради ва мутлақ ҳуқуқларни таъминлайди36.





Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling