Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
-расм. Мажбуриятни бажаришдан рағбатланиш интенсивлиги
Download 0.84 Mb.
|
Институтционал
11.1-расм. Мажбуриятни бажаришдан рағбатланиш интенсивлиги
Муассислар нуфузини ва корхонанинг товар белгисини пулда баҳолаш битимни амалга оширишда имплицит иштирок этувчи гаровнинг навбатдаги шакли ҳисобланади. Бу асосан тижорат доираларида, шу жумладан имкониятли шериклар ҳамда ўзи ишлаб чиқарадиган товарлар ва хизматларнинг истеъмолчилари ичида иштирокчиларнинг ва умуман фирманинг нуфузига боғлиқ. Бу ерда асосий тушунча - товар белгисининг капиталлаштирилган қиймати: фирма ўзига тегишли товар белгиларининг қийматини сақлаб қолишга интилади. Шундай қилиб, нуфузни ушлаб туриш фақат ижтимоий санкцияларга боғлиқ бўлмай қолади. Нуфуз бозор нархига эга бўлади, чунки у ўзида имкониятли шерикнинг ишончлилиги ва унинг ҳаракати стратегияси ҳақида қўшимча ахборотни мужассамлаштиради. Айни пайтда, иқтисодий субъект ёки фирма кўпинча реклама харажатлари шаклидаги нуфузни барпо этиш учун тўлашга тайёр. Реклама – имкониятли харидорларга сотувчилар ҳақида билимлар бериш усули. Табиийки, бу восита билимларни бериш учун оғзаки маъруза ўрнига китобдан фойдаланиш билан таққосланадиган хабардор бўлмасликни тугатиш учун жуда муҳим. Реклама институтнинг мувоффақиятли эволюциясига мисол бўлиб, эгасизлантирилган ўзаро таъсир кўрсатиш тартибида норасмий институтнинг устунлигини – нуфузни сақлашга ёрдам беради. Айрим корхоналарнинг, биринчи галда тўлиқ ширкат ва ишончга асосланган ширкатнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ижтимоий нуфузни бозор товар белгисига айлантириш учун замин яратади. Ҳақиқатдан ҳам, тўлиқ ширкат ва ишончга асосланган ширкатнинг фирма номи барча тўлиқ ўртоқларнинг ёки «ва компания» сўзлари қўшимча қилинган ҳолда камида битта тўлиқ ўртоқнинг номини ўзида мужассамлантириши керак. Шунинг учун хўжалик ширкатлари тижорат соҳасидаги шериклар сифатида энг жозибали, чунки битим тузишда гаров сифатида улар билан нафақат муассисларнинг шахсий мол-мулки, балки уларнинг товар белгиси шаклидаги ижтимоий нуфузи иштирок этади. Шу муносабат билан хўжалик ширкатларига солиқ имтиёзлари ва рўйхатга олишдаги имтиёзларни бериш асосли ҳисобланади. Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб қонунга бўйсуниш баҳосини табақалаш шартнома маданиятининг ошишига ва ўз навбатида, трансакция харажатларининг пасайишига кўмаклашган ҳолда иқтисодиётни давлат томонидан билвосита тартибга солишнинг самарали воситасига айланиши мумкин. Мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш шакллари. Ташкилий-ҳуқуқий шакл мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд этилган ва ҳақиқий конфигуряциясини мувофиқлаштиришнинг эҳтимолий вариантлари ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади. Ушбу ахборот қайта ташкил этилган мулк асосида фаолият кўрсатувчи ўтиш хилидаги корхоналар (Ў корхоналар)га нисбатан муҳим аҳамият касб этади. Эвристик тарзда ташкилий-ҳуқуқий шакл ва мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд этилган ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш эҳтимоли ўртасидаги қуйидаги боғлиқликларни ифодалаш мумкин. Биринчидан, қонунда ҳуқуқлар қанчалик кам тафсирланган бўлса (1-мезон), «агентлар» (ижроия органи) оппортунизми ва улар томонидан фирманинг фаолияти устидан назорат қилиш функцияларининг ўзлаштирилиши эҳтимоли шунчалик юқори. Иккинчидан, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли «принципал-агент» муаммосини ҳал этиш механизмларининг қанчалик кам сонидан фойдаланишга йўл қўйса (4-мезон), «Агентлар» томонидан реал назорат қилиш эҳтимоли шунчалик юқори. Масалан, ЁАЖда акциядорларнинг сони анча кўп, бу улар томонидан «овоз бериш» механизмидан фойдаланишда «чиптасиз» муаммосининг келиб чиқишига замин яратади, лекин шу билан бирга ЁАЖ акциялари фонд бозорида котировка қилинмаслиги туфайли «чиқиш» механизми ҳам ишламайди. Учинчидан, қонунда қайд этилган ҳуқуқларни қайта тақсимлаш трансакция харажатлари қанчалик юқори бўлса, мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш эҳтимоли шунчалик юқори. Шуни назарда тутиш лозимки, у ёки бу ҳуқуққа эгалик қилишдан энг манфаатдор бўлган шахслар пировардида уни қўлга киритади, лекин ошкора эмас, балки хуфёна усул билан. Фонд бозорида, масалан, ОАЖ акциялари билан битимлар тузилишининг фаоллигини кузатиш унда ҳуқуқларни алмашиш билан боғлиқ трансакция харажатларининг миқдорини билвосита баҳолаш имконини беради. Шунингдек, ҳуқуқларни алмашиш бўйича битимларнинг қонуний чекланиши натижасида юзага келадиган трансакция харажатларини ҳам ҳисобга олиш лозим (3-мезон). МЧЖда иштирокчининг улушини сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқига бошқа иштирокчилар эга, ушбу улушдан учинчи шахс ҳисобига воз кечиш учун эса, бошқа иштирокчилар уни сотиб олишдан бош тортганларидан сўнг, уч ой ўтиши керак. Юқорида айтилганлар фикрларни умумлаштирган ҳолда таъкидлаш мумкинки, мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш эҳтимоли унитар корхоналарининг иккала хилида, ЁАЖ, МЧЖ ва ОАЖда энг юқори. Айнан ана шундай фирмалар билан ўзаро муносабатларда расмий мулкдорлар томонидан тақдим этиладиган шартномаларнинг бажарилиши кафолатлари етарли эмас ва ҳақиқий мулкдорлар билан «норасмий» шартнома тузиш бўйича қўшимча саъй-ҳаракалар талаб этилади, бундай мулкдорлар сифатида кўпинча «агентлар» - бошқарувчилар иштирок этади. Хулоса Трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган шароитда ҳуқуқлар тўпламини тақсимлаш корхона фаолият кўрсатишининг самарадорлигига таъсир кўрсатади. Фуқаролик кодексида мустаҳкамланган, у ёки бу ташкилий-ҳуқуқий шакл учун хос бўлган ҳуқуқларнинг тақсимланиши иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Мулк ҳуқуқлари турли хилларининг оптималлик даражасини баҳолаш учун олтита мезондан фойдаланилади: (1) қонунда мулк ҳуқуқларининг тафсирланиш даражаси; (2) эгалик қилиш ҳуқуқи ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқини тақсимлаш; (3) ҳуқуқлар билан алмашиш учун чекловларнинг мавжудлиги; (4) «принципал-агент» муаммосини ҳал этиш вариантларининг сони; (5) хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси; (6) капитални жамғариш даражаси. Ушбу мезонлардан фақат корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига тааллуқли ахборот мавжуд бўлганда битимни амалга ошириш учун шерикни танлашда фойдаланиш мумкин. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling