Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси


Download 211 Kb.
bet14/15
Sana30.04.2023
Hajmi211 Kb.
#1406769
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Соглик ва касаллик социологияси

Рухий (психик) касалликлар
Асаб бузилишлари ва асаб касалликлари дунёда бўйича ижтимоий муаммолар даражасида чуқур ўрганишни талаб қилади.
Бу касалликлар бутун дунё касалликлари классификацияси бўйича МКБ-10 5 –синфга мансуб. Бу гуруҳ касалликларига асаб бузилишидан тортиб, мия фаолиятига боғлиқ ҳамма ўзгаришлар киради.
Шахснинг асабий ҳолатларининг айнашига алкогол, наркотиклар ва дори-дармонлар таркибидаги токсинлар таъсир этади.
Психик касалланган гурухига:

  • Шизофрения

  • Кайфият бузилиши

  • Депрессия

  • Асабий толиқишлар ва стреслар

  • Асаб соматик бузилиши ёки агрессия ва хавотир.

Бу синфдаги касалликлар шизофрения ва бошқа психоз холатлари билан, яъни ақлий заифлик, ақлан ортда қолиш ва психик бузилиш холатларига боғлиқ.
Шуни таъкидлаш керакки, психик касалликларни аниқлаш ва уларни рўйхатга олишда муаммолар ва қийинчиликлар туғилади. Сабаби – бу касаллик билан касалланганлар ҳаммаси ҳам, психологик диспансерга, касалхоналарга мурожаат қилмайди. Лекин уларни сонини салмоғини ҳисобга олиб туриш ҳам ижтмоий, ҳам сиёсий тарафдан керак.
МДХ мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонда бу борада мақтовга сазовар ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир район ва шаҳарларда психо-наркологик диспансерлар, касалхоналар, хусусий клиникалар фаолият олиб бормоқда. Бу эса касалликнинг бошқа мамлакатлар билан солиштиришга ёрдам беради.
Бутун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳаттоки ривожланган мамлакатларда ҳам психиатр кадрларга талаб 10 баробар етишмайди. Сабаби аҳолининг 5 -10% психиатр ёрдамига муҳтож.
Бутун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра нерв- психологик бузилишлар тобора аҳолини кўп қатламини қамраб олаяпти.
Депрессия, асаб касалликлар, тушкунликка тушиш, стресс, толиқиш асосан ёши катталар, кексаларда 40% кўпроқ эркакларда, 70% аёлларда 60 ёшдан кейин кўпроқ учрайди.
Ачинарлиси, бу касаллик ёшлар ва болаларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Бутун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статик маълумотларига кўра иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг 5-15% касалланганлар 3-15 ёшлар оралиғидагилар ташкил қилади. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шуни таъкидлаяптики сўнги пайтларда Австрия, Англия, Уэльсе, Дания, Канада, АҚШ, Швеция, Франция ва бошқа ривожланган мамлакатларда нерв-психологик касалликлар ҳар бир 1000 кишидан 130 таси ташкил қилади.
Бу касалликлар МДҲ давлатларида ҳам кенг тарқалмоқда. Кўпгина мутахассисларни фикрига кўра психик бузилиш, шаҳар аҳолисида қишлоқ аҳолисига қараганда 1,5-2 баравар кўпроқ.
Нейропсихик бузилиш эркаклар ва аёлларда учраш даражаси бўйича фарқ қилади.
Психоз ва невроз билан 1,2-2 марта кўп аёллар азият чекади. Психик бузилишларни ўртача 25-65 ёш деб рўйхатга олинган.
Бу касаллик бир қанча сабаблар билан қаътий боғланган. Бу касаллик асосан иқтисодий ривожланган давлатларда:

  • Юқори автоматлаштириш,

  • Химик ишлаб чиқаришни ортиши,

  • Автотранспортлар кўпайиши

  • Атроф мухитни газ ва чанглар билан ифлосланиши

  • Юқори урбанизация

  • Ҳаёт тарзини оғирлашуви

  • Стресс ҳолатларни ортиши.

Бутун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг охирги маълумотларига кўра:



  • Иқтисодий ривожланган давлатлар Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада 10-15%,

  • Аҳолиси кўп бўлган давлатлар Осиё (Япония) ва Океанияда 6-9%

  • Энди ривожланаётган давлатларда 2,5-5%,

  • Россияни 1,4% аҳолиси шу касаллик билан азоб чекмоқда.

Умумий қилиб олганда Россияни ўзида психоз ва ақлий заифлик билан азоб чекаётганлар 41,4%, психик бўлмаган характерга эга бузилишлар 24,6%, ақлан орқада қолиш – 34,0%.
Худди шундай холат Ўзбекистонда ҳам кузатилмоқда. Ўзбекистонда охирги 10 йил ичида касалланиш кўрсаткичи ошиб бораётгани аниқланди. Бунга кўра 2000 йилда 100 000 аҳолига 1432,5 кўрсаткич тўғри келди. Булар ичида биринчи ўринда ақлий ортда қолиш (48,5%) иккинчи ўринда – психозлар (28,8%), шизофрения, учинчи ўринда эса психик характерга эга бўлмаган бузилишлар (28,7%) киради.
Ўзбекистонда 2009 йилда психик бузилишлар 100 минг аҳоли жон бошига қуйидагича тўғри келаяпти:
Катталарда – 2325,27
Ўсмирларда – 1319,94
Болаларда – 873,97.
Болаларда психик ўзгаришлар туғма патологиялар билан узвий боғлиқ:

  • Ногирон болалар орасида 18% ни психик бузилишлар ташкил этади;

  • Кузатилаётган ижтимоий-иқтисодий инқироз натижасида дунё бўйича 70% аҳолида қаттиқ психоэмоционал зўриқишлар ва стрессларга сабаб бўлди. Бу стресслар депрессия, реактив психозлар, оғир неврозлар, психосоматик бузилишлар, алкоголизм, наркоманияни, тезда авж олишига олиб келади.

Ўсмирлар ва соғлом болаларда психик бузилишларни паст даражада юзага келиши қуйидагилар оқибатида бўлади:

  1. Ҳозирги ва ўтган ҳаётида ижтимоий имкониятларини сифатини ёмонлашуви.

  1. Ижтимоий адаптация бузилиши, психосоматик патология ва оғир психик зўриқишларни ҳаётига хавф солиши.

  2. Ёшларни ёмон хулқини юқори даражада бўлиши (наркоманияни алкоголизмни, фохишалик, жиноятни ортиши).

Россиялик олимлар тадқиқотига кўра, рухий зўриқишлар кўп болали оилаларда, ўрта оилаларга нисбатан 2,1 марта кўп учрайди. (14,6% касаллар 6,9% соғломларга тўғри келади).
Рухий хаста беморлардан 20% бемор болалар туғилади. Айнан шу кўп болали оилаларда, психик касаликка чалиниш хавфи 35% дан ортиқ болаларни ташкил этади.
Аҳоли сонини ортиб бориши, психик касалликларни интенсив ортишига сабаб булади.

Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling