Санитар таргибот, соғлиқни сақлаш тизимининг асосий бўлимларидан бири бўлиб, иш жойи ва лоБССТимидан катъий назар барча даволаш-профилактик, илмий текшириш институтлари, урта ва олий ўқув юртларидага тиббий ходимлар фаолиятининг зарур қисмидир.
Санитар таргиботнинг асосий тамойилларидан биринчиси, соғлиқни сақлаш тизими мақсад ва вазифаларига тугри келиши ва иккинчидан, катъий илмийликдан иборат.
Санитар таргиботнинг муҳим тамойили - профилактик йўналишга қаратилганлигидир. Профилактика жамият саломатгини муҳофаза қилишда муҳим ахамиятга эга бўлиб, фақат соғлиқни сақлаш тизимининг эмас, балки барча давлат ва жамоа ташкилотларининг ташки муҳит шароитини яхшилаш, ишлаб чиқариш корхоналарида гигиеник меҳнат шароитини ташкил этиш йўлидаги асосий вазифаси хамдир.
Санитар таргибот барча мамалакатлар соғлиқни сақлаш тизимига мустаҳкам кирган бўлиб, у ҳар бир тиббий ходим ва тиббиёт талабаларининг асосий бурчи сифатида шаклланмоқда. Талабалар ўртасида санитар таргибот ишларини олиб бориш ҳар бир кафедра ходимларининг асосий бурчидир.
Тиббий ва гигиеник билимлар таргиботини кучайтириш мақсадида Республика Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарларига ҳар ойда иш вактининг 4 соатини аҳолии орасида санитар таргибот ишларини олиб боришга багишлаши ҳақида ҳамда берган.
Санитар таргибот ишларини ташкиллаштириш саломатликни мустаҳкамлаш, иш қобилиятини кутариш, ўзок умр кўриш, меҳнат шароитини соггломлаштириш, касалликни камайтириш, шикастланиш ва ўлимни олдини олиш, санитар-эпидемиологик фаолиятни юксалтириш йўлида аҳолининг санитар маданият онгини кутаришга қаратилгандир.
Чунончи, санитар таргибот тадбирлар давлат характерига эга, булар аҳолини ижтимоий ривожланиши бўйича бажариладиган умумдавлат режаларига киритилган.
Санитар таргибот оммавий характерга эга ва шунинг учун барча аҳоли категориялари кизикишларини ўз ичига олади (богча болалари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, талабалар, ишчи ва хизматчилар).
Санитар таргибот тавсиялари илмий исботланган ва амалиётда эришилган натижаларга асосланган тарзда берилиши лозим. Охирги йилларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, шаҳарларида республика илмий текшириш саломатлик марказлари кенгайтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |