Соғлом хаёт тарзи – бу инсон хаёт фаолиятини ижтиомий иқтисодий тўзимининг мослашган усули бўлиб, у организмни қобилиятини мустаҳкамловчи ва ўзок умр кўриш ҳамда ижтимоий вазифаларни тўлиқ бажаришга қаратилгандир. Хаёт тарзи - бу кишининг аниқланган характерли ижтимоий иқтисодий жамият тўзимига мосалашган яшаш фаолиятидир.
Хаёт тарзи ўз ичига 4 категорияни олади: иқтисодий – «хаёт даражаси», ижтимоий – «хаёт сифати», ижтимоий-рухий «хаёт стили-услуби» ва ижтимоий-иқтисодий «хаёт урни».
«Хаёт даражаси» - миллий даромад ва талаб фонди улчами, уй-жой, тиббий хизмат билан таъминланганлик, аҳоли саломатлик кўрсаткичлари ва демограяик жараёнлар, маълумот даражаси, иш ва эркин вактлар давомийлиги, аҳолининг даромади ва ҳаражатлари таркиби.
“Хаёт услуби” - бу инсоннинг ўзини тута билиши, фикрлаши, киёфа услуби ва фиклаш даражасидир.
“Хаёт сифати” – бу уй жой шароитлари ва овқатланиш сифати, уй жихозлари билан таъминланганлик, иш шароитининг кониктириши, алоқадорлик ва бошқалар.
«Хаёт урни» - бу инсоннинг хаёт фаолияти кечадиган жамоат турмуш тартиби ва маданияти.
Хаёт тарзи – бу мураккаб ва кўп киррали тушунча бўлиб, инсон хаётининг кўп томонларига, шу қаторда аҳоли саломатлигига хам таъсир этади. Тиббиёт ривожланишига қадар профессионал фаолиятнинг тармоги сифатида одамлар саломатликка хаёт тарзи ва шароитлари, хатто иш одати, маросим, диний этикоди, фикрлаши, кайгуриши ва бошқалар таъсирини кузатганлар. Кадим замонларда врачлар ўз касалларига овқатланиш тартибини ва касал бўлган вактида ўзини кандай тутиш кераклиги бўйича маслаҳатлар берганлар..
Соғлом турмуш тарзи - бу инсонни хаёт фаолиятини ижтимоий-иқтисодий тизимининг кўрсаткичидир.
Тиббиёт ривожланмасдан аввалги даврларда, одамлар саломатликка яшаш шароити ва хаёт тарзининг таъсирини кузатганлар. Ундан ташкари меҳнат фаолияти, ҳар хил одатлар, удумлар, гоялар ва туйгуларнинг хам саломатликка таъсир этишини билганлар. Утган замон табиблари касаллик вактида овқатланиш тартиби ва бемор ўзини кандай тутиши лозимлиги ҳақида маслаҳатлар берганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |