Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси


Меҳнат муҳофазасининг асосий чоралари


Download 211 Kb.
bet7/15
Sana30.04.2023
Hajmi211 Kb.
#1406769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Соглик ва касаллик социологияси

Меҳнат муҳофазасининг асосий чоралари – бу гигиеник талабларни хисобга олган ҳолда технологик жараёнларни такомиллаштиришдир. Тўлиқ хал этиладиган масалалардан бири - бу техникадан аёл организмига ва унинг наслига таъсир этадиган ишлаб чиқариш омилларини йўқотишдир.
Ҳозирги кунда лакларга, буёкларга, резинкаларга, кўпчилик ишлаб чиқаришда кулланиладиган бензол элементи олиб ташланди - унинг урнига бошқа зарарсиз модда киритилди, шунингдек, қишлоқ хўжаликда. бутифос, микрантофос ва бошқа заҳарли кимёвий моддалар олиб ташланди.
Аёлларни хомиладорлиги аниқлангандан сўнг, уртача ойлик маошини саклаган ҳолда баъзи бир ишлаб чиқариш омиллари таъсир этмайдиган енгил ишга ўтказиш лозим. Аёл меҳнатини муҳофаза этишни - аёллар ва уларнинг болалари соғлиғини мустаҳкамлаштиришга йуналтирилган ва соғлом хаёт тарзи шароитларини яратишга қаратилган чора тадбирлар тармогидаги асосий звено деб караш керак. Ҳозирги кунда «халқ хўжалик тармоклари бўйича аёллар рухсат этилмайдиган огир ва салбий омиллар таъсири бўлган касблар руйхати» тўзилган. Мамлакатда доимий равишда жисмоний куч талаб килинадиган ишларда аёллар сонини камайтириш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда. Улар учун ишлаб чиқаришда, қишлоқ хўжаликда меҳнатини енгилаштирувчи шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқиш корхоналарида уртача иш вакти хафтада 41 соатдан ошмаслиги керак. Ҳозирги вақтда кунига 7-8 соат ишлай олмайдиган, яъни ёш боласи бўлган аёллар, уй бекалари, нафакахурлар ва аҳолининг бошқа категорияларида зарур бўлган вақтда мамурият билан келишилган ҳолда тўлиқ бўлмаган иш соати ўрнатилмоқда. Бунда маоши асосий ишланган иш соатига туланмоқда.
Зарарли меҳнат шароитларида ишловчи ишчи ва хизматчиларга, айниқса аёлларга ўрнатилган меъёр асосида махсус кийим бош, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари берилмоқда. Зарарли меҳнат шароити бўлган корхоналарда ишловчи аёллар даволовчи-профилактик овқат билан таъминланмоқдалар. Ишловчи хомиладор аёлларга тугрук учун декрет таътилига чикканда хам озиқ-овқатлар ажратилмоқда. Ҳар бир корхонада, қонуниятга асосан, аёллар шахсий гигиена хоналари жихозланмоқда. Оммавий равишда аёллар меҳнатидан фойдаланадиган корхона ва ташкилотлар бола эмизиш тартибини ва керакли шароитларни сақлаб қолиш учун махсус хоналар (бола эмизиш хоналари) ажратилмоқда. Бу хоналарнинг умумий майдони бир сменада ишловчи аёлларнинг сони 100 тадан кам бўлмаган холатда 15 м2 ни ташкил этиши лозим.
Ишловчи аёлларнинг саломатлигини сақлашнинг асосий шартларидан бири:
1) ишлаб чиқаришдаги касбий омилларни катъий хисобини олиб бориш,
2) аёлларни саломатлик ҳолатини кузатиб бориш,
3) ўз вактида профилактик ва даволаш тадбирларини ўтказишдир.
Тугри ташкил килинган меҳнат тартиби хомиладорликни яхши кечишига, соғлом болани дунёга келтиришга имкон беради. Шифокор тавсиясига кўра хомиладор аёллар (хомилалик даврида) енгил ишга ўтказиладилар. Эмизикли болалари бўлган ва 1 ёшга тулмаган болалари бор аёллар ишларини бажара олмай колганларида уртача маоши сақланган ҳолда вактинча бошқа ишга ўтказиладилар. Хомиладор, эмизикли ва 1 ёшгача бўлган болалари бор аёлларни мамурият томонидан бирор бир сабабсиз ишдан бушатиш холлари иш жойини 3 йилгача саклаган ҳолда қонунда кўриб чиқилади. Меҳнат тўғрисидаги қонун бўйича аёлларни саломатлигига таъсир қилувчи огир ва зарарли ишларда меҳнат қилдириш, ишдан бушатиш, хомиладорлик даврида аёлларни ойлик маошини камайтириш, хомилаликнинг биринчи хафтасидан бошлаб кечки ишларга колдириш, ишдан ташкари ишлатиш, хизмат сафарига жунатиш такикланади.
Перинатал давридаги ва оналар касалликларини олдини олишнинг муҳим чораси хомиладорлик ва тугрук бўйича меҳнат таътилига юбориш ҳисобланади Бу вақтда аёл бола кўришга тайёргарлик, дам олиш ва янги туғилган чакалокка караш имкони яратилади, декрет таътили 126 кунни ташкил қилади, болани парвариш қилиш учун 3 йил ажратилиб, шундан 2 йилига пул туланади.
Барча айтилганлардан куриниб турибдики, ҳозирги кунда касаллик келиб чиқишида хаёт тарзининг экзоген яъни ижтимоий омиллари муҳим ахамиятга эга.
Соғлом турмуш тарзини шакллантирувчи барча орган ва муассасалар, айниқса бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатувчи муассасалар (БТЁКМ) – поликлиника ва марказлар олдидаги асосий вазифаси санология асосларини чуқур ўрганиш бўлиб ҳисобланади.
Аҳоли саломатлигини яхшилашга эришиш учун соғлом хаёт тарзини аҳоли онгига сингдириш даркор. Буни амалга оширишда санитар таргибот ишлари кумаклашади.

Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling