Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси
Download 211 Kb.
|
Соглик ва касаллик социологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР
Қўшимча
Янгиликни ўрганиш соҳталик инсонга агрессив таъсир қилувчи ташқи мухит экологик ҳолатнинг ўзгариши ва бошқа шу каби холатлар одам организмига салбий таъсир кўрсатиб органнинг у ёки бу системасида турли хил бузилишларни олиб келади шахсни нафақат жисмоний соғломлиги рухий ҳолати ҳам монлашади. Ҳозирги кунда долзарб ижтимоий муаммолардан бири бу ўсма касаллиги. Ҳозирги кунда ўсма касаллиги Халқаро классификацион касалликларнинг 2 синфига киради. Ёмон сифатли ўсмалар ҳақида улар диагностикаси ва давоси қадимги тиб қўлёзмаларида ҳам учраган (Гиппократ, Авицина), IXX аср охири ХХ аср бошларида бу патологиянинг кескин суратларда ошиши, бу муаммога катта эътибор беришига олиб келди, энг асосий сабаб – цивилизация тез суъратларда ўсиши ва ривожланишидир: янги технологиянинг пайдо бўлиши катта хажсдаги кимёвий воситалардан фойдаланиш одам организмига салбий таъсир кўрсатувчи ва ҳоказо. Бутун дунё олимлари ўсманинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг ривожланишни чуқур ўрганмоқдалар, кўпчилик олимларнинг фикрича, ўсма касаллигининг сабабчиси бўлиб овқатдаги ёғ миқдорининг ортиши ва суъний шакар ўрнини босувчи қўшимчалар деб ҳисобламоқдалар ўпка ракининг ривожланишида энг асосий ролни тамаки тутуни ўйнайди. Косметик воситаларга кимёвий қўшимчалардан фойдаланиш кийим ишлаб чиқаришда суъний толалардан фойдаланиш болалар учун суъний ўйинчоқлар ҳам рак касаллигини келтириб чиқаради олимлар аниқлашича биз нафас олаётган ҳаво сув ва овқатимизда маълум миқдорда канцироген мавжуд. Аҳолига тиббий ёрдамни ташкиллаштиришни яхилашни аҳолини ўртача яшаш умрини узайишини ва анкологик беморлар сонининг ошишига олиб келди. Бизнинг аждодларимизда канцероген моддаларнинг йўқлигидан ташқари ўртача умр давомийлиги 35-45 йилни ташкил қилган. Жамоат соғлиғини сақлаш ташкилотининг ҳисоб китобларига биноан ёмон сифатли янги хосилалар билан доимий равишда 5 млн аҳоли зарарланади, бунга нафақат беморларнинг ирсий мойиллиги балки уларнинг зарарли одатлари, стресс ҳолатлари, мухитнинг ифлослании радиация миқдорининг ортиши ҳам сабаб бўлади. Рак касаллигининг бутун дунёдаги сонининг ортишига чекиш ва аҳолининг қариши сабаб бўлмоқда. Эркакларда ёмон сифатли ўсманинг нафас йўлларига, трахеяга, бронхит ўпка, аёлларда эса кўкрак бези ошқозон ва бачадон ўсмалари кўп кузатилади. Олимларнинг маълумотларига кўра, бундай беморларнинг 50% дан кўпи ёмон сифатли хосила ташхиси қўйилгандан кейин 5 йил ва ундан кўп яшайди. Леталлик йилига 35-40% ни ташкил этади. Бу асосан махсус онкологик муассасаларга кеч мурожаат қилиш ва даво бошланишининг кечикиши билан боғлиқ. Жамият соғлиқни сақлаш ташкилотининг хулосасига кўра, 2020 йилга келиб (20 млн ўсма касалликлари) ўсма билан касалланганлик холатлари 20 млнга тенг бўлар экан. Фақатгина чекувчиларни сонини камайиши рак касаллигини 20% га парҳез қилиш эса 30% га камайишига олиб келади. Ўзбекистонда 1991 йилда ёмон сифатли ўсма билан касалланиш 100 000 аҳолига 76,2% га тенг бўлган эди. Сўнгги вақтларда бирмунча қисқарди ва 70,8% га тенг бўлди, 2009 йил Ўзбекистонда ёмон сифатли хосилалар билан касалланиш 100 000 аҳолига 68,4 ташкил қилди. Хазм аъзолари ўсмаси 24,8%, меъда раки – 9,6%, қизилўнгач ўсмаси – 8,8% ни ташкил қилган. Тахминий маълумотлар бўйича 2002 йилда тамаки маҳсулотларини эркаклар 41%, аёллар 1,2% доимо истеъмол қилганлар. Бу кўрсаткич 2009 йилга камаймади. Бу асосан аҳоли таркибининг ёшлиги ва чекишнинг тарқалишини камаймаслиги билан Наманган вилоятида (2000) репродуктив органларнинг ёмон сифатли касалликлари (III ва IV даври) даражаси 100 минг аҳолига аёлларда 28,8% ни ташкил қилади, улардан 58% и 50-59 ёшда аниқланди. Республиканинг сўнги йиллардаги олинган маълумотларига кўра 30-39 ёшда ёмон сифатли хосилалар ичида бачадон бўйни ўсмаси (38,9%), 40-49 ёшда кўкрак бези ўсмаси (33,3%) ташкил қилмоқда. Рак ривожланишининг бир қанча теориялари (наслий, кимёвий, вирусли, хромосомали ва ҳ.к.), лекин уларнинг ҳаммаси бир жараённинг турли хил томонларини акс эттиради. Бугунги кунда маълум ва исботланган нарса, ҳар бир тирик хужайра асосий субстанция сақлайди, маълум бир таъсирлар шароитида фаол форма-онкогенга ўтади. Улар айнан блест хужайраларда ёмон сифатли тўқима верлентларида ўсма ўсишига имкон беради. Бу жараёнга олиб келувчи факторлар кацерогенез-химикатлар, радиация, инсоляция, вируслар ва бошқалар. Канцрогенез (лотинча cancer – рак, ўсма, юнонча genes – туғилиш, туғилмоқ) – нормадаги хужайраларнинг ёмон сифатлига қайтадан айланиш жараёни ҳисобланиб, ўзининг босқич ва қонуниятларига эгадир. Одам ёки ҳайвон организмига тушган кимёвий моддалар, нурланишлар ёмон сифатли хосилалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай моддалар канцероген деб аталади. Ҳаммага маълум физик канцерогенлар ионлашган нурланишлардир. Кимёвий канцерогенлар орасида қуйидагилар ажратилади: Нитратлар – организмга ҳаддан ташқари азот билан ўғитланган сабзавотлар орқали тушади, нитритлар колбаса ва консерваларга қўшилади. Бензопиренлар – маҳсулотларни қовирганда ёки уларни грилда тайёрлаганда ҳосил бўлади. Тамаки тутунида ҳам бор Пероксидлар ўсимлик ёғларини қаттиқ қайнатганда ва прогорклих ёғларда ҳосил бўлади Афлатоксин – моғор замбуруғларининг алмашинув маҳсулотларидир. Моғорлаган нонлар ва ёнғоқлардан эҳтиёт бўлиш керак ва хона намлигини назорат қилиш зарур. Диоксинлар – маиший чиқиндиларни ёққанда, ифлосланган сувни хлорлаганда пайдо бўлади. Узоқ муддат канцероген факторларни таъсир қилиши ва маълум қўшимча шароитларда хужайрада орқага қайтмас ўзгаришлар юз беради. Авваламбор, трансшаклланган хужайраларнинг клонланишидан бошланади. Буни ўсма тўқимасини ўсишининг бошланғич босқичи деб ҳисоблаш мумкин. Шуни айтиб ўтиш керакки ўсма касалликлари бевосита авлоддан авлодга ўтмайди, лекин баъзи бир оилаларда ўсма патологияларига мойилликни кузатиш мумкин. Биринчи навбатда бу оилавий диффуз полиплар, меъда, кўкрак бези ва бошқа ўсма касалликларига тегишлидир. Мутахассислар аниқлашича ўсма касалликлари наслий ўтмайди, балки шу касалликка бўлган мойиллик ортади. Бундай мойиллик аниқланганда ўсма касалликларини олдини олишга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун оилада, қариндошларда ўсма касалликлари аниқланган бўлса, ўзининг саломатлик ҳолатига янада эътиборли бўлиш ва профилактик текширувлардан доимий ўтиши лозим. Ёмон сифатли ўсма-тўқима ўсишининг ўзига хос шакли, янги хосила бўлиб, маълум специфик (хусусий) хусусиятларга эга. Ёмон сифатлилик симптомларга, қуйидагилар таалуқли: кантролсиз, тўхтовсиз ўсиши, метастаз бериш қобилияти, атрофдаги тўқималарни деструкцияси келтириб чиқаради. Ҳар бир янги хосилани ўзига хос ўсиш темпи мавжуд. Бу ўз навбатида инсон организми хусусиятлари (жинси, моддалар алмашинуви) органлар ва тўқима турларига боғлиқ. Ўсмаларнинг ўсиш тезлиги ёмон сифатли хужайраларнинг тезланиш соатига боғлиқ. Масалан, кўкрак бези хужайралари 272 кунда кўпайиб уни зарарланишига олиб келади. Бундан кўриниб турибдики 1 куб ўсма ривожланиши учун ўртача 10 йил керак бўлади. Ошқозон саратони нисбатан тезроқ ўсади. Касалликнинг бошланғич давридан то клиник белгилари намоён бўлгунга қадар 2-3 йил вақт керак бўлади. Баъзида саратон тез ривожланадиган турлари ҳам учрайди (бир неча ойгача), бунда касаллик ҳеч қандай белгилар намоён қилмайди ва касаллик кеч аниқланади. Агарда касаллик бошланғич даврларданоқ аниқланганда, ўлим холатлари камроқ бўлади. Бундан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки мунтазам равишда профилактик назоратдан ўтиб туриш керак. Саратон билан ҳар бир одам зарарланиши мумкин. Бу ҳар бир организмда специфик хусусиятлари ва, иммунитет системаси билан боғлиқ. Умуман олганда инсон кексайган сари унинг иммун билан иммун тизими ҳам заифлашиб боради ва анкологик касалланишга мойиллик ортади. Саратонни бирламчи ва иккиламчи профилактикаси мавжуд. Бирламчи профилактика – канцерогенезўсма ҳосил бўлиш жараёнини қайтаришга қаратилган. Биринчи навбатда канцероген билан алоқани йўқотиш. Онкологик касалликлар профилактикасида энг катта ролни, тамаки маҳсулотларидан бош тортиш, алкогол маҳсулотларни истеъмол қилмаслик тана вазнини меёрий равишда ушлаб туриш диета қилиш ва доимий равишда жисмоний фаолликда бўлиш мухим рол ўйнайди. Иккиламчи профилактика - ўсмадан олдин касалликларни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган. Бугунги кунда бутун дунё онкологлари ўсмага қарши профилактика ишларини ишлаб чиқишган, унинг мақсади - семиришдан огоҳлантириш – ёмон сифатли ўсмаларнинг хавф гуруҳларини ривожланиши хусусан кўкрак ўсмаси профилактикаси: Ёғда кўп миқдор канцероген мавжудлиги сабабли ёғ истеъмол қилишни камайтириш эпидемиологик текширувлар натижасида кўп миқдорда ёғ истеъмол қилиш ва кўкрак бези ўсмаси йўғон ичак ўсмаси ривожланиши билан ўзаро боғлиқлик аниқланди. Овқат рационида доимо мева ва сабзавотлар бўлиши ўсимлик клетчаткалари витаминлар антикантроген таъсир кўрсатувчи моддаларнинг бўлиши; Доимий равишда ва керакли миқдорда ўсимлик клетчаткаларини истеъмол қилиш бошоқли дон маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни рационда бўлиши, ўсимлик клетчаткасида сурилишни камайтиради; Алкогол истеъмол қилишни камайтириш оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, жигар ошқозон кўкрак бези ракини сонини камайтиради. Нитрат сақловчи ва дудланган маҳсулотлар миқдорини камайтириш дудланган маҳсулотларда жуда кўп миқдорда бўлади. Анкологик касалликларни профилактик таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар қуйидагилар киради: (сабзавотлар таркибида каратин сақловчи сабзавотлар), (қизил ва сариқ сабзи, помидор, шолғом таркибида витамин С бўлган сабзавот ва мевалар цитрус киви), карам (брокли гулкарами, брусел карами, саримсоқ пиёз). Онкологик касалликларни даволашнинг асосий усуллари: Хирургик даволаш Нур терапияси Химия терапия. Онкологик патологияга шубҳа қилинганда ўсмани ўсиши ва ривожланишига таъсир қилувчи фактларни йўқотишда бирор бир иш қилишдан олдин онколог врачга мурожаат қилинг. Ҳамма янги ҳосилалар ҳам ўсмалар ёмон сифатли бўлавермайди. Ўз вақтида диагностика ва замонавий даво масалаларни ечиш. Даво усуллари ва ўсма касалликларни тиклашни текшириш Онкологик касалликлар билан кураш ҳамма мамлакатларда уларни эрта аниқлаш ҳисобланади, шунинг учун ҳамма даволаш профилактик ишида ёмон сифатли ўсмалар ва шиш олди касалликларни аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказиш. Ўзбекистонда онкологик хизмат кўрсатиш ташкилотида янги соғлиқни сақлаш профилактикалар киритишда Республикада онкологик илмий текшириш институти, вилоят ва шаҳарларда малакали бепул тиббий хизмат кўрсатувчи онкологик диспансерлар очилди. Ижтимоий таъминлаш жисман ёки бутунлай меҳнат қобилиятни йўқотишга катта аҳамият берилади. Онкологик хизматда муваффақиятли даво ва профилактик контакти, бундан ташқари бошқа мутахассислар билан хамкорликда ишлаш таъминлайди. Онкологик касалликлар пайдо бўлиши ва ривожланиши, даволаш ҳақида маълумотга эга бўлиш, диспансеризация ва реабилитация. Аҳоли орасида онкологик ёрдамни ташкил этиш 1 – звеноси поликлиника ичида онкологик хонани бўлишини ташкил қилишдир. Ҳозирги кунда беморни ҳаёт сифатини текширишда нафақат уни физик ва ҳаракат функционал ҳолатни нафақат балки ижтимоий руҳий ҳолатни ўрганиш зарур. Беморларга онкологик ёрдамни ташкил этишни алоҳида йўналиши мавжуд бўлиб полиатив тиббиёт дейилади. Полиатив ёрдам – бемор ва унинг оиласига умумий ёрдам бериб, беморни тузиб бўлмайдиган холатларда мултипрофессионал мутахассислар буйруғи асосида ўтказилади. Бу ёрдам беморга физиологик, психологик социал ва руҳий ихтиёжларни қондириш ҳисобланади. Мақсад – бемор ва унинг оила аъзолар ҳаётини яхшилаш, беморларни парваришни назорат қилиш. Бундай вақт – полиатив ёрдам – бу ёқимли тиббий жамоа комплекси, умидсиз бемор шахсларни ҳаёт тарзини яхшилашга йўллайди. Бу паваришда бош вазифа – бу беморларни оғриқ ва касалликни оғир ҳолларда ёрдам, бунда психологик, социологик ва маънавий ёрдам. Амалиёт дунёсида бу модел хоспис – номи билан юритилади. Хоспис биринчи навбатда онкологик беморларни терминал ҳолат ва тиббий муаммоларни ечиш, психологик, социологик ва маънавий, бир қанча вазиятларда тиббий ходимлар билан елкадош бўлишни ташкиллаштиради. Беморларни тиклашни иложи бўлмаганда тиббиёт ходим ишлар тугалланади. Кйин узоқ ётса бемор аҳволини енгиллаштириш биринчи ўринда оғриқдан ҳоли қилиш, бунинг учун амбулатор шароитда бу муаммони ечиш учун 2 хил усул: оғриқ қолдирувчи препаратлар ва наркотик моддалар билан. Ўсма касалликларни терминал ҳолатларида ҳамма орган ва системалар функцияси пасайиши, бунда ҳамма спектрдаги ёрдам кўрсатиш, ёрдамлар уйда хизмат амалиётида кўрсатилиб бўлмаслиги мумкин. Терминал ҳолатда биринчи планда яқинлашиб келаётган ўлим туради. Бунда ўлим психотерапевтик коррексия қилинади. Ҳосил иши вазифаси асосий касал қариндошларга ёрдам. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики биринчи ўлимда касалликдан кейин ўлганлар 2 ва қариндошлар ўлими турли ёшдагилар 40% ва бошқа 2 – 3 марта самарали поллиатив терапияни ўтказиш учун мутахассислар бригадаси ташкиллаш (психолог, тиббий ҳамшира, терапевт ёки педиатр, жамоат ишларида қатнашувчи ва онколог) хизмат оила учун валонтерлар билан ўтказилади. Асосий рол бу бригадада ҳамшира жавобгар, полиатив терапия курси, биоэтика, социологи, асосий жамоат ишларга тайёргарлик кўради. Ёмон сифатли ўсма прогнози ўсиб борилмоқда ҳозирги вақтда 10 минг бўлса 2020 йилга бориб 15 мингга етади. Бу алоҳида олинган худудга касалланиш динамикасини тасдиқлайди. Бугунги кунда онкологик касалликларни даволашнинг юқори технологик усулларининг яратилиши ва уларни ривожланиши кўпчилик беморларни радикал даволашга замин яратди, инсон организми аъзоларини олиб ташлаш каби кенг жарроҳлик муолажалари, химия ва нур билан даволаш яқин йилларда онкологик касалликдан даволанган ногирон инсонлар сонини юқори кўрсаткичларга кўтармоқда. Биргина реабилитация, айниқса ижтимоий мослашувчанлик етарли даражада ривожланмаган, шу билан биргаликда радикал даво чоралари ўтказилгандан сўнг бемор эътиборсиз қолмоқда. Шу таъкидлаш лозимки, реабилитацияга нафақат ногиронлик гуруҳига мансуб беморлар, балки касалликнинг I - II босқичидаги беморлар, радикал даволашдан ўтувчи беморлар ҳам муҳтож. Ўсма касаллиги ташхиси – бу доимо стресс, даволаш эса ҳар доим муваффақият келтирмайди. Кўп беморлар, радикал даво муолажаларидан сўнг, касалликнинг бошланғич босқичларидаёқ, замонавий жамиятдан ажралиб, ногирон бўлишлари ҳақида муҳим хулосага келадилар. Қаердадир фаолият юритиш мақсадида иш топиш жуда машаққатлиги, агар малакали мутахассис талаб қилинса, яқин ҳам бормаслиги ҳақида хулоса қиладилар. Шунинг учун реабилитациянинг шундай аниқ чораларини ўтказиш зарурки, бунда нафақат ишга лаёқатли ҳолатни тиклаш, балки ҳаётга қизиқувчанлигини ҳам қайтариш зарур. Тиббиёт ҳамшираларининг онгкологик беморлар билан ижтимоий фаолиятида беморнинг оила аъзолари ва унинг атрофидаги яқинлари билан биргаликдаги ўзаро таъсири асосий ўринни эгаллайди. Онкологик беморларнинг икки гуруҳи – узоқ ва оғир кечувчи, шунингдек яққол ижтимоий муаммоли беморлар билан ҳам бир хил йўналишда ижтимоий фаолият олиб боришни тақазо этади. Яққол ижтимоий муаммолар, яъни яққол моддий муаммолар 80 фоиздан юқори, 40% атрофидаги беморлар яшаш шароитларини яхшиланишига муҳтож онкологик касаллик билан касалланган болаларнинг 90% га яқин ота-оналари меҳнат фаолияти билан банд эмас 60% беморлар ва уларнинг ота-оналари мавжуд бўлган ижтимоий ёрдам ҳақидаги ташкилотларга эга эмас. Шуни таъкидлаш лозимки, ўсма касалликларини пайдо бўлишининг сабабларини замонавий эрта аниқлаш, ўз вақтида даво чораларини бошлаш, ва реабилитация билан нафақат аниқ бир ёш гуруҳлари балки ишлаб чиқариш ва маиший хизматнинг зарарли шарт-шароитлари билан боғлиқ шарт-шароитлар, ривожланишнинг жисмоний ва руҳий ортда қолиши касаллик бўйича тез-тез стрессларга мойилликга эга бўлган шахслар ҳам муҳтождир. Беморлар тиббий ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлади – айниқса бунда ўрта тиббий ходимларнинг маъсулиятлари юқори бўлади. Улар беморларни психологик тарзда касаллик билан захарланиш хафига тайёрлашлари ва уларни бу оғир касалликни олдини олишга ишонтиришлари лозим. Бунда айниқса (уй шароитида даволанаётган беморларни доимий назорат қилиш муҳим рол ўйнайди. Фақатгина беморларни оила аъзолари ва тиббий ходимларининг хамкорликдаги харакатлари беморни буларни бу дорини ичишга ишонч уйғотади. Назорат саволлари Онкологик касаллик ривожланиши сабаб Онкологик касалликларни Ўзбекистон ва Жаҳон бўйлаб тарқалганлиги. Саратон касалликларни профилактик чора тадбирлари. Ўрта тиббий ходимининг касаллик билан курашдаги ўрни. Download 211 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling