Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Кўллар, сув омборлари ва денгизлар учун


Download 1.4 Mb.
bet28/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Кўллар, сув омборлари ва денгизлар учун қўшимча равишда участка-ларнинг план ва схемалари, тўлқинланиш элементларининг шамол тезлиги билан боғликлик графиклари ва б.
Ботқоқликлар учун - оқим йўналишини кўрсатувчи чизиқлар туширилган участкаларнинг схемалари ва б.
9.15 Техник ҳисоботнинг мазмуни, ҳамда ундаги матний ва график кўри-нишидаги иловаларнинг рўйхати лойиҳалашнинг тегишли босқичларида қўйил-ган вазифаларни ечиш учун бажарилган изланиш ишларининг тури ва ҳаж-мидан келиб чиққан ҳолда, ва конкрет шарт-шароитга боғлиқ равишда белгила-ниши керак.
9.16 Қурилишга инвестициялар киритишни асослаш учун бажарилган муҳандислик гидрометеорология изланишлари натижаларига кўра тузилган техник ҳисобот қурилиш объектини жойлаштиришнинг ҳар бир кўриб чиқилган вариантлари бўйича қуйидагиларни баҳолаш имконини берадиган материал-ларни ўз ичига олиши керак:
қурилиши мўлжалланган объект (чизғий иншоотларнинг трассаси)га хавф-ли гидрометеорологик жараён ва ҳодисалар (бўрон, довул, яхмалак, сел оқим-лари, қор кўчкилари ва б.)нинг таъсир қилиш эҳтимолини;
қурилиши мўлжалланган объект (чизғий иншоотларнинг трассаси) жой-лашадиган ҳудуд (ёки унинг бир қисмини) сув босиш, сув босадиган участ-канинг тахминий чегараларини аниқлаган ҳолда, эҳтимолини;
ҳудуднинг музликлар таъсирига дучор бўлиши ва уларнинг кўриниш шаклларини;
деформацион жараёнларнинг мавжудлиги ва характери, уларнинг йўнали-ши, интенсивлиги қурилиш майдончаси (трасса)га таъсир қилиш эҳтимолини.
Муҳандислик изланишлари натижасида аниқланадиган ва техник ҳисобот-да бериладиган асосий гидрометеорологик кўрсаткичлар рўйхати 9.1 жадвалда келтирилган.
Гидрометеорологик шароитларни дастлабки баҳолаш натижаларига кўра қурилиш майдончалари (трасса йўналиши)нинг оптимал вариантини танлаш тўғрисида тавсиялар берилади.
Бажарилган изланиш ишлари натижаларига кўра ўрганилаётган ҳудуд ноқулай таъсирларга дучор бўладиган бўлса, унинг муҳандислик муҳофазаси бўйича тавсиялар берилади ва лойиҳа ечимини асослаш учун келгусида бажарилиши зарур бўлган муҳандислик гидрометеорология изланишларининг йўналишлари белгилаб олинади.
Эслатма - ўрганилган ҳудуд чегарасида жойлашган қурилиш майдончаси, ҳамда ҳудуднинг гидрологик ва иқлимий шароитига деярли таъсир қилмайдиган корхона, бино ва иншоотлар қурилишига инвестициялар киритишни асослаш учун бажарилган муҳандислик изланишлари натижалари асосида техник ҳисобот ўрнига “Хулоса” тузиш мумкин. “Хулоса” мавжуд изланишлар материаллари асосида ва чекланган даражадаги дала изланиш ишларини бажарган ҳолда рекогносцировка текширишларини ўтказиб тузилади

9.17 Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиш учун ўтказилган муҳандислик гидрометеорология изланишлари натижалари бўйича тузилган техник ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:


қурилишга инвестициялар киритишни асослаш учун бажарилган муҳан-дислик гидрометеорология изланишлари ва тадқиқотларининг умумлаштирил-ган материалларини;
лойиҳани асослаш босқичида бажарилган муҳандислик изланишлари нати-жаларига кўра аниқлик киритилган қўшимча маълумотларни.
Иншоотлар асосий параметрларини танлашни ва улардан фойдаланишнинг гидрометеорологик шароитларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳисобий кўрсаткичлар таркиби иншоотларни лойиҳалаш бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ва муҳандислик гидрометеорология изланишлари бўйича норма-тив ҳужжатлар талаблари асосида белгиланади (4.2- банд).
Объектни реконструкциялаш (кенгайтириш ва техник қайта жиҳозлаш) лойиҳасини асослаш учун бажарилган муҳандислик изланишлари материаллари иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланиш даврида содир бўлган гидрологик режим ва иқлимий шароитлар ўзгаришини баҳолашни ўз ичига олиши керак.
9.1 жадвал


Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling