Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


кириш; изланишлар олиб борилган район (майдонча)нинг табиий шароитла-ри


Download 1.4 Mb.
bet26/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

кириш;
изланишлар олиб борилган район (майдонча)нинг табиий шароитла-ри;
муҳандислик изланишлари олиб борилган район (майдонча)нинг гидрометеорологик жиҳатдан ўрганилганлиги;
муҳандислик изланишларининг таркиби, ҳажми ва бажариш услуб-лари;
муҳандислик гидрометеорология изланишлари натижалари;
хулоса.
Матннинг кириш қисмида изланишларни бажариш учун асос, муҳандис-лик гидрометеорология изланишларининг вазифалари, муҳандислик изланиш-лари дастурига киритилган ўзгаришлар ва уларни асослаш, лойиҳаланаётган объектлар, ҳудуднинг муҳандислик муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар, ижрочилар таркиби кўрсатилиши керак.
Изланишлар олиб борилган район (майдонча)нинг табиий шароит-лари бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:
ишлар олиб борилган районнинг жойлашган ўрни, рельефи, геоморфологияси ва гидрографияси хақида маълумотлар;
иқлимий шароитлар (ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамолнинг тезлиги ва йўналиши, ёғингарчилик, буғланиш ва атмосфера ҳодисалари, грунтларнинг музлаш чуқурлиги ва қор қатламининг қалинлиги) тавсифлари;
сув объектлари гидрологик режимининг (сув сатҳи ва оқимининг режими, муз қоплами ва термик режимлари, чўкиндилар ҳосил бўлиши ва ўзан жараёнларининг режими, гидрокимёвий режим, кўллар, сув омборлари ва Орол денгизи қирғоқлари зоналари учун сув тўлқинланиши ва оқимлари режими) тавсифлари;
хавфли гидрометеорологик жараён ва ҳодисаларнинг (сув тошқинлари, сел оқимлари, қор кўчкилари ва қор босишлар, довул ва қуюнлар, яхмалак, ўзан жараёнлари ва муз тиқинларининг фаол кўринишлари) тавсифлари.
Муҳандислик изланишлари олиб борилган район (майдонча)нинг гидрометеорологик жиҳатдан ўрганилганлиги бўлимида илгари бажарилган муҳандислик изланишлари ва тадқиқотлари, гидрологик режим (иқлимий шароитлар)ни ўрганиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиб баҳолаш, Ўзгид-ромет ва бошқа идораларга тегишли мунтазам кузатув пунктларининг мавжудлиги, улардан қўйилган вазифаларни бажариш учун фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар, ҳамда мавжуд материалларни ҳисобга олиб, ҳудуд ўрганилганлигининг тавсифи берилиши керак.
Муҳандислик изланишларининг таркиби, ҳажми ва бажариш услуби бўли-мида берилган лойиҳалаш босқичи талаблари доирасидаги батафсил бажарил-ган муҳандислик изланишлари таркиби, ҳажми тўғрисида, дала, лаборатория ва хонаки ишларни бажариш услублари, шу жумладан ҳисобий кўрсаткичларни аниқлаш усулларини, ва фойдаланилган норматив ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, уларни ҳисоблаш йўлларини кўрсатиб берган маълумотлар берилиши керак.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling