Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Дарёлар, кўллар, денгизлар ва сув омборлари қирғоқларининг емирилиш жараёнлар
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер ости сувлари кўтарилаётган ҳудудлар
- Ер ости ишловидаги ҳудудлар
Дарёлар, кўллар, денгизлар ва сув омборлари қирғоқларининг емирилиш жараёнлари учун:
қирғоқлар емирилишининг асосий регионал-геологик ва зонал-иқлимий омиллари ва ривожланиш шароитлари; қурилиш лойиҳаланаётган ҳудуд ва ёндош соҳилда етакчи қирғоқ ҳосил қилувчи жараёнлар; қирғоқларни емирувчи омилларнинг миқдорий тавсифи; ўзгармаган табиий шароитларда, ҳамда лойиҳаланаётган объект қурилиши ва ундан фойдаланиш жараёнларида қирғоқлар емирилишининг маконий ва замоний башорати; Қирғоқларнинг муҳандислик муҳофазасини амалга ошириш бўйича тавсиялар. Ер ости сувлари кўтарилаётган ҳудудлар учун: ўзлаштирилган ҳудудларда ер ости сувлари кўтарилиш жараёни мавжуд-лиги, тарқалганлиги, интенсивлиги ва ўзлаштирилаётган ҳудудларда лойиҳала-наётган қурилиш хусусиятларига боғлиқ равишда унинг пайдо бўлиш эҳтимоли борлиги; ер ости сувлари кўтарилишининг сабаб ва омиллари; гидрогеологик шароитларнинг тавсифи; сувли горизонтларнинг параметрлари, сув сиғдирувчи тоғ жинслари ва аэрация зонаси грунтларининг фильтрация хоссаларининг кўрсаткичлари; буюртмачи техник топшириғига кўра ер ости сувлари сатҳининг критик ҳолати (сув сатҳининг кўтарилиши); фильтрация областининг пландаги ва кесимдаги чегаравий шароитлари; ер ости сувлари режимининг асосий қонуниятлари; сув балансини ташкил этувчилар; ер ости сувлари кўтарилишининг бино ва иншоотларга таъсирининг харак-тери ва интенсивлиги, бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги (барқарорлиги) ва улардан фойдаланиш шароитлари; ҳудудларда ер ости сувлари кўтарилиши ва грунтлар хоссаларининг ўзга-ришини ва ноқулай табиий геологик ва муҳандислик геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши ёки фаоллашишини башорат қилиш; лойиҳаланаётган объектни қуриш ва ундан фойдаланиш даврида қўллани-ладиган муҳандислик муҳофазаси иншоотлари бўйича тавсиялар. Ер ости ишловидаги ҳудудлар учун: ер ости ишловида бўлган ва бўлаётган (келгусида ишлов берилишини ҳисобга олган ҳолда) ҳудудларнинг майдони ва ишлов берилган даврлари; фойдали қазилмалар қатламининг тарқалганлиги, қалинлиги ва ер остида жойлашган чуқурлиги; фойдали қазилма қатламини устини қопловчи жинсларнинг таркиби ва қалинлиги; ўтилган тоғ ковламаларининг жойлашиш ўрни; ер ости ишловида бўлган ҳудудлар муҳандислик геология шароитининг ўзгариши – ўпирилмалар, суффозия воронкалари, ер сатҳининг чўкиши ва ш.ў.; ер усти сув оқимлари йўналишининг бузилиши, ер устидаги сув оқим-лари ва сув ҳавзаларининг саёзланиши, уларнинг йўқ бўлиб кетиши ва янгила-рининг пайдо бўлиши; ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши ёки пасайиши, мавжуд ер ости сувлари горизонтларининг йўқ бўлиб кетиши ва янгиларининг пайдо бўлиши, депрессия воронкасининг ҳосил бўлиши; тоғ жинсларининг силжиш, чўкиш ва майдаланиш зоналарида грунт хоссаларининг ўзгариши, табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши; ер ости ишлови берилган ҳудудларда муҳандислик геология шароитлари ўзгаришини башорат қилиш. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling