Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Сейсмик районлар учун (сейсмиклиги 6 балл ва ундан юқори)


Download 1.4 Mb.
bet23/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Сейсмик районлар учун (сейсмиклиги 6 балл ва ундан юқори):
сейсмик микрорайонлаштириш натижалари, қурилиш мўлжалланаётган ҳудуднинг бошланғич сейсмиклигига аниқлик киритишни ҳам қўшиб, сейсмик микрорайонлаштириш хариталари (схемаси) кўринишида. Бу хариталарда ҳудуднинг сейсмиклиги муҳандислик изланишлари ўтказилган вақт ҳолатига балларда кўрсатилиши керак, ҳамда объект қурилиши ва ундан фойдаланиш даврларида сейсмиклик ўзгаришининг башорати берилиши керак. Сейсмик микрорайонлаштириш хариталарига қўшимча равишда ҳисоблашларнинг асосий натижалари, башорат қилинган сейсмик таъсирларнинг миқдорий тавсифи, уларнинг қайталаниши (кучли зилзилаларнинг ҳисобий акселерограммалари, реакция спектрлари ва б.) бирга келтирилиши керак;
муҳандислик муҳофазалари чора-тадбирлари бўйича тавсиялар.
8.13 Ишчи ҳужжатлар учун буюртмачининг муҳандислик изланишларига берган техник топшириғи 8.8 бандга қўшимча тарзда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг йўл қўйиладиган чўкиш миқдори тўғрисидаги, бино ва иншоотлар пойдеворларининг турлари ёки уларнинг вариантлари тўғрисидаги, ертўлалар, чуқурчалар, туннеллар ва бошқа ер ости иншоотлари жойлашган жой ўрни ва жойлашиш чуқурлиги тўғрисидаги, пойдеворлар заминини биринчи ва (ёки) иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлари бўйича ҳисоблаш зарурлиги тўғрисида лойиҳаланаётган объектнинг геологик муҳитга техноген таъсири тўғрисида, ҳамда ишлар таркиби, тадқиқотлар чуқурлигини белгилаш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни ўзида жамлаши керак.
Техник топшириқка лойиҳаланаётган ва мавжуд бино ва иншоотлар жойлашиш ўрни кўрсатилган (экспликацияси) объектнинг бош плани илова қилиниши керак.
8.14 Ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун техник ҳисоботнинг матнида 8.5 ва 8.9 бандларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Геологик тузилиши бўлимида – аниқлик киритилган геологик тузилиш-нинг тавсифи ва лойиҳаланаётган ҳарбир бино (иншоот) ёки уларнинг гуруҳла-ри жойлашган участкасида ажратилган инженер геологик элементларнинг таърифи ва ётиш шароитлари келтирилади.
Битта геоморфологик элемент ҳудудида умуман майдонча (трасса)нинг ёки унинг қисмларининг (бино ва иншоотларнинг бир неча участкалари учун уму-мий равишда) таърифи келтирилиши мумкин.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling