Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.4 Mb.
bet21/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Ёнбағир жараёнлар учун:
ёнбағирларда содир бўлган сурилмалар, кўчки-сочилма, солифлюкция ва қурум жараёнлари эгаллаган майдон ва уларнинг чуқурлиги, тарқалган жараёнларнинг типизацияси, уларнинг фаоллик даражаси ва лойиҳаланаётган қурилиш учун хавфлилиги;
ҳудудни ёнбағир жараёнлар содир бўлиш хавфи ва уларнинг ривожланиш хусусиятлари бўйича инженер геологик районлаштириш;
ёнбағирларнинг мустаҳкамлигини белгилаб берувчи омилларнинг миқдорий тавсифи;
грунтларнинг табиий-механик хусусиятларини уларнинг қийматига ёнбағир ва қияликларнинг мустаҳкамлиги (барқарорлиги)ни тескари ва назорат ҳисоблашлар билан аниқлик киритиш;
ёнбағирларнинг ўзгармаган табиий шароитларда макон ва замонда барқа-рорлигини, ҳамда ҳудудни хўжалик жиҳатдан ўзлаштириш билан боғлиқ башо-рат қилинган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, баҳолаш. Бу ҳолда содир бўладиган ёнбағир жараёнларнинг турлари, жойлашган ўрни, ўлчамлари, вақ-тинчалик қуриладиган чуқурлар ва қияликларнинг мустаҳкамлиги (барқарор-лиги)ни баҳолаш ҳам амалга оширилиши керак;
сурилма ва кўчкилар ҳаракатидан келиб чиқадиган бевосита оқибатларни (сурилма ва кўчкилар тўсиб қўйиши оқибатида сойликларни сув босиши, акваторияга катта тезликда сурилиб тушган тупроқ массаси туфайли баланд тўлқинларнинг ҳосил бўлиши ва б.) баҳолаш;
мавжуд муҳандислик муҳофазаси иншоотларининг самарадорлигини баҳолаш;
ҳудуднинг ёнбағир жараёнлардан муҳандислик муҳофазасини амалга ошириш бўйича, шу жумладан объектлар қурилиши давридаги муваққат ҳимоя чора – тадбирлари бўйича, таклифлар.
Сурилмали ва кўчкили ёнбағирларни районлаштириш ва мустаҳкамлиги (барқарорлиги)ни баҳолашни бутун ёнбағир бўйлаб ва унинг юқори чегарасига-ча бўлган ёндош зоналарни ҳам (қирғоқдаги ёнбағирлар учун уларнинг сув ости қисмларини ҳам қўшиб), шу жумладан лойиҳаланаётган объектнинг ҳудуди ёнбағирнинг бир қисмини эгаллаб турган ҳолларда ҳам, амалга ошириш керак.
Селлар учун:
сел жараёнлари мавжудлиги ва тарқалганлиги, селларнинг ҳосил бўлиши, содир бўлиш тезлиги, уларнинг генетик типлари;
сел ҳосил бўладиган ҳавзаларнинг геоморфологик тавсифи;
сел оқимларининг шаклланиш механизми ва типлари;
сел бирваракайига олиб чиққан массанинг максимал ҳажми;
сел пайдо бўладиган жойларда ва улар олиб бориб ётқизган зоналардаги грунтларнинг табиий-механик хусусиятлар;
селларнинг интенсивлиги ва такрорланиб туриши;
лойиҳаланаётган объектнинг муҳандислик муҳофазасини амалга ошириш усуллари бўйича таклифлар;
лойиҳаланаётган объектнинг селлар пайдо бўлиш шароитига таъсири.
Техник ҳисобот таркибига сел ҳавзаси харитаси киритилиши керак. Бу харитада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
сел ҳосил бўладиган ўчоқлардаги дисперс ётқизиқлар ва туб тоғ жинслари сел ҳосил қилувчи комплексларининг ва улардаги бўлакли (чақиқ) материалнинг ҳажми;
сув йиғгич рельефининг эрозияга учраганлик даражаси (ўйдим – чуқурлиги) ва майдон юзасининг тупроқ-ўсимлик қатлами билан қопланиш даражаси;
сел ўзанининг ҳисобий створлар участкаларида бўйлама ва кўндаланг профиллар кўринишидаги тавсифи;
селнинг транзит зонасидаги тиқилиб қолиш эҳтимоли бор жойлар;
сел ҳосил бўлишига имкон берувчи геологик жараёнлар – сурилма, кўчки, тўкилмалар ва бошқаларнинг тарқалганлиги ва фаоллиги;
селлар аккумуляцияси зоналаридаги сел ётқизиқларининг тарқалганлиги ва характери;
сел пайдо қиладиган грунтлар ва сел ётқизиқларининг табиий-механик ҳамда тиксотроп хусусиятлари ва кўрсаткичлари.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling