Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯ ИЗЛАНИШЛАРИНИНГ ТАРКИБИ ВА ҲАЖМИ


Download 1.4 Mb.
bet10/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

6. МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯ ИЗЛАНИШЛАРИНИНГ ТАРКИБИ ВА ҲАЖМИ
6.1 Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар учун изланишлар
Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар қуйидаги кўринишларда ишлаб чиқилади:
техник, ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан энг самарали лойиҳанинг рационал жойлаштирилишини танлашни асослаш учун дастлабки техник – иқтисодий асослаш -ДТИА (ПТЭО) ва дастлабки техник – иқтисодий ҳисоб – ДТИҲ (ПТЭР);
якуний техник – иқтисодий асослаш ТИА (ТЭО) ёки техник – иқтисодий ҳисоб – ДТҲ (ТЭР) – лойиҳанинг якуний энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан энг самарали ечими.
6.1.2 Лойиҳадан аввалги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун мавжуд топографик хариталарни, планларни ва фотопланларни, ер тузиш планларини, илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларини йиғишни, ҳамда қурилиш майдонининг (трасса йўналишининг) кўрилаётган вариантлари учун таянч геодезия тармоқлари ва йирик масштабли топографик съёмкаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни йиғишни амалга ошириш керак.
Эслатма. Тўлиқлиги ва сифати жиҳатдан етарли бўлган материаллар ва маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа вазифаларини ечиш улар асосида амалга оширилади, ва лойиҳадан аввалги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун кейинчалик дала ишлари бажарилмайди.
6.1.3 Янги қурилиш майдончаларида (қурилиш билан банд бўлмаган ҳудуд) дастлабки ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун топографик планларнинг масштаблари 1:10000, 1:5000, корхоналарни реконструкциялаш учун эса – 1:5000, 1:2000 бўлиши керак.
Аҳоли пунктларининг режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун топографик планларнинг масштаблари Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган идоравий қурилиш нормалари талабларига кўра белгиланади.
Эслатма. Зарурат туғилганда майдароқ ва йирикроқ масштабли хариталар ва планлардан фойдаланиш мумкин.
6.1.4. Лойиҳаланаётган қурилиш майдонларида қуйидаги дала ишлари бажарилади:
таянч геодезия тармоқлари пунктларининг сақланганлигини текшириш (зарурат туғилганда таянч геодезия тармоқлари ни тузиш ташкил қилинади);
майдонлар ҳудудидаги мавжуд топографик планларнинг ҳозирги вақтдаги ситуация ҳолатига мос келишини текшириш, ва зарурат туғилганда уларни янгилаш;
дастлабки ҳужжатларларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган тегишли масштабдаги топографик хариталар ва планлар мавжуд бўлмаган тақдирда топографик съёмкалар;
дарёлар ва сув ҳавзаларида чуқурликларини ўлчаш;
дарёнинг ўрганилаётган участкасида бўйлама профиллар тузиш ва ўлчаш створларида кўндаланг профиллар тузиш учун сув йўлларини нивелирлаш;
каналлар ва коллекторларнинг съёмкаси уларнинг қирғоқлари бўйлаб пикетаж йўлларини тузиб ва ҳар 500 метрда пикетларга ажратиб.
Кўндаланг профилнинг узунлиги ва пикетлар орасидаги масофа техник топшириқда белгиланади.
Эслатма. Кўллар (сув омборлари)нинг съёмкаси амалга оширилишида профил ўлчовларининг орасидаги масофа тузиладиган план масштаби бўйича 2сантиметрдан ортиқ бўлмаслиги керак, вертикал бўйича чуқурлик ўлчовлари рельеф кесимининг танлаб олинган баландлигини таъминлаши керак.
Каналдаги, коллектордаги, дарёдаги ўлчов створи бўйича вертикал орасидаги масофа қуйидагича қабул қилиниши керак:
кенглиги 20 метргача бўлганда – 2 метргача;
кенглиги 20-50 метр бўлганда – 5 метргача.
Барча ҳолларда вертикалларнинг сони 6тадан кам бўлмаслиги керак, бу ҳолда вертикаллар орасидаги масофани қирғоққа яқинлашган сари қуюқлаштириб бориш керак.
инженер-геологик ковламаларни, геофизик ва бошқа нуқталарни лойиҳадан жойга кўчириш ва боғлаш;
хавфли геологик жараёнларни : қирғоқлар емирилиши, ёнбағир жараёнларни ва бошқаларни ўрганиш бўйича режим кузатувларини олиб боришда геодезгик ишлар;
ўта масъул объектлар (уникал) нинг дастлабки ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун инженер – техник изланишлар олиб борилганда, зарурат туғилганда Ер қобиғининг ҳозирги замондаги ҳаракатларини аниқлаш учун геодезик ўлчашлар олиб борилади.
6.1.5 Чизғий иншоотлар трассаларининг йўналишини танлаш учун мавжуд топографик хариталар, аэрокосмик съёмкалар материалларидан фойдаланиш керак.
Чизғий иншоотлар вариантларини хонаки шароитларда трассалаш 1:100000 1:10000 масштабли топографик хариталар, аэрокосмик суратлар бўйича амалга оширилади; бу ҳолда мураккаб ва эталон участкаларда 1:5000, 1:2000 масштабли топографик планлардан фойдаланилади.
Чизғий иншоотлар вариантлари бўйича дала шароитларида рекогносцировка текширишлари ўтказилади, зарурат туғилганда эса мавжуд топографик материаллар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида визуал (аэровизуал) кўздан кечириш амалга оширилади.
Мураккаб ва эталон участкаларда чизғий иншоотларнинг турларига боғлиқ равишда зарур материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда қуйидаги лар бажарилади:
йирик масштабли планлар тузиш учун маршрут аэрофотосъёмка;
аэрофотосъёмкани бажариш имкони бўлмаган тақдирда ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, оддий топографик съёмка;
рельеф ва ситуациянинг характерли жойларида пикетлар ўтказиб тахеометрик ўлчовларни амалга ошириш.



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling