Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар бўлимида


Download 1.4 Mb.
bet17/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар бўлимида:
табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар (карст, ёнбағир жараёнлар, селлар, дарёлар, кўллар, денгиз ва сув омборлари қирғоқлари емирилиши, ер ости сувлари кўтарилиши, ер ости ишловидаги ҳудудлар, сейсмик районлар);
уларнинг зоналари ва тарқалиш чуқурлиги;
жараёнларнинг турланиши ва рельефнинг тегишли шаклларига, геоморфо-логик элементларига, грунт турига, гидрогеологик шароитларга, техноген таъ-сирнинг хиллари ва зоналарига талуқлилигига;
ҳар бир жараён ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари;
жараёнлар ривожланишининг сабаблари, омиллари ва шароитлари;
мавжуд муҳандислик муҳофазаси иншоотларнинг ҳолати ва самарадор-лиги;
объектлар билан геологик муҳит ўзаро таъсири доирасида жараёнларнинг замон ва маконда ривожланишининг башорати; геологик ва инженер геологик жараёнлардан келадиган хавф ва уни инобатга олмасдан таваккал қилиш эҳти-молини баҳолаш;
ҳудуддан фойдаланиш, муҳандислик муҳофазаси чора-тадбирлари ва иншоотлари қуриш бўйича, шу жумладан мавжудларини реконструкциялаш бўйича, таклифлар келтирилиши керак.
Муҳандислик геологик шароитлар ва районлаштириш бўлимида:
қурилишга таъсир қилувчи геоморфологик шароитлар, геологик тузилиш, гидрогеологик шароитлар, грунтлар хусусиятлари, табиий-геологик ва муҳан-дислик геологик жараёнлар ва бошқа омилларни ўрганишнинг асосий натижа-лари;
муҳандислик геологик харитада ажратилган таксонлар (районлар, подрай-онлар, участка ва ш.ў.)нинг асослангани ва тавсифи билан объектларнинг қури-лиш ва улардан фойдаланиш жараёнида, геологик муҳит ўзгаришининг башора-тини ҳисобга олган ҳолда, қурилиш учун ўзлаштирилиш қулайлиги бўйича, ҳудуддаги инженер геологик районлар тавсифи;
майдонча ва трассалар вариантларини қиёсий бахолаш;
ҳудуднинг муҳандислик муҳофазаси, ҳамда уни тайёрлаш ва ўзлаштириш эҳтимоли бўйича тавсиялар келтирилиши керак.
Хулосаларда бажарилган муҳандислик геологик изланишларнинг қисқача натижалари ва келгусида муҳандислик изланишлари олиб бориш ва махсус ишлар ва тадқиқотлар зарурлиги тўғрисида лойиҳа ечимлари қабул қилиш учун тавсиялар берилиши керак.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling