12. ЕР ОСТИ СУВЛАРИ АСОСИДА СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ УЧУН ИЗЛАНИШЛАР
12.1 Ер ости сувлари асосида сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар, кейинги ўринларда “сув билан таъминлаш манбалари учун изла-нишлар” деб юритилади, қурилиш учун муҳандислик изланишларнинг тарки-бида, агарда мавжуд марказий сув таъминлаш иншоотлари талаб қилинган эҳтиёжларни қондираолмаса, ёки ундан фойдаланиш техник – иқтисодий асос-лаш бўйича мақсадга мувофиқ бўлмаса, хўжалик-ичимлик сувларига эҳтиёжи (чорвачилик фермалари, боғдорчилик ўртоқликлари, новвойхона ва ш.ў.) унча катта бўлмаган (суткасига 1000 куб метргача) ер ости сувларини чиқариш иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш учун зарур ва етарли маълумотларни олиш мақсадида амалга оширилиши лозим.
12.2 Сув билан таъминлаш манбалари учун изланишларни, қоидага кўра, регионал ҳисоблашлар бўйича ер ости сувлари етарли бўлган оддий ва ўртача мураккабликдаги гидрогеологик шароитларда ер ости сувларининг ушбу сув олиш иншооти учун белгиланган тартибдаги эксплуатацион заҳираларини тасдиқлатмасдан, амалга ошириш керак.
Кўп миқдорда (суткасига 1000 куб метрдан ортиқ) сув керак бўлганда ва мураккаб гидрогеологик шароитларда, қоидага кўра, Давлат Геология Қўмита-сининг норматив ҳужжатлари талабларига асосан геология – разведка ишлари, ер ости сувларининг эксплуатацион заҳираларини ҳисоблаб ва тасдиқлатиб, амалга оширилиши керак.
Ер ости ва ер усти сувлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ ҳолларда, ва айниқса ер усти сувлари эксплуатацион заҳиралар ҳосил бўлишида устувор ўринни эгаллаган тақдирда, сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар муҳандислик гидрометеорология изланишлари билан бир комплексда, қоидага кўра, стационар кузатувлар олиб бориш йўли билан бажарилиши керак.
12.3 Сув билан таъминлаш манбалари учун изланишларни босқичма-босқич қуйидаги вазифаларни ечиш учун зарур бўлган батафсил маълумотларни олиш мақсадида амалга ошириш керак:
Лойиҳадан олдинги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун бажариладиган муҳандислик изланишлари – унинг асосида зарур миқдордаги сувга бўлган эҳтиёж қондирилиши мумкин бўлган сувли горизонт ёки комплексни дастлабки аниқлаш, ва келгусида бажариладиган муҳандислик изланишлари учун истиқболли (перспектив) участкаларни ажратиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |