Нормал баландлик
|
ер юзасининг квазигеоид (деярли геоид) юзаси сатҳидан аниқланадиган мутлақ баландлиги. Квазигеоиднинг юзаси ер юзаси ва референц – эллипсоид юзасига нисбатан астрономик ва гравиметрик ўлчашлар натижасида аниқланади.
|
Геодезик баландлик
|
ер юзаси нуқтасининг эллипсоидга нормал тарзда ўлчанган референц – эллипсоид юзасигдан баландлиги. Геодезик баландлик нормал баландлик (Нγ) ва баландлик аномалияси (ξ) – квазигеоиднинг референц – эллипсоид юзасидан баландлиги йиғиндиси сифатида аниқланади.
|
Геодезия
|
Ернинг шакли ва ўлчамларини ва топография ва картография воситалари ёрдамида Ер юзасини муфассал ўрганиш учун баландлик асосини ўрганувчи фан.
|
Геодезик тармоқ
|
ер юзасидаги ҳолати план ва баландлик бўйича аниқланган, жойда махсус белги ва марказлар ёрдамида маҳкамланган пунктлар тизими.
|
Узунлик
|
географик координаталардан бири, астрономик ва геодезик бўлади.
|
Астрономик узунлик
|
Гринвич обсерваториясидан ўтадиган бошланғич меридиан сатҳи ва астрономик меридиан сатҳларидан ҳосил бўладиган икки ёқли бурчак (λ).
|
Геодезик узунлик
|
берилган нуқтанинг бошланғич меридиан сатҳи ва геодезик меридиан сатҳларидан ҳосил бўладиган икки ёқли бурчак (∟). Геодезик узунликларни референц – эллипсоидда геодезик тармоқларнинг томонлари бўйича пунктлар узунликларининг айирмасини ҳисоблаш ва ундан кейин Ер танасида референц – эллипсоидни йўналтириш орқали олинган пунктлар узунликларини бошланғич пункт узунлигини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш.
|
Картография
|
картографик асарларни ўрганишни, яратишни ва улардан фойдаланишни ўзида мужассамлаштирган фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг соҳаси. Картографиянинг асосий бўлимлари – хариташунослик, математик картография, хариталарни тузиш ва таҳрир қилиш, хариталарни расмийлаштириш, хариталарни нашр қилиш, харитаметрия.
|
|