Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.4 Mb.
bet41/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Нормал баландлик

ер юзасининг квазигеоид (деярли геоид) юзаси сатҳидан аниқланадиган мутлақ баландлиги. Квазигеоиднинг юзаси ер юзаси ва референц – эллипсоид юзасига нисбатан астрономик ва гравиметрик ўлчашлар натижасида аниқланади.

Геодезик баландлик

ер юзаси нуқтасининг эллипсоидга нормал тарзда ўлчанган референц – эллипсоид юзасигдан баландлиги. Геодезик баландлик нормал баландлик γ) ва баландлик аномалияси (ξ) – квазигеоиднинг референц – эллипсоид юзасидан баландлиги йиғиндиси сифатида аниқланади.

Геодезия

Ернинг шакли ва ўлчамларини ва топография ва картография воситалари ёрдамида Ер юзасини муфассал ўрганиш учун баландлик асосини ўрганувчи фан.

Геодезик тармоқ

ер юзасидаги ҳолати план ва баландлик бўйича аниқланган, жойда махсус белги ва марказлар ёрдамида маҳкамланган пунктлар тизими.

Узунлик

географик координаталардан бири, астрономик ва геодезик бўлади.

Астрономик узунлик

Гринвич обсерваториясидан ўтадиган бошланғич меридиан сатҳи ва астрономик меридиан сатҳларидан ҳосил бўладиган икки ёқли бурчак (λ).

Геодезик узунлик

берилган нуқтанинг бошланғич меридиан сатҳи ва геодезик меридиан сатҳларидан ҳосил бўладиган икки ёқли бурчак (∟). Геодезик узунликларни референц – эллипсоидда геодезик тармоқларнинг томонлари бўйича пунктлар узунликларининг айирмасини ҳисоблаш ва ундан кейин Ер танасида референц – эллипсоидни йўналтириш орқали олинган пунктлар узунликларини бошланғич пункт узунлигини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш.

Картография

картографик асарларни ўрганишни, яратишни ва улардан фойдаланишни ўзида мужассамлаштирган фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг соҳаси. Картографиянинг асосий бўлимлари – хариташунослик, математик картография, хариталарни тузиш ва таҳрир қилиш, хариталарни расмийлаштириш, хариталарни нашр қилиш, харитаметрия.


Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling