Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


МУҲАНДИСЛИК ИЗЛАНИШЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ШАҲАРСОЗЛИК КАДАСТРИ ГЕОАХБОРОТ СИСТЕМАСИГА


Download 1.4 Mb.
bet40/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

13. МУҲАНДИСЛИК ИЗЛАНИШЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ШАҲАРСОЗЛИК КАДАСТРИ ГЕОАХБОРОТ СИСТЕМАСИГА
(ГИС ГГК) ЭКСПОРТ ҚИЛИШ
13.1 Муҳандислик-техник изланишлари электрон геофондини шакллантириш мақсадида қурилиш учун ўтказилган муҳандислик техник изланишлари материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарсозлик фаолияти доирасида давлат назорати тизими тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорида ва 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат шаҳарсозлик кадастрини олиб бориш тўғрисидаги Низом”да белгиланган тартибда экспорт қилинади.
Эслатма. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2006 йил 06 февралдаги 14-сонли қарорига кўра институтнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб Ўзбекистон Республикаси электрон геофондини ташкил қилиш ва олиб бориш белгиланган.
13.2 Муҳандислик изланишлари материалларини белгиланган муддатда Республика муҳандислик-техник изланишлари электрон геофондига топшириш масъулияти бевосита муҳандислик изланишлари ижрочи ташкилотининг раҳбари зиммасига юклатилади.

ИЛОВАЛАР


А илова
ҚЎЛЛАНИЛГАН АТАМАЛАР ТЕГИШЛИ ТАЪРИФЛАРИ БИЛАН



Атамалар

таърифлари

Ер юзаси нуқтасининг баландлиги

ер юзасининг давлат тармоғида шоқул ёрдамида бирламчи (нулли) деб қабул қилинган сатҳдан берилган нуқтагача бўлган масофа. Ўзбекистон Республикасида баландлик Россия Федерациясининг Калининград шаҳрида жойлашган сув сатҳини ўлчаш постида олиб бориладиган Болтиқ денгизининг кўп йиллик кузатувлври ўртача сатҳидан ҳисобланади.


Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling