Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


истиқболли участкаларда лойиҳа тузиш учун муҳандислик изланиш-лари


Download 1.4 Mb.
bet39/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

истиқболли участкаларда лойиҳа тузиш учун муҳандислик изланиш-лари – лойиҳаланаётган сув олиш иншоотини жойлаштириш учун оптимал бўлганини танлаб олиш;
танлаб олинган участкада ишчи ҳужжатлари учун муҳандислик изланишлари - лойиҳаланаётган сув олиш иншоотининг типини, жойлаш-тириш схемасини, конструкцияси ва ундан фойдаланиш режимини аниқлаш учун зарур материалларни олиш.
Эслатма. Юқорида келтирилган босқичларни бирлаштириш ёки сиғиштиришга рухсат берилади. Битта бурғқудуқдан иборат сув олиш иншоотлари учун муҳандислик изланишларини бир босқичда бажаришга рухсат берилади.
12.4 Сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар таркибига қуйидагилар кириши керак:
Районнинг гидрогеологик шароити ва амалдаги сув олиш иншоотларидан фойдаланиш бўйича мавжуд материалларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
Изланишлар районини (участкасини), амалдаги ер ости сувларини олиш иншоотларини текшириш билан бирга, гидрогеологик нуқтаи назардан текшириш;
текширишлар учун тоғ ковламаларини ўтиш;
тажриба-фильтрация ишлари;
стационар кузатувлар;
ер ости сувларининг таркиби ва санитар ҳолатини текшириш;
сув олиш иншоотларининг санитария муҳофазаси зонасини лойиҳалаш учун кўздан кечириш;
материалларни хонаки шароитларда қайта ишлаш;
техник ҳисобот тузиш.
12.5 Сув билан таъминлаш манбалари учун изланишларга бериладиган буюртмачининг техник топшириғи 4.16 бандга қўшимча равишда қуйидаги-лардан иборат бўлиши керак:
ер ости сувларини олишдан мақсад;
сувга бўлган эҳтиёж миқдори;
сув билан таъминлаш учун режалаштирилган сувли горизонт;
сувнинг сифатига бўлган талаб;
сувни истемол қилишга мўлжалланган давр;
сув олишга мўлжалланган бурғқудуқлардан фойдаланиш режими – узлук-сиз ёки даврий замон (мавсумий, ой, сутка) давомида ўзгаришлар билан;
сув билан таъминлаш тизимининг категорияси;
сув манбаидан истемолчигача бўлган знг узоқ масофа ва ҳ.
Техник топшириққа зарур бўлган матний ва график иловалар – махсус сувдан фойдаланиш рухсатномаси ва сувни олишни бошқариш ва муҳофаза қилиш ҳужжатларидан кўчирмалар, хариталар, планлар, схемалар ва ш.ў. қўшиб берилиши керак.
12.6 Ҳудудни санитария текширишидан ўтказиш, сув таъминоти манбалари ва хўжалик – ичимлик эҳтиёжлари учун қурилган водопроводларни муҳофаза қилиш бўйича санитар нормалари ва ҚМҚ 2.04.02-97 талабларига асосан, ифлослантирувчи манбаларни қидириб топиш ва уларни бартараф қилиш бўйича санитария чора-тадбирларини асослаш учун зарур бўлган маълумотларни олиш мақсадида амалга оширилиши керак.
12.7 “Ўзбекистон Республикасининг сув кодекси” ва “Махсус сувдан фойда-ланиш рухсатномасини мувофиқлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” талабларига кўра буюртмачи сув объектларидан рационал фойда-ланишни режалаштирувчи, давлат мониторинги ва давлат сув кадастрини юритувчи Ўзбекистон Республикаси давлат табиатни муҳофаза қилиш ва Давлат геология қўмиталарида зарур ҳужжатларни расмийлаштириши керак.
12.8 Лойиҳаолди ҳужжатлари учун сув билан таъминлаш манбалари учун изланишларда районнинг гидрогеологик шароити тўғрисидаги мавжуд материалларни (мавжуд ер ости сувларини олиш иншоотлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам қўшиб) йиғиш ва таҳлил қилиш керак, сувли горизонтни ва мураккб гидрогеологик шароитларда перспектив участкаларнинг жойлашган ўрнини танлаш учун материаллар етишмаган тақдирда чекланган ҳажмларда дала ишларини бажариш керак.
12.9 Лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бажариладиган сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар натижалари асосида қуйидаги мазмундаги техник ҳисобот тайёрлаш керак:
районнинг табиий- географик тавсифи;
геологик тузилиш тўғрисида маълумотлар;
гидрогеологик ўрганилганлик ва мавжуд материаллардан фойдаланиш имкониятлари хақида маълумотлар;
сувли горизонтлар ва комплекслар тавсифи ва уларни қиёсий баҳолаш;
амалдаги ер ости сув олиш иншоотлари тавсифи;
лойиҳаланаётган объект эҳтиёжи учун талаб қилинган миқдордаги ва сифатдаги ер ости сувлари билан таъминлаш имкониятларини баҳолаш;
келгусида олиб бориладиган муҳандислик изланишлари учун перспектив участкаларнинг жойлашиш ўрнини танлаш бўйича тавсиялар;
ҳудуднинг санитария ҳолатини баҳолаш.
Техник ҳисоботнинг график қисми ва иловалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
ер ости сувлари кимёвий ва бактериологик таҳлилларининг қайднома ва жадваллари;
амалдаги ер ости сув олиш иншоотларини кўздан кечириш натижалари хақида маълумотлар;
мавжуд геологик ва гидрогеологик хариталардан кўчирмалар (уларда муҳандислик изланишлари учун тавсия қилинган перспектив участкалар кўрсатилган бўлиши керак;
гидрогеологик кесмалар;
техник ҳисоботнинг асосий мазмунини асослаб берувчи (ёки кўрсатувчи) бошқа материаллар.
12.10 Буюртмачининг сув билан таъминлаш манбалари учун изланишларга техник топшириғи 12.5 бандга қўшимча қуйидагилар бўлиши керак:
сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар олиб борилиши мўлжалланган истиқболли участкаларнинг жойлашган ўрни;
лойиҳаланаётган сув олиш бурғқудуқларининг чекланган чуқурлиги;
сув олиш бурғқудуқларининг энг юқори дебити ва сув сатҳининг пасайиши;
лойиҳаланаётган сув олиш воситалари.
12.11 Лойиҳа учун сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар натижалари асосида 12.9 бандга қўшимча ҳар бир перспектив участка бўйича
қуйидаги мазмундаги асосий маълумотлар ва тавсияларни ўз ичига олган техник ҳисобот тайёрлаш керак:
амалдаги ер ости сув олиш иншоотлари, улардан фойдаланиш тажрибаси-ни таҳлил қилган ҳолда, хақида маълумотлар;
барча текшириб чиқилган сувли горизонтларнинг батафсил тавсифи;
ҳар бир участка бўйича ер ости сувлари ресурсларини ва уларнинг сифатини баҳолаш;
участкаларнинг санитария ҳолатини баҳолаш;
лойиҳаланаётган сув олиш иншоотлариларини жойлаштириш учун танлан-ган оптимал участкани асослаш билан боғлиқ тавсиялар;
келгусида олиб бориладиган муҳандислик изланишлари бўйича таклифлар;
лойиҳа ечимларини қабул қилиш бўйича таклифлар.
Ўрганилган сувли горизонтлар ҳисобидан буюрилган сувга бўлган эҳтиёж тўлиқ ёки қисман қопланмайдиган тақдирда (миқдорий ва сифат кўрсаткичлари бўйича) техник ҳисоботда бошқа манбадан фойдаланиш ёки сув сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар қўллаш мумкинлигини асословчи тавсиялар келтирилиши керак.
Техник ҳисоботнинг график қисми ва иловалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
ер ости сувлари кимёвий ва бактериологик таҳлиллари натижаларининг жадваллари;
гидрогеологик параметрларни ҳисоблаш натижалари;
тоғ ковламалари, кузатув нуқталари ва шунга ўхшашларнинг координата ва баландлик каталоглари;
муҳандислик изланишлари районининг обзор харитаси-схемаси;
сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар участкаларининг фактик материаллар харитаси (плани);
хариталардан (геологик, гидрогеологик ва б.) кўчирмалар;
ўрганилган участкалар бўйича геологик, гидрогеологик кесмалар;
ўтилган тоғ ковламаларининг колонкалари (тавсифи);
бажарилган откачка натижаларини қайта ишлаш варақлари;
стационар кузатувлар графиклари ва б..
12.12 Буюртмачининг ишчи ҳужжатлари учун сув билан таъминлаш манбалари учун изланишларга берган техник топшириғи 12.10 бандга қўшимча қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
Лойиҳаланаётган сув олиш иншоотлариларининг миқдори, жойлашиш схемаси, конструкцияси ва фойдаланиш режими;
Разведка-эксплуатация бурғқудуқларини ўтишга ва уларда ўтказиладиган текширишларга бўлган эҳтиёж.
12.13 Ишчи ҳужжатлари учун сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар натижалари асосида 12.11 бандга қўшимча қуйидаги маълумот ва тавсияларни ўз ичига олган техник ҳисобот тайёрлаш лозим:
Разведка-эксплуатация бурғқудуқларини топшириш-қабул қилиш далолат-номаси (агар улар ўтилган бўлса) ва унинг қуйидаги узил-кесил аниқланган маълумотлардан иборат бўлган паспорти;
бурғқудуқларнинг жойлашган ўрни;
стратиграфик индекслар, айрим тоғ жинслари қатламларининг қалинлиги ва тубининг чуқурлиги, сувли горизонтни ажратган ҳолда уларнинг литологик таърифи, ҳамда сув сатҳи ва солиштирма дебити кўрсатилган гидрогеологик ва геологик кесмалар;
бурғулашнинг бошланғич ва охирги диаметрларини, обсадка қувурла-рининг айрим колонналарини, фильтр конструкциясини кўрсатган ҳолда бурғ-қудуқларнинг конструкцияси;
бажарилган откачкаларнинг натижалари ва уларни бажариш шароитлари;
ер ости сувлари кимёвий ва бактериологик таҳлилларининг натижалари;
буюртмачи томонидан бериладиган махсус сувдан фойдаланиш учун рухсатнома ва бурғқудуқ ўтиш учун танлаб олинган жой далолатномасидан кўчирмалар;
бурғқудуқ ўтиладиган жойни Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат санита-рия назорати, Давлат Геология қўмитаси билан (12.7 банд), ва маҳаллий ҳоки-мият идоралари ва ердан фойдаланувчилар билан келишилганлиги хақидаги ҳужжатлардан кўчирмалар.
12.14 Бажарилган санитария текширувлар натижалари бўйича сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар натижалари техник ҳисоботида қуйидаги асосий маълумотлар келтирилган ҳисоботнинг бўлими ажратилиши керак:
мавжуд ва потенциал эҳтимоли бор ифлослантириш манбалари (кимёвий, бактериологик ва б.) тўғрисида;
ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалганлиги, уларнинг концентрацияси, тушиш йўллари ва ҳосил бўлиш шароитлари;
сувли горизонтни чеклаб турган тоғ жинсларининг фильтрация параметр-лари;
эксплуатация қилиниши мўлжалланган ер ости сувлари горизонтининг ер ости сувлари ва бошқа сувли горизонтлар билан ўзаро боғлиқлик шароит-ларининг гидродинамик тавсифи;
текширилган ҳудуднинг санитар ҳолатини баҳолаш;
ифлослантириш манбаларини йўқ қилиш, ифлосланишнинг олдини олиш ва санитария муҳофазаси зонасининг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича тав-сиялар;
лойиҳаланаётган сув олиш иншоотларига ёндош ҳудуднинг плани, унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
аниқланган ифлослантирувчи манбалар ва зоналар;
сақланиб қолган ва емирилган рельефнинг белгилари;
ҳудуднинг хўжалик нуқтаи назардан ўзлаштирилганлик даражаси;
табиий шароитларнинг бузилганлиги.



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling