Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Муҳандислик геологик шароитлар


Download 1.4 Mb.
bet47/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Муҳандислик геологик шароитлар

Ўрганилаётган ҳудудда лойиҳалаш ва қурилиш шароитларига, ҳамда тегишли мақсадларга мўлжалланган муҳандислик иншоотларидан фойдаланишга таъсир қиладиган геологик муҳит компонентлари кўрсаткичларининг (рельеф, грунтлар таркиби, хусусиятлари ва ҳолати, уларнинг ётиш шароитлари , геологик ва инженер-геологик жараён ва ҳодисалар) йиғиндиси

Физик-геологик жараёнлар

Геологик муҳит компонентларининг табиий омиллар таъсирида замон ва маконда ўзгариши

Муҳандислик геологик жараён лар

Геологик муҳит компонентларининг техноген омиллар таъсирида замон ва маконда ўзгариши

Стационар кузатувлар

Белгиланган пунктларда муҳандислик геологик шароитлар айрим омиллари (компонентлари) ҳолатининг ўзгаришини доимий (мунтазам ёки даврий) кузатиш

Ер ости сувлари режими

Ер ости сувлари сатҳи (босими)нинг, ҳароратининг, кимёвий, газ и бактериологик таркиби ва бошқа кўрсаткичларининг замон ва маконда ўзгариши

Муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражаси

Ўрганилаётган ҳудудни тадқиқ қилишнинг мураккаблигини ва ҳар хил таркибли ва ҳажмдаги изланиш ишлари бажарилишини белгилаб берувчи муҳандислик геологик шароитлар омилларининг йиғиндиси бўйича геологик муҳитнинг шартли таснифи

Техноген таъсирлар

Геологик муҳитга бино ва иншоотлардан тушадиган босим, ҳудудларнинг қуритилиши ва уларни сув босиши, грунтларнинг ифлосланиши, ер ости сувларининг ифлосланиши ва камайиши, ҳамда геологик муҳитга физик, кимёвий, радиация, биологик ва бошқа таъсирлар


Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling