Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.4 Mb.
bet43/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Геодезик нивелирлаш

ер юзаси нуқталари баландликлари тафовутини геометрик, тригонометрик, барометрик, механик, гидростатик нивелирлаш ва аэронивелирлаш усуллари билан аниқлаш.

Астрономик нивелирлаш

геоид баландлигини тик туширилган чизиқларнинг оғиши бўйича, геометрик нивелирлаш йўли билан - референц – эллипсоид устидаги ер юзаси нуқталари баландликлари бўйича аниқлаш.

Астроном – гравиметрик нивелирлаш

квазигеоид юзасидаги нуқталар баландлигини референц – эллипсоиддан баландлигини тик туширилган чизиқларнинг оғиши ва оғирлик кучи аномалиялари бўйича аниқлаш.

Гаусс-Крюгер проекциясида масофалар редукцияси

эллипсоид сатҳидаги икки нуқта тасвири орасидаги масофага ўтиш учун эллипсоид ёки ер юзасидаги бу нуқталар орасидаги масофага тузатишлар киритиш. У ер юзасидан ўтиш масофаларида ёки эллипсоиддан эллипсоиднинг сатҳига ўтиш масофаларида ҳамиша мусбат, ва тескари ўтишда –манфий ҳисобланади.

Референц – эллипсоид юзасига масофалар редукцияси

ер юзасидаги икки нуқталар орасидаги ўлчанган горизонтал ётқизилган масофаларга, бу масофаларни эллипсоид юзасига (денгиз сатҳига) кўчиришда тузатишлар киритиш.

Аэрокосмик зондлаш

инженер – экологик изланишларда фойдаланиладиган дистанцион тадқиқот усулларининг комплекси. Бу усуллар кўп зоналли ва спектр зоналли аэрофотосъёмкани, иссиқлик инфрақизил аэросъёмкани, перспектив аэрофотосъёмкани ўзида мужассамлаштиради. Ернинг сунъий йўлдошлари, орбитал станциялар ва бошқариладиган космик кемалардан амалга ошириладиган космик фото-, сканерли, телевизион, радиолокацион, инфрақизил ва съёмкаларнинг бошқа турлари билан биргаликда, амалга оширилади. Инженер – экологик изланишлар амалиётида фото- ва сканерли съёмкалар кенг қўлланилади. Съёмкаларнинг бошқа турлари тор доирадаги махсус вазифаларни ечиш учун ёрдамчи усул сифатида қаралади.


Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling