Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.4 Mb.
bet45/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Экологик ҳалокат зонаси

хўжалик ёки бошқа фаолият юритиш натижасида атроф табиий муҳитда аҳоли соғлигининг жиддий ёмонлашишига, табиий мувозанатнинг бузилишига, табиий экологик системаларнинг бузилишига, флора ва фаунанинг деградациясига олиб келган атроф табиий муҳитда чуқур, қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юз берган ҳудуднинг бир қисми.

Табиий муҳит компонентлари

экосистеманинг таркибий қисми: ҳаво, ер ости сувлари ва ер усти сувлари, ер қаъри (грунтлар, тоғ жинсларини ҳам қўшиб), тупроқлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси.

Экологик асослаш

экосистемалар (табиий ҳудудий комплекслар) ва инсон учун мўлжалланган хўжалик ёки бошқа фаолият юритишнинг экологик хавфини баҳолаш имконини берувчи далиллар (исботлар) ва илмий башоратлар.

Экологик (жиҳатдан) хавфли объект

атроф муҳитга ва инсонга зарарли таъсир этувчи хўжалик ва бошқа фаолият юритиш объекти.



Экологик хавф

экосистемалар ва инсонга хавф туғдирувчи техноген омиллар таъсирида атроф муҳит сифати (ҳолатлари, жараёнлари) кўрсаткичларининг ёмонлашиш эҳтимоли.

Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш

хўжалик ва бошқа фаолият юритиш объектининг атроф муҳитга таъсирининг характерини, даражасини ва масштабини, ва бу таъсирнинг оқибатини аниқлаш. Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисидаги қарорларни тайёрлаш ва қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг экологик талабларини ҳисобга олиш тадбирлари.




Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling