Экологик хавфсизлик
|
табиатда экологик балансни ва атроф муҳит ва инсонни табиий жараёнлар ва антропоген таъсирлар, техноген таъсирларни (саноат, қишлоқ хўжалиги) ҳам қўшиб, келтириб чиқарган салбий омилларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи атроф муҳитнинг ҳолати.
|
Экологик (жиҳатдан) зарарли таъсир
|
табиий муҳитда жуда катта, баъзида қайта тикланмайдиган ўзгаришларга олиб келувчи ва инсонга салбий (негатив) таъсир қилувчи хўжалик ёки бошқа фаолият юритувчи объектнинг таъсири.
|
Геоэкология
|
геологик муҳитнинг таркиби, ҳолати ва хусусиятларини экосистеманинг компонентлари сифатида ўрганувчи геологиянинг бўлими. Экологлар нуқтаи назаридан қаралганда геоэкология деб юқори иерархик даражада - биосферагача - бўлган экосистемаларни (геосистемаларни) ўрганувчи экологиянинг (баъзибир олимларнинг фикрича географиянинг) бўлимига айтилади (синонимлари: ландшафт экологияси, баъзида биогеоценология).
|
Геоэкологик тадқиқотлар
|
экологик вазифаларни ечишга йўналтирилган геологик, гидрогеологик, инженер-геологик, геокимёвий, радиогеокимёвий, геодинамик тадқиқотлар. Бу тадқиқотлар геологик фанлар усулларидан фойдаланиб, экологиянинг, тупроқшуносликнинг, ландшафтшуносликнинг ва бошқа Ер ҳақидаги фанларнинг усуллари, концепциялари ва маълумотларини жалб қилиш орқали амалга оширилади.
|
Фавқулодда экологик ҳолат зонаси
|
хўжалик ёки бошқа фаолият юритиш натижасида атроф табиий муҳитда аҳоли соғлигига, табиий экологик системаларнинг ҳолатига хавф туғдирадиган барқарор салбий ўзгаришлар юз берадиган ҳудуднинг бир қисми.
|
|