Географик координаталар
|
ер юзасидаги нуқтанинг ҳолатини аниқловчи, экватор ва бошланғич меридианга нисбатан кенглик (φ) ва узунлик (λ) деб аталувчи бурчак кўрсаткичлари.
|
Астрономик координаталар (φ, λ )
|
нуқталарнинг, бу нуқталарда осмон ёритгичларини кузатиш орқали аниқланадиган кенглиги ва узунлиги. Улар бу нуқтада тик тушган чизиқ йўналиши билан боғлиқ.
|
Геодезик координаталар-
|
референц – эллипсоид юзасида геодезик ўлчашлар ва ундан кейинги ҳисблашлар бўйича аниқланадиган кенглик ва узунликлар (В, L). Геодезик координаталар берилган нуқтадан ўтадиган референц – эллипсоид юзасига нормал билан боғланган.
|
Ясси тўғри бурчакли координаталар
|
иккита ўзаро перпендикуляр тўғри чизиқлардан ташкил топган координаталар системаси (Х,У): абсцисса ўқи Х ва ордината ўқи У. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб бориладиган геодезик ва топографик ишларда ясси тўғри бурчакли координаталар давлат, маҳаллий ва съёмка тармоқларини тузиш ва улардан фойдаланишда қўлланилади.
|
Координаталар зоналари
|
Ер юзасининг икки меридиан билан чегараланган қисми (сферомдик иккибурчак). Уларнинг ҳар бири сатҳда мутлақ бир хилда Гаусс-Крюгер проекциясида ясси тўғри бурчакли координаталарда тасвирланади. Зоналар кенглик бўйича 60 ва узунлик бўйича 30 ўлчамларга эга. Зонанинг ўрта меридиани сатҳда абсцисса ўқи Х билан, экватор эса – ордината ўқи У билан тасвирланади.
|
Нивелирлаш
|
ер юзасидаги нуқталар баландлигини маълум бир танлаб олинган нуқтага ёки денгиз сатҳига нисбатан аниқлаш. Геодезик, астрономик ва астроном – гравиметрик нивелирлаш мавжуд.
|
|