Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.4 Mb.
bet50/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Торфлашган грунт

Таркибида 3 дан 50%гача (массаси бўйича) торф бўлган қум ва гилли грунт.



Шўрланган грунт

ГОСТ 25100 талабларига кўра, таркибида қуйидаги жадвалларда кўрсатилгандан кам бўлмаган миқдорда сувда осон ва ўрта эрувчан тузлари бўлган грунт.



Грунтларнинг турлари



Грунтларнинг сувда осон эрувчан тузлар билан шўрланганлик даражаси: Dsal,%

хлоридли, сульфат-хлоридли шўрланиш

сульфатли, хлорид-сульфатли шўрланиш

Шўрланмаган

<0,5

<0,5

Кучсиз шўрланган

0,5 ≤ Dsal < 2,0

0,5 ≤ Dsal < 1,0

Ўртача шўрланган

2,0 ≤ Dsal < 5,0

1,0 ≤ Dsal < 3,0

Кучли шўрланган

5,0 ≤ Dsal ≤ 10,0

3,0 ≤ Dsal ≤ 8,0

Ортиқча шўрланган

Dsal >10,0

Dsal > 8,0





Грунтларнинг турлари



Грунтларнинг сувда ўртача эрувчан тузлар билан шўрланганлик даражаси Dsal,%

Суглинок

Супес

Қум

Шўрланмаган

Dsal ≤ 5

Dsal ≤ 5

Dsal≤ 3

Кучсиз шўрланган

5 <Dsal ≤ 10

5 <Dsal ≤10

3<Dsal ≤7

Ўртача шўрланган

10 <Dsal ≤ 20

10 <Dsal ≤ 20

7<Dsal ≤10

Кучли шўрланган

20 <Dsal ≤ 35

20<Dsal ≤ 30

10 <Dsal ≤15

Ортиқча шўрланган

Dsal >35

Dsal > 30

Dsal > 15

Эслатма.
1 Сувда осон эрувчан тузларга: хлоридлар NaCl, KC1, СаС12, MgCl2; бикарбонатлар: NaHC03, Ca(HC03)2, Mg(HC03)2; натрий карбонати Na2C03; магний и натрий сульфатлари MgS04 , Na2S04 киради. Сувда ўртача эрувчан тузларга гипс CaSО42H20 ва ангидрит CaS04 киради.

Карст

Ер ости ва (ёки) ер усти сувларининг тоғ жинсларини эритиши натижасида уларда бўшлиқлар пайдо бўлиши, структурасининг бузилиши ва хусусиятларининг ўзгариши кўринишидаги геологик жараён ва ҳодисалар.
Карст жараёни тоғ жинсларининг ювилиши, суффозия, ер сатҳи ва бино ва иншоотлар заминлари деформацияси, қоплама қатлам грунтлари хусусиятларининг ўзгариши, ер ости ва ер усти сувларининг айланиши ва режимининг ўзига хос хусусиятлари ва жойнинг махсус рельефи пайдо бўлиши билан бирга содир бўлади.
Карст ривожланган ҳудудларга сувда эрувчан тоғ жинслари (оҳактошлар, доломитлар, бўр, гипслар, ангидритлар, ош тузи ва б.) тарқалган ва карстнинг ер ости ва (ёки) ер устида содир бўлиши кузатиладиган, ёки кузатилиш эҳтимоли бўлган ҳудудлар киради.

Сурилмалар

Тоғ жинсларининг ёнбағирда силжиётган масса ва ҳаракатланмайдиган тўшама қатлам билан бирга, орасидаги боғлиқликни (контактни) йўқотмасдан ҳаракатланиши (сирғалиши, қайишқоқ эгилувчан оқиши). Ҳозирги замон ва қадимги (очиқ, кўмилган) сурилмалар мавжуд.

Кўчкилар

Ёнбағирдаги тоғ жинслари массасининг, асосий массивдан узилгани сабабли, катта ва кичик харсангтошларга ажралиб қулаши (ағдарилиши, тушиб кетиши).

Сочилмалар

Ёнбағир массивдаги тоғ жинслари массасининг нураш натижасида чақиқ ва майда чақиқ тошларга ажралиб қулашидан ҳосил бўлган уюмлари.

Селлар

Тўсатдан,қисқа вақт ичида тоғ дарёлари ва сойликларида узоқ давом этадиган ёмғир ва жала ёғишидан, қор ва музларнинг тез эришидан, ҳамда тўғонлар, табиий ва сунъий тўсиқларнинг ёрилиб бузилиши оқибатида содир бўладиган лой тош ( умумий ҳажмнинг 50 - 70% гача) аралаш оқимлар (тезлиги 10 м/с гача.

Солифлюкция

Ёнбағирларда сувга тўйинган ва коллоидларга бой грунтларнинг оқиши.

Дарёлар, кўллар, денгизлар ва сув омборлари қирғоқларининг емирилиши

Қирғоқ ёнбағирларни ва соҳил бўйи ҳудудларини деформацияга учратадиган гидрометеорологик, геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар (абразия, эрозия, сурилмалар, карст, суффозия, қирғоқбўйи саёзликлари ва б.).

В илова
ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ташкилот раҳбари

____________________________


(Ф.И.О., имзо)

«_____»_________________20 й.


ТОПОГРАФИЯ –ГЕОДЕЗИЯ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ УЧУН
ТЕХНИК ТОПШИРИҚ
________________________________________________________________________________'>________________________________________________________________________________
(ташкилотнинг, бўлимнинг – ишлар ижрочисининг номи)
1.Буюртмачи:__________________________________________________________________
________________________________________________________________________________
(ташкилотнинг, бўлимнинг – ишларни буюртмачининг номи)
2. Бош лойиҳачи:____________________________________________________
________________________________(Лойиҳан ташкилотнинг тўлиқ номи, тел.№, масъул шахснинг лавозими ва фамилияси), ___________________________________________________________________________
3. Буюртмачининг жойдаги вакили:___________________________________________

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling