Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Грунт қурилиш материаллари


Download 1.4 Mb.
bet48/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Грунт қурилиш материаллари

Маҳаллий қурилиш материаллари бўлмаган ва тупроқ иншоотлар (тўкма, сув ёрдамида қуриладиган тўғонлар, дамбалар, йўллар ва ш.ў.) ни барпо қилиш учун мўлжалланган грунт материаллари.

Маҳаллий қурилиш материаллари

Бетон, керамзит, қурилиш эритмалари, силикат ва гил ғишт ва ш.ў. бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун яроқли туб қоятош, йирик чақиқ, қумли ва гилли тоғ жинсларидан иборат грунтлар.

Техноген грунтлар

Инсоннинг муҳандислик –хўжалик фаолияти натижасида ўзгарган, бир жойдан иккинчи жойга кўчирилган ёки ҳосил бўлган грунтлар.

Чўкувчан грунт

Дисперс чўкинди минерал грунтлар (кўпинча лёссимон грунтлар)нинг чангли-гилли туркумига кирувчи, сув ёки бошқа суюқлик билан намланиш жараёнида ташқи босим ва ўз оғирлиги таъсирида, ёки фақат ўз оғирлиги таъсирида деформацияга учрайдиган ва нисбий чўкиш деформацияси - esl ≥ 0.01 бўладиган грунтлар.



















Грунт шароитларининг чўкувчанлик бўйича типи

ҚМҚ 2.02.01 талабларига кўра чўкувчан грунтлар тарқалган районларда чўкувчанлик бўйича грунт шароитларининг типига кўра участкалар ажратилади.
Грунтларнинг ўз оғирлиги таъсирида, улар намланганда, чўкиш миқдорига кўра қуйидаги грунт шароитлари ажратилади:
I тип — грунтларнинг чўкиши асосан ташқи босим таъсирида содир бўлади, ўз оғирлиги таъсирида эса чўкиш умуман содир бўлмайди, ёки содир бўлганда ҳам унинг миқдори 5 сантиметрдан ошмайди;
II тип — грунтларнинг чўкиши ташқи босим таъсиридан ташқари, ўз оғирлиги таъсирида ҳам содир бўлади, ва унинг миқдори 5 сантиметр ёки ундан ортиқ бўлади.




Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling