Кўпчувчан грунт
|
Кўпчувчан грунтларга ГОСТ 25100 талабларига кўра сув ёки бошқа суюқлик билан намланиш жараёнида ҳажми ортадиган ва босимсиз нисбий чўкиш деформацияси esw > 0.04 бўлган, ёки чекланган шароитларда кўпчиш босимини ҳосил қиладиган, грунтлар киради. Кўпчувчан грунтларни қуйидаги жадвал бўйича турларга ажратилади.
|
Ботқоқланган грунт
|
Таркибида ўсимлик қолдиқлари ва гумус кўринишидаги органик моддалари бўлган, кўпинча денгиз акваторияларида шаклланишининг бошланғич босқичларидаги сувга тўйинган ҳозирги замон чўкиндиси.
|
Сапропель
|
Суви ҳаракатсиз туриб қолган сув ҳавзалари тубида, ўсимлик ва ҳайвон оранизмларининг чиришидан ҳосил бўлган маҳсулотлардан ҳосил бўлган, ва таркибида 10%дан ортиқ (массаси бўйича) органик моддалар ва гумуси бўлган чучук сувли балчиқ..
|
Торф
|
Таркибида 50% дан ортиқ (массаси бўйича) ўсимликлар қолдиқлари ва гумусдан таркиб топган органик моддалар бўлган органик грунт.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |