Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/68
Sana22.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1042816
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Иншоотнинг аҳамияти
Keнглиги, м 
Баландлиги, м 
Дала йўллари учун 
Чорва ўтиш жойлари учун 


4,5 
2,5 
 
5.7. Бир сатҳдаги кесишмалар ва туташмаларда истиқболдаги жами ҳара-
кат жадаллиги 2000 дан 8000 гача келт.дона/сут бўлганда ҳаракат ечими схема-
лари оролчалар ва хавфсизлик минтақалари (каналлаштирилган ҳолда) билан 
қабул қилинади.
Истиқболдаги жами ҳаракат жадаллиги 2000 келт.дона/сут дан кам бўлган-
да бир сатҳдаги оддий кесишмалар ва туташмалар лойиҳаланиши керак. 
III-IV тоифали уч ва ундан ортиқ йўллар кесишгани ёки туташганида, 
шунингдек кесишаётган барча йўлларнинг чапга буриладиган оқимлардаги 
автомобиллар сони камида 40 % ни ташкил қилса, бир сатҳдаги ҳалқасимон 
кесишмалар лойиҳалашга рухсат этилади. II тоифали йўлларда ҳалқасимон 
кесишмаларни лойиҳалашда бўш ерлар бўлганда асосий йўлдаги тезликнинг 
энг кам камайишига имкон берувчи чўзилган халқа қабул қилиниши лозим. 
Ҳалқасимон кесишма элементларининг энг кичик ўлчамлари 23-жадвалда 
келтирилган.
23-жадвал 
Ҳалқасимон кесишма элементлари 
Юк ташувчи автомобиллар тури: 
енгил 
ўртача 
оғир 
автопоезд 
Марказий оролча диаметри, м 

10 
14 
18 
Ҳаракат тасмаси кенглиги, м 




Ҳалқага киришда ва ҳалқада ҳаракат жадаллигига қараб, лекин камида 
иккита тасма ҳисобида қабул қилинади.


ШНҚ 2.05.02-07 29-бет 
Ҳалқадаги ҳаракат тасмалари ҳалқа ичига 20-40 ‰, ўнгга буриладиган 
тасмаларда эса ҳалқанинг ташқи томонига 30 ‰ кўндаланг нишабликларда 
лойиҳаланади. 
Бунда ҳалқадан сувни четга чиқаришни таъминлаш зарур. Ҳалқада баланд 
ҳошия тошлар қуриш тавсия этилмайди, сувни четга чикарувчи новлар четидан 
1-2 м масофада тўсиқлар ўрнатишга рухсат этилади.
Чапга бурилиш жойи сурилган кесишма ва туташмаларни Iб, II, III 
тоифали йўллар (шаҳарга келиш ва ҳалқа йўлларда) IV тоифали йўллар билан 
кесишганда ва ҳаракат жадаллиги нисбати 1:5 дан катта бўлганда қабул қилиш 
мумкин. 
Истиқболдаги жами ҳаракат жадаллиги 6000 келт.дона/сут дан кўп бўлган-
да узлуксиз ҳаракатли айланиб олиш жойлари, кам бўлганда эса тўхталиб айла-
ниб олиш жойи лойиҳаланиши керак. Айланиб олиш жойи элементларининг 
энг кичик ўлчамлари 24-жадвалда келтирилган. 
24-жадвал 
Айланиб олиш жойи радиуси, м 
10 
15 
20 
Қатнов қисм кенглиги, м 
7,0 
6,5 
6,0 
Оқим таркибида оғир автомобиллар ва автопоездлар бўлганда айланиб 
олиш жойи радиуси 15 м дан ортиқ қилиб белгиланади. 
Айланиб олиш жойининг сурилиш узунлиги бўйлама
нишабликга қараб 
25-жадвалда келтирилган. 
25-жадвал 
Бўйлама
нишаблик, ‰
30 
20 

-20 
-30 
Айланиб олиш жойининг сурилиш
узунлиги, м
650 
600 
550 
480 
430 
Изоҳ: Айланиб олиш жойининг сурилган кесишма элементларининг тўла ҳисоби МШН 
25-05 да келтирилган. 
5.8. Асосий йўллардаги ҳаракат тасмасини қатнов қисм юзасидан кўтарил-
маган йўналтирувчи оролчалар билан ажратишни тегишли минтақанинг белги 
чизиқларини чизиш сифатида қабул қилиш керак. 
5.9. Йўлларнинг бир сатҳда кесишма ва туташмаларини кесишиш тузил-
маси қандай бўлишидан қатьий назар, тўғри бурчак ёки унга яқин бурчак ости-
да бажариш тавсия этилади. Агар транспорт оқимлари кесишмасдан қўшилса 
ёки ажралса, йўллар кесишмасини кўриш имконияти таъминланган турли бур-
чаклар остида бажарилиши мумкин. 
5.10. Бир сатҳда кесишаётган ёки туташаётган йўлларнинг қўшилишидаги 
эгриликнинг энг кичик радиуси чиқиш содир бўлаётган йўл тоифасига асосан, 
кесишиш ва туташиш бурчагига боғланмаган ҳолда, қабул қилинади: I-II 
тоифали йўллардан чиқишда камида 25 м, III тоифали йўллардан - 20 м ва IV 
тоифали - 15 м. 
Чиқишлардаги эгрилик радиусини автопоездларнинг мунтазам ҳаракатига 
(оқим таркибида 25 % дан ортиқ бўлса) ҳисоблашда 30 м га ошириш керак. 


30-бет ШНҚ 2.05.02-07 
Йўлларнинг бир сатҳда қўшилиши ўтиш эгриликлари орқали бажарилиши 
лозим. 
5.11. Автомобиль йўлларининг бир сатҳда кесишма ва туташмалари кеси-
шувчи ёки қўшилувчи йўналишлардаги кўриниш 14-жадвалда кўрсатилган 
масофаларда таминланиши керак. 
5.12. Транспорт ечимида қўшилувчи тармоқлар элементлари жойлаштири-
ладиган умумий майдон юзасини камайтириш мақсадида, уларни ҳаракат 
тезлиги ўзгаришидан келиб чикқан ҳолда лойиҳаланади. 
Турли сатҳлардаги кесишмаларнинг ўнг томонга чиқишлари I ва II тоифа-
ли йўлларда улардаги ҳисобий ҳаракат тезлигини 60 км/соат ва III тоифали 
йўлларда 50 км/соат дан кам бўлмаслигини таъминлаган ҳолда лойиҳаланади, 
айни ҳолда йўлларнинг ўткир бурчак остида туташувини тўғри қисмсиз битта 
эгрилик билан бажариш лозим. Тескари эгриликлар билан қўшилувлар фавқу-
лодда ҳолларда рухсат этилади.
Транспорт ечими элементлари “беда барги” туридаги бўлган кесишма ва 
туташмаларнинг чапга чиқиш эгриликларининг радиуслари I-II тоифали йўллар 
учун камида 60 м га ва III тоифали йўллар учун камида 50 м га тенг деб қабул
қилиниши зарур. Чапга чиқиш тўғри йўналишдаги қисмлар билан ўтиш 
эгриликлари орқали бирлашиши керак. 
Изоҳ: Жуда тор шароитлардаги IV тоифали йўллар кесишма ва туташмалари 
“сиқилган” транспорт ечимлари (“беда барги” туридаги ) чапга чиқиш радиусларини 30 м 
гача камайтириш билан қуришга рухсат этилади. 
I–III тоифали йўллардан чиқиш ва киришлар 5.22-5.26-бандларга асосан 
тезликни ўзгартириш тасмалари қуриш билан лойиҳаланади. 
5.13. Турли сатҳлардаги кесишма ва туташмалардаги чапга чиқишларнинг 
бутун узунлигида қатнов қисми кенглигини 5,5 м, ўнгга чиқишларники эса 
эгриликда қўшимча кенгайтиришсиз 5,0 м қабул қилиш лозим. 
Бурилиш ички томонидаги йўл ёқасининг кенглиги камида 1,5 м, ташқи 
томондагиси 3,0 м бўлиши керак. 
Йўл ёқалари бутун кенглигида 7.50-бандда кўрсатилган материаллардан 
қопламага эга бўлишлари шарт. 
Чиқишлардаги бўйлама нишабликлар кўпи билан 40 ‰ қабул қилиниши 
керак.
Бир тасмали чиқишларда лойиҳалаш бўйича умумий кўрсатмалар ҳисобга 
олиниб, кўндаланг нишабликлари 20-60 ‰ бўлган виражлар қурилишини кўз-
да тутиш керак. 
Чиқишларнинг бўйлама кесимида қабариқ эгриликларнинг энг кичик 
радиуслари 14- жадвалдан ҳисобий тезликларга асосланиб қабул қилиниши 
керак. 
I тоифали йўллар учун ҳар бир тасмаси кенглиги 3,75 м бўлган икки 
тасмали чиқишлар лойиҳаланади ва эгриликларда 13-жадвалга асосан кенгай-
тириш кўзда тутилади. 
5.14. Барча тоифали йўллар транспорт ечимларидаги йўл ўтказгичларни 
ҚМҚ 2.05.03-97 бўйича лойиҳалаш керак. 


ШНҚ 2.05.02-07 31-бет 
Иншоотларнинг яқинлашишини белгилашда йўлнинг истиқболдаги ривож-
ланишини ҳисобга олиш лозим.
Кўприклар, йўл ўтказгичларнинг йўл пойи билан туташган жойларида I 
гуруҳ тўсиқларини ГОСТ 23457-86 бўйича ўрнатилишини таъминлаш учун, 
уларни кўприклар, йўл ўтказгичлар ва темир йўлни кесиб ўтиш жойларидаги 
автомобиль йўл пойи туташган ердан 30 м масофадан кам бўлмаган оралиқда 
ўрнатиш лозим.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling