Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
V. КЕСИШМА ВА ТУТАШМАЛАР
5.1. Автомобиль йўлларининг кесишма ва туташмалари кесишувчи ва туташувчи йўлларнинг тўғри қисмларида ва бўш майдонларда жойлаштири- лиши лозим. Кесишмага яқинлашган қисмда автомобиль тўхташи учун кўриш масофаси узунлигидаги йўлнинг бўйлама нишаблиги 40 ‰ дан ошмаслиги керак. 5.2. Автомобиль йўлларининг турли сатҳларда кесишма ва туташмалари (транспорт ечимлари) асосан қуйидаги ҳолатларда қабул қилиниши зарур: Iа тоифали йўлларда барча тоифали йўллар билан, Iб ва II тоифали йўллар- да II ва III тоифали йўллар билан; III тоифали йўлларнинг ўзаро кесишиш жойларида истиқболдаги ҳаракат жадаллиги (жами кесишувчи йўлларда) 8000 келт.дона/сут дан ортиқ бўлса. Транспорт ечимларини I, II тоифали йўлларда чапга бурилиш, ҳамда асо- сий йўналишлардаги оқимларнинг бир сатҳда кесишишларига йўл қўядиган чапга бурилиб кириш ва чиқишлар бўлмаслигини ҳисобга олиб лойиҳалаш керак. I, II тоифали йўлларнинг IV тоифали йўллар билан кесишма ва туташ- маларини бир сатҳда чапга бурилиши сурилган ҳолда қуришга рухсат этилади (асосий оқимларнинг тўғридан тўғри кесишувларисиз). I ва II тоифали йўлларнинг IV тоифали йўллар билан кесишган жойларида “ромб” туридаги кесишмани қўллаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ- дир. Кесишмаларни қимматбаҳо қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган туман- ларда ва тор шароитларда лойиҳалашда сиқилган “ромб” қурилишига рухсат этилади. Бунда иккинчи даражали йўлдаги чиқишнинг қўшилиш жойларини чапга бурилиши сурилган бир сатҳдаги кесишмалар каби лойиҳаланади. 5.3. Турли сатҳлардаги пиёдалар йўлкалари (ер остки ва устки) пиёдалар ҳаракати жадаллиги Iб тоифали йўллар учун 100 одам/соат ва ундан ортиқ, II тоифали йўллар учун 250 одам/соат ва ундан ортиқ бўлганда лойиҳалаш лозим. Қуруқ ва иссиқ иқлим шароитлари учун ер остки пиёдалар йўлкалари лойиҳа- ланиши лозим. Пиёдалар йўлкалари лойиҳаланган жойларда пиёдалар учун тўсиқлар кўз- да тутилиши зарур. 5.4. Iб-III тоифали автомобиль йўлларида кесишмалар ва туташмалар сони иложи борича камроқ бўлиши керак. Iб тоифали йўлларда кесишмалар ва туташмалар аҳоли пунктларидан ташқарида 10-5 км оралиқда, II-III тоифали йўлларда 5-2 км да кўзда тутилиши лозим. Йирик ва ўрта аҳоли пунктларида, уларнинг узунлиги 3 км гача бўлганда, Iб, II, III тоифали йўлларда кесишмалар ва туташмалар сонини камайтириш мақсадида, асосий йўлга параллел ва кўкаламзорлаштирилган тасма билан ажратилган, аҳоли пунктининг бошланиши ва охирида асосий йўлдан чиқиш ва киришлар кўзда тутилган маҳаллий ўтиш йўллари лойиҳаланади. Аҳоли пунктининг бошланиши ва охирида ҳаракат жадаллигига қараб бир ёки турли сатҳларда айланиб олиш жойлари қурилади. Йўл ёқалаб маҳаллий 28-бет ШНҚ 2.05.02-07 ўтиш йўлини қуриш имкони бўлмаса, уни аҳоли пункти ичида йўлга параллел ҳолда қуриш мумкин. 5.5. I-III тоифали йўлларига келишдаги барча кириш ва чиқиш йўллари қуйидаги масофаларда қопламали бўлиши керак: қумли, супесь, енгил суглинокли тупроқларда - 100 м; қора унумдор лойтупроқ, оғир ва чангли суглинок тупроқларда - 200 м. IV тоифали йўлларга кириш йўлларида қопламали масофа I-III тоифали йўлларникига нисбатан икки маротаба кам бўлиши кўзда тутилиши лозим. Кириш ва чиқиш йўл ёқалари мазкур бандда белгиланган узунликда 0,5- 0,75 м дан кам бўлмаган кенгликда мустаҳкамланиши зарур. 5.6. Дала йўллари ва чорва ўтиш жойлари I-III тоифали йўллар билан ке- сишганда уларни яқин жойлашган сунъий иншоотлар тагига буриб, тегишлича жиҳозлаш керак. Йўлнинг 2 км дан ортиқ қисмида бундай иншоотлар бўлмаган- да ва зарурат туғилганда уларни қуришни кўзда тутиш лозим. Дала йўллари ва чорва ўтиш жойлари учун сунъий иншоотлар ўлчамлари манфаатдор ташкилотларнинг махсус талаби бўлмаганда 22-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим. 22-жадвал Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling