Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Гидрогеологик шароитлар ўрганилганлиги


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

Гидрогеологик шароитлар ўрганилганлиги бўлимида: 
илгари бажарилган изланишлар ва тадқиқотлар характери, моҳияти ва 
чегаралари;
ижрочи ташкилотнинг номи, ишлар амалга оширилган давр ва асосий 
натижалар; 
муҳандислик геологик шароитни баҳолаш учун улардан фойдаланиш 
имкониятлари; 
ҳудудни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар;
маҳаллий қурилиш тажрибаси ва бошқалар келтирилади. 
Табиий-географик ва техноген шароитлар бўлимида:


ШНҚ 1.02.09-15 37-бет 
рельеф, иқлим, гидрография, геоморфология, ўсимликлар, тупроқлар, 
техноген босим ҳақида маълумотлар; 
муҳандислик муҳофазасининг ҳолати ва унинг самарадорлиги, бино ва 
иншоотлар заминининг деформацияси (агар улар мавжуд ва аниқланган бўлса) 
характери ва юз беришининг сабаблари келтирилади. 
Геологик тузилиши бўлимида:
стратиграфик – генетик комплекслар; 
грунтларнинг ётиш шароитлари; 
грунтларнинг генетик типлар бўйича ажратилган қатламларининг 
литологик - петрографик тавсифи; 
районнинг тектоник тузилиши ва неотектоникаси келтирилади. 
Гидрогеологик шароитлар бўлимида: 
гидрогеологик тадқиқотларни бажариш усуллари; лойиҳаланаётган объект 
ва геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида ковламалар ёрдамида очилган, 
корхоналар, бино ва иншоотларни қуриш шароитига ва (ёки) улардан 
фойдаланишга таъсир қилувчи сувли горизонтларнинг тавсифи;
ер ости сувлари сатҳининг ўрни, ер ости сувларининг тарқалганлиги, ётиш 
шароитлари, таъминлаш манбалари, ер ости сувларининг кимёвий таркиби, 
лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар қурилиши ва улардан фойдаланиш 
таъсирида ўзгариш эҳтимолини баҳолаш.
Бунда ер ости сувларининг қуйидаги кўрсаткичлари ёритилиши керак: 
1. Сувли горизонтнинг баёни, унинг қалинлиги. 
2. Сувли горизонтларнинг тўйиниш ва бўшаниш зоналари. 
3. Сув ўтказмас қатламнинг тавсифи. 
4. Ер ости сувларининг ер усти сув ҳавзвлари ва сув оқимлари билан 
боғлиқлиги. 
5. Грунт сувларининг физик хусусиятлари ва кимёвий таркиби. 
6.Гидроизогипс харитасини тузиш учун бирламчи маълумотлар (жадвал 
кўринишида сатҳ ўлчанганлик санаси, ер ости сувларининг ва ер \юзасининг 
мутлақ сатҳ баландликлари ва б.). 
7. Сув сиғдиргич грунтларнинг хусусиятлари: 
7.1 Гранулометрик таркиби; 
7.2. Ғоваклиги; 
7.3. Қайишқоқлиги ва консистенцияси; 
7.4. Ёпишқоқлиги; 
7.5. Кўпчишлиги; 
7.6. Сувдв эрувчанлиги; 
7.7. Сувга тўйинганлиги; 
7.8. Сувни қайтиб бериш коэффициенти; 
7.9. Сув ўтказувчанлиги (фильтрация коэффициенти, дислокация харитаси 
билан бирга); 
7.10. Капиллярлик. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling