Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув элтгичлар, жарлар ва ботиқ ерлардан ўтиш жойларидаги сунъий иншоотлар
- Қувурўтказгич ва кабеллар ер ости ва ер устидан ўтказилганда
- Эслатмалар:1. М
8.5жадвал
Иншоотлар Тоғ ковламаларини жойлаштириш Тоғ ковламаларининг чуқурлиги, м трасса ўқи бўйлаб масофа, м кўндаланг створлар бўйлаб масофа, м Створ лар ораси даги масо фа, м Кўтармалар, ўйиқлар баландлиги (чуқурлиги): 12 метргача 100-300 ва ўйиқлардан кўтармаларга ўтиш жойларида 25-50 100-300 (ўйиқлар учун) Кўтармалар учун: кам сиқилувчан грунтлар учун 3-5 м ва сиқилувчан грунтлар учун 10-15 м. Ўйиқлар учун: ўйиқнинг лойиҳа баландлигидан ҳисоблаганда мавсумий музлаш чуқурлигидан 1-3 м чуқурроқ. 12 метрдан кўп 50-100 ва ўйиқлардан кўтармаларга ўтиш жойларида 10-25 50-100 (ўйиқлар учун) Кўтармалар учун: кам сиқилувчан грунтлар учун 5-8 м, сиқилувчан грунтлар учун уларнинг қатлами тўлиқ кесиб ўтилади, тошқол ёки кам сиқилувчан грунтларга 1-3м чуқурлаштирилиб; сиқилувчан грунтларнинг қатлами жуда қалин бўлган ШНҚ 1.02.09-15 56-бет тақдирда - лекин кўтармалар нинг бир ярим баландлигидан кам бўлмаган чуқурликларда Сув элтгичлар, жарлар ва ботиқ ерлардан ўтиш жойларидаги сунъий иншоотлар: кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва б. Таянч устунлар ўрнатиладиган жойларда битта- иккитадан тоғ ковламаси - - 8.7, 8.11 бандларга кўра Сув ўтказгичлар, қувурлар Қувур ўқи билан кесишиш нуқтасида 10-25 - 8.7, 8.11 бандларга кўра Қувурўтказгич ва кабеллар ер ости ва ер устидан ўтказилганда: сув элтгичлардан ўтиш жойлари (сув остидан ўтиш жойлари) Учтадан кам бўлмаган тоғ ковламалари (ўзанда ва қирғоқларда), аммо 50-100 метрдан кам масофада ва сув элтгичнинг эни 30метргача бўлганда камида биттадан тоғ ковламаси - - Дарёларда- Қувурўтказгич ва кабеллар ётқизиладиган лойиҳа чуқурлигидан 3-5м чуқурроқ.ва кўллар ва сув омборларида 1-2 м транспорт ва муҳандислик коммуникациялари билан кесишиш участкалари Таянч устунлар жойлашадиган жойларда биттадан тоғ ковламаси - - 8.7, 8.11 бандларга кўра Эслатмалар:1. Минимал масофа – мураккаб, максимал эса – оддий муҳандислик геологик шароитларда қабул қилиниши керак. 2. Трассалар ёнбағирлари мустаҳкам бўлмаган табиий тўсиқлар (сув элтгичлар, жарлар ва ботиқ ерлар)дан ўтадиган жойларда тоғ ковламаларининг чуқурлигини лойиҳаланаётган иншоотларнинг тури ва муҳандислик муҳофазаси бўйича белгиланадиган чора-тадбирларга боғлиқ равишда белгилаш керак. 3. Хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар ривожланган ва бўшанг грунтлар тарқалган ҳудудларда тоғ ковламаларини трасса ўқи бўйлаб ва кўндаланг створларда ҳар 50-100м масофада жойлаштириш керак. трасса ўқи бўйлаб ва кўндаланг створларда тоғ ковламаларининг орасидаги масофани 25дан 50 метргача олиш керак. Ҳар бир створдаги тоғ ковламалари сони учтадан кам бўлмаслиги керак. ШНҚ 1.02.09-15 57-бет 4. Чизғий иншоотлар трассаларидаги ўйиқларнинг грунтлари, қоидага кўра, уларни ер тўшамасига ётқизиш ёки грунт қурилиш материаллари сифатида ишлатиш мумкинлигини баҳолаш мақсадида ўрганилиши керак. иншоотлар трассалари участкаларида, айниқса сув элтгичлар ўтадиган жойларда (кўтармалар остидаги лойиҳаланаётган кўприклар ва қувурлар таянч устунлари) ва 5.7 бандга асосан бошқа масалаларни ечиш учун, геофизик тадқиқотлар бажарилиши керак. 8.18 Грунтларни дала шароитида текшириш ишларини алоҳида олинган бино ва иншоотлар участкаларида бажариш керак. Грунтлар кўрсаткичларини аниқлаш усулларини 5.8 ва 6.14 бандларга кўра уларнинг нима мақсадда ишлатилишига боғлиқ равишда, бу бино ва иншоотларнинг характери ва масъуллик даражасини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак. Грунтларнинг деформациявий хусусиятларини штамплар ёрдамида статик босим остида синаш ва (ёки) прессиометрлар ёрдамида ГОСТ 20276 талабларига кўра, мустаҳкамлик хусусиятларини эса целикларни кесиш тажрибалари ёрдамида OzDST 684 талабларига кўра, ва (ёки) айланма кесик тажрибалари ёрдамида ГОСТ 21719 талабларига кўра, ҳамда ГОСТ 19912 талабларига кўра статик ва динамик зондлаш ёрдамида амалга ошириш керак. Грунтларни сатҳи 2500 ва 5000 кв. сантиметрли штамплар ёрдамида статик босим остида синаш тажрибаларини тажриба шурфларида, лойиҳаланаётган пойдевор чуқурлигида ва ундан 2-3м чуқурроқда амалга ошириш керак. Бино ва иншоотлар замини грунтларининг сиқилувчан қатлами доирасида эса, тажрибаларни сатҳи 600 кв.сантиметрли штамплар ёрдамида, бурғқудуқларда ёки грунт массивларида бурама (винт) штамплар ёрдамида амалга ошириш керак. Грунтларни штамплар ёрдамида синаш тажрибалари грунтларнинг лаборатория шароитида аниқланган деформация модули миқдорларига, улар I ва II масъуллик даражадаги бино ва иншоотлар заминини ҳисоблаш учун фойдаланилганда эса, аниқлик киритиш учун ҳам кўзда тутилиши керак. Грунтларнинг деформациявий хусусиятларини аниқлаш, ва уларга аниқлик киритишда эталон усул сифатида сатҳи 2500 ва 5000 кв.сантиметрли штамплар ёрдамида статик босим остида синаш тажрибаларини олиш керак. Бурғқудуқларда радиал прессиометрлар ва ясси вертикал штамплар (парракли прессиометрлар) ёрдамида грунтларнинг прессиометрик синаш тажрибаларини, грунтлар кескин фарқ қилмайдиган анизотропия хусусиятларига (вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича) эга бўлган ҳолларда амалга ошириш керак. II масъуллик даражадаги, техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган, оддий ва ўрта муҳандислик геологик шароитли участкаларда ва бир типдаги ва такрорий лойиҳалар бўйича қуриладиган бино ва иншоотлар, ҳамда индивидуал лойиҳаланаётган чизғий иншоотлар трассалари участкаларида, грунтларнинг деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятларини аниқлаш учун статик ва (ёки) динамик зондлаш ишларини бажаришни кўзда тутиш керак. ШНҚ 1.02.09-15 58-бет Статик ва динамик зондлаш ишларини қуйидаги махсус вазифаларни ечиш учун қўллаш керак: тўкма ва ювма грунтларнинг вақтга боғлиқ равишда зичланиш ва мустаҳкамланиш даражасини аниқлаш учун; сувга тўйдириш ва сувини чиқариб юбориш натижасида қумли ва гилли грунтларнинг зичлиги ва мустаҳкамлги ўзгаришини ўрганиш учун; сувга тўйинтирилган қумли грунтларнинг динамик барқарорлигини аниқлаш ва б. учун. Грунтлар кўрсаткичларини аниқлаш учун ўтказиладиган тажрибалар сонини изланишлар дастурида, илгари бажарилган муҳандислик геология изланишлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда, асослаш керак. Дала шароитида махсус дала тадқиқот – тажрибаларини ўтказиш ишларини (грунтлар массивининг кучланиш ҳолатини, ғоваклар ичидаги босимни ўлчаш ва б.) ҳам асосланган бўлиши керак. Ҳар бир қозиқ пойдеворларда лойиҳаланаётган бино ва иншоот доирасида статик зондлаш ва эталон қозиқ пойдеворлар ёрдамида грунтларни синаш тажрибаларининг миқдори, ҚМҚ 2.02.03 талабларига кўра, олтитадан кам бўлмаслиги керак. Асл (натурал) қозиқ пойдеворларни статик синаш тажрибаларининг миқдори (зарурат туғилганда, буюртмачининг техник топшириғига кўра белгиланадиган) эса иккитадан кам бўлмаслиги керак. 8.19 Гидрогеологик тадқиқотларни грунтлар ва сувли горизонтларнинг гидрогеологик параметрларини ва кўрсаткичларини аниқлаш, гидрогеологик шароитлар ўзгариши башоратини тузиш учун ва сув сатҳини пасайтирувчи системаларни лойиҳалаш, фильтрацияга қарши чора-тадбирлар кўриш, дренаж билан боғлиқ масалаларни ечиш, олинган маълумотларга аниқлик киритиш ва бошқалар учун амалга ошириш керак. Т ажриба фильтрация ишларини (откачка, шурфларга сув қуйиш, бурғқудуқларга босим остида сув қуйиш), қоидага кўра, лойиҳаланаётган қурилиш хандақлари контурида ва бевосита жойлаштирилиши лойиҳаланаётган участкалардаги сув сатҳини пасайтирувчи, фильтрацияга қарши, дренаж ва бошқа системаларнинг контурларида бажариш керак. Ер ости сувларидан олинадиган намуналар ва кимёвий анализлар миқдорини 7.16 банд талабларига кўра белгилаш керак. 8.20 Хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар ривожланиш динамикасини, ер ости сувлари режимини стационар кузатиш ва бошқа изланишларнинг илгариги босқичларида бошланган кузатувлар, 5.10 бандга асосан давом эттирилиши керак. Изланишлар тугалланганидан сўнг стационар кузатиш тармоқларини кузатувларни давом эттириш учун буюртмачига, ишлатишга яроқли ҳолда, топшириш керак. 8.21 Тоғ ковламаларидан олинган грунтлар намуналарининг физик- механик кўрсаткичларини, 5.11 бандга кўра, лойиҳаланаётган ҳар бир бино ва иншоотлар ёки уларнинг гуруҳи (8.4 банд) жойлашган участкаларда лаборатория шароитида аниқлаш керак. Грунтлар намуналари лойиҳаланаётган объектлар билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасидаги ҳар бир муҳандислик геологик элементлардан олинган бўлиши керак. ШНҚ 1.02.09-15 59-бет Грунтларнинг физик, физик - кимёвий ва механик (деформациявий ва мустаҳкамлик) кўрсаткичларини ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашнинг таркиби, ҳажми (миқдори) ва усулларини изланишлар дастурида, улар хусусиятларининг бино ва иншоотлар заминида объектнинг қурилиши ва ундан фойдаланиш даврида ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, L иловага кўра, асослаш керак. Синов натижаларини статистик қайта ишлаш асосида, грунтларнинг норматив ва ҳисобий кўрсаткичларини ҳисоблаш учун зарур бўлган бир хил номдаги кўрсаткичларининг миқдорини, ҳисоблаш йўли билан аниқлаш керак. Бу ҳисоблашларни замин грунтларининг ҳар хиллик даражаси, кўрсаткични ҳисоблашнинг талаб қилинган аниқлигига (берилган ишончлилик эҳтимоли оралиғида) боғлиқ равишда ва лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг масъуллик даражаси ва тури (қурилишдан мақсади)ни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш керак. Грунтлар ҳисобий кўрсаткичларининг ишончлилик эҳтимоли оралиғини ҚМҚ 2.02.01 (деформациялар бўйича ҳисоблашларда – 0,85 ва мустаҳкамлик кўрсаткичлари бўйича ҳисоблашларда – 0,95, аммо 0,99 дан ортиқ бўлмаслиги керак) ва бино ва иншоотлар заминини лойиҳалаш бўйича бошқа махсус соҳавий шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига кўра белгилаш керак. Ҳисоблаш учун материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда, грунтлар кўрсаткичларининг миқдорини ҳар бир бино (иншоот) ёки уларнинг гуруҳи учун (8.4 банд) ҳар бир муҳандислик геология элементи бўйича, лойиҳа (ишчи лойиҳа) учун белгиланган хусусиятлар кўрсаткичларининг миқдоридан кам бўлмаган миқдорда (7.16 банд), илгари бажарилган изланишлар натижасида олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, 7.20- банд ва 8.1-жадвалга кўра, ёндош зона учун олинганларни ҳам қўшиб, таъминлаш керак. Тоғ ковламаларидан олинган ер ости сувлари намуналарининг миқдори ҳар бир сувли горизонт учун учтадан кам бўлмаслиги керак. Сув намуналарининг миқдорини ер ости сувлари кимёвий таркиби кўрсаткичларнинг катта ўзгаришида ёки лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар участкаларни саноат ва бошқа ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган оқавалар босиши юз берганда кўпайтириш керак. Ер ости сувлари намуналарининг кимёвий анализлари натижасида аниқланадиган компонентлар таркибини 5.11 – бандга асосан ва М иловага кўра белгилаш керак. 8.22 Ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун техник ҳисоботнинг матнида 6.19 ва 7.21 бандларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling