Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Грунтларнинг физик-механик хусусиятлари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзига хос грунтлар
- Табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар
- Муҳандис геологик районлаштириш
- 8. ИШЧИ ҲУЖЖАТЛАР БОСҚИЧИ УЧУН БАЖАРИЛАДИГАН ҚУРИЛИШ УЧУН МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ
Грунтларнинг физик-механик хусусиятлари бўлимида ҳар бир
ажратилган муҳандислик геология элементи учун грунтларнинг физик, деформациявий, мустаҳкамлик ва кимёвий хусусиятларининг норматив ва ҳисобий кўрсаткичлари келтирилади ва уларнинг хусусиятларини, объектларни қуриш ва улардан фойдаланишга боғлиқ равишда, баҳолаш амалга оширилади. Гидромеханизация усули билан ишлов берилмоқчи бўлган грунтлар бўйича, грунтларнинг структуравий мустаҳкамлиги тўғрисидаги, уларнинг ҳар хил чўкиндилар, дарахт илдизлари ва бошқа четдан келган нарсалар билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши керак. Ўзига хос грунтлар бўлимида ўзига хос таркибга эга бўлган грунтларни ўрганиш натижалари, уларнинг мавжудлиги, тарқалганлиги, ётиш шароитлари тегишли маълумотлар ёрдамида ёритиб берилиши керак. Табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар бўлимида табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар мавжудлиги, уларнинг ШНҚ 1.02.09-15 48-бет тарқалганлиги, ривожланиш шароитлари тегишли маълумотлар ёрдамида ёритиб берилиши керак. Муҳандис геологик районлаштириш бўлимида ҳудуднинг районлаштири-лиши муфассал кўрсатилади, таксономик бирликларнинг чегаралари ва кўрсат-кичлари аниқланади, лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг жойлаштирили-ши, пойдевор турларини танлаш, ҳудудни муҳандислик тайёрлаш ва ундан фойдаланиш, табиатдан фойдаланиш ва геологик муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифлар келтирилади. 7.22 Техник ҳисобот (“Хулоса”)нинг матний ва график иловаларида 6.20,6.21 бандларга қўшимча равишда бажарилган ишлар тўғрисидаги материаллар батафсил маълумотлар тарзида берилиши лозим. 8. ИШЧИ ҲУЖЖАТЛАР БОСҚИЧИ УЧУН БАЖАРИЛАДИГАН ҚУРИЛИШ УЧУН МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ 8.1 Ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун бажариладиган қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари узил-кесил лойиҳа ечимлари қабул қилишни асослаш учун зарур ва етарли бўлган лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг аниқ белгиланган қурилиш участкаларининг муҳандислик геологик шароитларини деталлаштиришни ва уларга аниқлик киритишни таъминлаши керак. Шунингдек муҳандислик геология изланишлари яна қуйидаги, узил- кесил ҳажмий-жойлаштириш ечимларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган, материаллар ва маълумотлар олишни таъминлаши керак: лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг замини, пойдевори ва конструкцияларини ҳисоблаш; муҳандислик муҳофазаси, атроф муҳит муҳофазаси, табиатдан рационал фойдаланиш ва тупроқ ишларини ишлаб чиқаришни асослаш (шу жумладан, гидромеханизация усули билан) бўйича лойиҳа ечимларини деталлаштириш. 8.2 Муҳандислик геология изланишларини, қоидага кўра, лойиҳа асосида бино ва иншоотлар қурилиши аниқ кўрсатилган участкаларда, шу жумладан, индивидуал лойиҳалаш ва чизғий иншоотлар трассаларининг табиий ва сунъий тўсиқлардан ўтиш участкаларида, бажариш керак. Муҳандислик геология изланишларининг таркиби ва ҳажмини изланишлар дастурида, бино ва иншоотларнинг тури (белгиланган вазифаси), масъуллик даражасини, муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасини, илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларининг мавжудлигини ва муҳандислик геологик элементларни узил-кесил ажратиш зарурлигини, улар учун норматив ва ҳисобий кўрсаткичларни, дала ва (ёки) лаборатория усуллари билан аниқланган грунтларнинг физик, деформациявий ва мустаҳкамлик, фильтрация ва хусусиятларининг бошқа кўрсаткичларини, сувли горизонтларнинг гидрогеологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда, белгилаш керак. Шунингдек муҳандислик геология изланишларининг таркиби ва ҳажмини физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар динамикасининг миқдорий кўрсаткичларини олишни ҳисобга олган ҳолда, бино ва иншоотларнинг замини, пойдевори ва конструкцияларини ҳисоблаш, ШНҚ 1.02.09-15 49-бет уларнинг муҳандислик муҳофазаси, ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш жараёнларида юз берадиган бошқа айрим масалаларни ечиш учун белгилаш керак. 8.3 Тоғ ковламаларини лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг контурлари ва (ёки) ўқлари бўйлаб, пойдеворларга тушадиган оғирлик ва уларнинг жойлашиш чуқурлиги кескин ўзгарадиган жойларда, ҳар хил геоморфологик элементлар чегарасида жойлаштириш керак. Хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар мавжуд бўлган тақдирда, бино ва иншоотлар билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида муҳандислик геологик шароитларни ўрганиш учун, зарурат туғилганда, лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар контурларидан ташқарида, шу жумладан, ёндош ҳудудларда ҳам, қўшимча ковламаларни жойлаштириш керак. 8.4 Тоғ ковламалари орасидаги масофани илгари ўтилган ковламаларни ҳисобга олган ҳолда, муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасига (В илова) ва лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг масъуллик даражасига (ГОСТ 27751) боғлиқ равишда 8.1 жадвалга кўра белгилаш керак. 8.1-жадвал. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling