Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
Муҳандис-геологик
шароитларнинг мураккаблик тоифаси Бино ва иншоотларнинг масъуллик даражасига кўра тоғ ковламалари орасидаги масофа I II ва III I 75-50 100-75 II 40-30 50-40 III 25-20 30-25 Эслатма. Максимал масофа нотекис босимни писанд қилмайдиган бино ва иншоотлар учун, минимал масофаларни эса-нотекис босимга сезгир иншоотлар учун, регионал тажриба ва лойиҳалаш талабларини ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинади. Агар бино ва иншоотлар заминида ҳар хил таркибли ва ҳолатли, ўзгарувчан қатламли грунтлар, хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар ва ш.ў. мавжуд бўлса, тоғ ковламалари орасидаги масофани, тегишли равишда дастурда асосланган тақдирда, 20 метрдан кам олиш мумкин, ҳамда уларни пойдеворларнинг алоҳида турган таянч устунлари тагидан ковлаш мумкин. II масъуллик даражали бино ва иншоотларнинг контурлари чегарасидаги тоғ ковламаларининг умумий сони, қоидага кўра, илгари ўтилган ковламаларни ҳам қўшган ҳолда, учтадан кам бўлмаслиги, I масъуллик даражали бино ва иншоотларнинг контурлари чегарасида эса- 4-5тадан кам бўлмаслиги керак (уларнинг турларига боғлиқ равишда). Қурилиши оммавий (типовой) ва такрорий фойдаланиладиган лойиҳалар асосида, ҳамда оддий муҳандислик геологик шароитли, ўлчамлари тоғ ковламалари орасидаги максимал масофалар чегарасидан чиқмайдиган (8.1 жадвалга кўра), участкаларда техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган III масъуллик даражали бино ва иншоотлар гуруҳи жойлашган тақдирда, ҳар бир бино ва иншоотларнинг контурлари чегарасида тоғ ковламалари ковлашни ШНҚ 1.02.09-15 50-бет кўзда тутиш шарт эмас, бунинг ўрнига уларнинг умумий сонини бештадан оширмасдан, участканинг бурчаклари ва марказига жойлаштириш керак. Алоҳида турадиган III масъуллик даражали, оддий ва ўрта мураккаблик даражали муҳандислик геологик шароитларда жойлаштириладиган бино ва иншоотлар (омбор бинолари, павильонлар, ёрдамчи иншоотлар ва ш.ў.) участкаларида 1-2 тоғ ковламалари ковлаш керак. 8.5 Табиий заминда лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар учун изланишлар олиб борилганда, тоғ ковламалари чуқурлигини лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасининг катталигига ва, биринчи навбатда, сиқиладиган қатламнинг қалинлигига боғлиқ равишда, ундан 1-2метр чуқурроқ ўтиш керак. Сиқиладиган қатламнинг қалинлиги номаълум бўлган тақдирда тоғ ковламалари чуқурлигини пойдеворларнинг тури ва уларга тушадиган оғирликка (қаватлар сонига) боғлиқ равишда 8.2 жадвалга асосан белгилаш керак. Алоҳида хусусиятга эга бўлган грунтлар ва хавфли геологик жараёнлар тарқалган участкаларда тоғ ковламаларининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори бу грунтлар қатламини тўлиқ кесиб ўтиши ёки бундай грунтлар ва жараёнлар лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилмайдиган чуқурликкача ковланиши керак. Геологик жараёнлар тарқалган жойларда ковламаларнинг чуқурлиги уларнинг фаол тарқалган зонасидан 3-5м чуқурроқ бўлиши керак. 8.2-жадвал Эслатмалар: 1. Сиқилувчан қатламда ер ости суви мавжуд бўлган ҳолларда катта миқдорлар, ер ости суви бўлмаган ҳолларда эса кичик миқдорлар олинади. 2. Агар 8.2-жадвалда келтирилган чуқурликда тошқол грунтлар жойлашган бўлса, у ҳолда ковламалар чуқурлиги тошқол грунтларнинг кам нураган қисмидан ёки пойдевор тубидан 1-2 м чуқур ўтилади, лекин бу ҳолатларда ковламалар чуқурлиги ушбу жадвалда келтирилган чуқурликдан ортиқ бўлмаслиги керак. Тектоник узилмалари бўлган тошқол грунтлар массивида тоғ ковламаларининг чуқурлиги изланишлар дастурида белгиланиши керак. 8.6 Яхлит (монолит) пойдеворли (пойдеворларнинг эни 10 м дан ортиқ бўлганда) бино ва иншоотлар учун қидирув ишлари олиб борилганда ковламанинг чуқурлиги махсус ҳисоблар ёрдамида аниқланади, ҳисоб учун керакли маълумотлар бўлмаган тақдирда эса ковламалар чуқурлиги пойдевор Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling