Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Лойиҳаланаётган бино ёки иншоот
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳандис-геологик шароитларнинг мураккаблик даражаси I II III
Лойиҳаланаётган бино ёки иншоот
Тоғ ковламалари орасидаги масофа, м- суратда, тоғ ковламаларининг энг кам миқдори –махражда. Муҳандис-геологик шароитларнинг мураккаблик даражаси I II III Оммавий қурилишда қаватлар сони 10 ва ундан кам, юклама деворидан пойдеворга тушадиган оғирлиги 500 кН/м гача ва синчли колоннага босими 3000 кН гача бўлган бино 70 2 50 2 30 3 Қаватлар сони 16 ва ундан кам, юклама деворидан пойдеворга тушадиган оғирлиги 3000 кН/м гача ва синчли колоннага босими 20000 кН гача бўлган бино 50 2 40 3 30 4 Баланд бикир (яхлит бирикмали) бино ва иншоотлар (16-28-қаватли бино, силос корпуси, домна печи, тутун мўриси, синчли колоннага босими 20000 кН дан кўп бўлган бино 40 3 30 4 20 5 Бу ерда ҳам алоҳида хусусиятга эга бўлган грунтлар ва хавфли геологик жараёнлар тарқалган участкаларда тоғ ковламаларининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори бу грунтлар қатламини тўлиқ кесиб ўтиши ёки бундай грунтлар ва жараёнлар лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилмайдиган чуқурликкача ўтилиши керак. Тошқол грунтлар тарқалган жойларда ковламалар қозиқларнинг пастки учидан камида 2м чуқур қатламни очиши керак. Суғуриб олиш учун ишлайдиган қозиқ пойдеворлар учун тоғ ковламаларининг ва зондлашнинг чуқурликлари қозиқларнинг пастки учидан камида 1м чуқурроқ ўтилиши керак. Массивда тошқол грунтларнинг ўта нураган қатламлари мавжуд бўлган, ҳамда карст тарқалган тақдирда, тоғ ковламаларининг чуқурликларини изланишлар дастурида муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасини ва лойиҳаланаётган объектларнинг характерини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак. 8.10 Чекловчи ва сувни бошқарувчи сув элтгич ва саноат чиқитларини ва оқаваларини (шлам омборлари, кул уюмлари ва ш.ў.) тўпловчи баландлиги 25метргача бўлган тўғонлар (дамбалар - кўтармалар) участкаларида тоғ ковламаларини тўғонларнинг ўқи бўйлаб ҳар 50-150м масофада, муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасига боғлиқ равишда жойлаштириш керак. Мураккаб муҳандислик геологик шароитларда, тўғонларнинг баландлиги 12 метрдан ортиқ бўлган тақдирда, ҳар 100-300м масофада, камида учтадан тоғ ковламаларидан ташкил топган қўшимча кўндаланг створлар ўтилишини белгилаш керак. Тоғ ковламаларининг чуқурликларини тўғонлар билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасини (сиқиладиган қатлам ва фильтрация зонаси) ШНҚ 1.02.09-15 53-бет ҳисобга олган ҳолда, лекин тўғонлар (дамбалар- кўтармалар) нинг бир ярим баландлигидан кам бўлмаган чуқурликларда олиш керак. Сувнинг филтрация йўқотишларини аниқлаш зарурати туғилганда, тоғ ковламаларининг чуқурлиги баландлиги 25метргача бўлган дамба- кўтарма олдида ҳосил бўлган, дамба- кўтарманинг тубидан ҳисоблаганда, сув баландлигининг икки-уч ҳиссасига тенг бўлиши керак. Сув ўтказмас грунтлар саёз чуқурликларда бўлган тақдирда, тоғ ковламаларини, уларнинг тепа сатҳидан уч метр пастроқ ўтиш керак. 8.11 Саноат чиқитлари ва оқаваларини тўпловчи косалар чегарасида, муҳандислик геология съёмкасининг натижаларига аниқлик киритиш, ҳамда ер ости сувлари ифлосланишини баҳолаш зарурати туғилганда, қўшимча тоғ ковламаларини ўтиш кўзда тутилиши керак. Тўпловчи косалар чегарасида тузиладиган кўндаланг створларнинг сонини, тўпловчи косалар ичидаги ер ости сувлари режимини кузатувчи бурғқудуқлар створларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудуднинг геологик- гидрогеологик шароитларига боғлиқ равишда белгилаш керак. Створлар орасидаги масофа 200-400 метрдан ошмаслиги, тоғ ковламалари орасидаги масофа эса 100-200 метрдан ошмаслиги керак. Шунингдек, жарлик ва сойликларнинг бўйида, суюқ саноат чиқитлари ва оқавалари тўпланаётган пайтда улар қирғоқларининг турғунлигини баҳолаш мақсадида, тоғ ковламалари орасидаги масофа қисқартирилиши мумкин. Агар тўпловчи косаларнинг қирғоқлари тошқол грунтлардан ташкил топган бўлса, суюқ саноат чиқитлари ва оқавалари сизиб чиқиши эҳтимолини аниқлаш учун тошқол грунтларнинг серёриқлиги ва сув ўтказувчанлигини, ҳамда узилма ёриқлар мавжудлиги ва уларнинг характерини ўрганиш учун махсус тадқиқот ишлари ўтказиш керак. Тўпловчи косалар чегарасидан ташқарида тоғ ковламаларини суюқ саноат чиқитлари ва оқавалари ҳаракат қиладиган ва ёйилиб кетадиган йўналишларга мос створлар бўйлаб, ҳамда тўплагичлар таъсиридаги зоналарга яқин жойлашиш эҳтимоли бор сув элтгичлар, сув ҳавзалари, ер ости сувлари чиқариб олинадиган жойлар, аҳоли пунктлари, қимматбаҳо қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорлар томонига йўналтирилган створлар бўйлаб жойлаштириш керак. Тўпловчи косалар контуридан улар таъсиридаги объектларгача кўндаланг створлардаги тоғ ковламалари орасидаги масофа, гидрогеологик шароитларнинг мураккаблигига ва кўндаланг створларнинг узунлигига боғлиқ равишда 300 дан 2000 метргача бўлиши керак (минимал масофа - мураккаб шароитларда ёки кўндаланг створларнинг узунлиги 1000 метргача бўлганда, максимал эса – оддий шароитларда ёки кўндаланг створларнинг узунлиги 10 километрдан ортиқ бўлганда). Тоғ ковламаларининг чуқурлиги, қоидага кўра, ер ости сувлари сатҳидан камида уч метр пастроқ ўтилиши керак. Тоғ ковламаларининг бир қисмини (30 фоизгача) барқарор сув ўтказмас қатламгача ўтиш керак, аммо барча ҳолларда ҳам уларнинг чуқурлиги дамба- кўтарма олдида ҳосил бўлган сув баландлигининг бир ярим ҳиссасидан кам бўлмаслиги керак. ШНҚ 1.02.09-15 54-бет Тўплагичлардан сизиб чиқадиган сув миқдорининг башоратини тоғ жинсларининг филтрация хусусиятларини, ҳамда тўплагичлардан фойдаланиш жараёнида суюқ чиқитлар ва оқаваларнинг миграция хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш керак. 8.12 Лойиҳаланаётган ер усти сувларининг сув чиқариш иншоотлари участкаларида (ботирилган сув қабул қилгичлар, тўлқиндан ҳимоя қилувчи дамбалар ва б.) тоғ ковламаларини сув элтгичнинг ҳаракат йўналишига кўндаланг створлар бўйлаб жойлаштириш керак. Створлар орасидаги масофа 100-200 метрдан ошмаслиги ва тоғ ковламалари орасидаги масофа эса, сойликнинг асосий геоморфологик элементларини (ўзан, қайир, терраса)ҳисобга олган ҳолда 50-100 метрдан ошмаслиги керак. 8.13 Филтрация майдонларида тоғ ковламаларининг сони ўрганилаётган ҳар бир гектар майдонда икки-учтадан бўлиши керак. Тоғ ковламаларининг чуқурлигини, қоидага кўра, беш метргача, ер ости сувлари яқин жойлашган ерларда эса – улар сатҳидан бир-икки метр пастроқ ўтиш керак. Ҳар бир типик тупроқ-грунт шароитли участкаларда 8-10 метр чуқурликдаги бир-иккита тоғ ковламалари ўтиш керак. Ер ости сувлари горизонтининг ифлосланишини, буюртмачининг техник топшириғига асосан, баҳолаш учун тоғ ковламаларининг бир қисми сув ўтказмас қатламдан ёки кам сув ўтказувчи қатламдан бир-икки метр пастроқ ўтилиши керак. 8.14 Индивидуал лойиҳаланаётган чизғий иншоотлар трассаси участкаларида (сунъий иншоотлар, ўйиқлар, кўтармалар ва б.) тоғ ковламаларини жойлаштириш ва уларнинг чуқурлигини 8.5 жадвалга кўра белгилаш керак. Бир типда лойиҳаланаётган чизғий иншоотлар трассаси участкаларида, ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқишни асослаш учун, қоидага кўра, лойиҳа босқичи учун бажарилган муҳандислик геология изланишларининг материалларидан фойдаланиш керак, зарурат туғилганда эса, муҳандислик геологик шароитларга аниқлик киритиш учун трасса ўқи бўйлаб тоғ ковламалари ўтиш керак. чизғий иншоотлар заминини деформациялар ва (ёки) кўтарувчанлик хусусиятлари (мустаҳкамлигига кўра) бўйича ҳисоблаш талаб қилинган ҳолларда ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқишни асослаш учун изланишлар бажарилиши керак. 8.15 Ҳаво орқали электр узатиш ва алоқа йўллари трассаларида тоғ ковламаларини, қоидага кўра, таянч устунлар ўрнатиладиган пункларда: оддий муҳандислик геологик шароитларда битта (майдон марказида) ва мураккаб муҳандислик геологик шароитларда - тўрт-бештагача ковламаларни жойлаштириш керак. Тоғ ковламаларининг чуқурлигини 8.2 жадвалга кўра белгилаш керак. Нормал оралиқ таянчли қозиқ пойдеворлар учун тоғ ковламалари қозиқларнинг пастки учидан камида 2м чуқур қатламни, бурчак таянчли қозиқ пойдеворлар учун эса қозиқларнинг пастки учидан камида 4м чуқур қатламни очиши керак. ШНҚ 1.02.09-15 55-бет 8.16 Электр подстанциялари участкалари ва уларга ёндош ҳудудларда, электрдан ҳимоя қилувчи ерга уланадиган қурилмаларни лойиҳалаш учун, геоэлектрик кесмани ва грунтларнинг солиштирма коррозион фаоллигини аниқлаш мақсадида электрразведкали геофизик тадқиқотлар бажарилиши керак. Ҳар хил мақсадлар учун мўлжалланган металл қувурўтказгичлар трассалари бўйлаб, дайди токларни аниқлаш, грунтларнинг солиштирма коррозион фаоллигини баҳолаш ва ҳимоя иншоотларини лойиҳалаш учун геофизик ўлчаш ишлари бажарилиши лозим. 8.17 Бино ва иншоотлар жойлаштириладиган участкаларда, лойиҳаланаётган объектлар билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида қуйидаги айрим кўрсаткичларга аниқлик киритиш учун, изланишлар дастурида асосланган ҳолда: тошқол ва кам сиқилувчан грунтлар тепа сатҳининг жойлашиш чуқурлиги ва рельефи, ўзига хос хусусиятли грунтлар (хусусан сувга кам тўйинган) ва хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар тарқалган зоналар, ҳамда индивидуал лойиҳаланаётган чизғий Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling