Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Табиий-геологик ва муҳандис геологик жараёнлар бўлимида -


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
Табиий-геологик ва муҳандис геологик жараёнлар бўлимида - 
лойиҳаланаётган бино, иншоотлар ва улар гуруҳларининг ҳар бир участкаси 
бўйича аниқлик киритилган яна ҳам муфассал маълумотлар, жараёнлар билан 
геологик муҳит ўзаро таъсири доирасидаги жараёнларнинг келажакда 
ривожланишининг яна ҳам аниқроқ ҳисобланган башорати ва муҳандислик 
муҳофазаси бўйича тавсиялар келтирилади.
Муҳандис геологик шароитлар бўлимида лойиҳаланаётган бино, 
иншоотларнинг пойдевор турларини танлаш бўйича муҳандислик геология 
характеридаги 
тавсияларга, 
табиий-геологик 
ва 
муҳандис 
геологик 
жараёнларнинг фаоллигини баҳолашга, профилактика чора-тадбирларига ва 
муҳандислик му-ҳофазаси бўйича берилган таклифларга аниқлик киритилади.
Бундан ташқари юқори масъулиятли бино ва иншоотлар қурилиши ва улардан 
фойдаланиш жараёнида улар замини деформацияларини кузатиш ва ўлчаш 
ишларини бажариш зарурати тўғрисидаги тавсиялар ҳам келтирилиши керак. 
Шунингдек техник ҳисоботда буюртмачининг техник топшириғига кўра, 
5.13 ва 7.19 бандлар талабларига асосан муҳандислик геологик шароитлар 
ўзгаришининг миқдорий башорати берилиши керак. 
Техник ҳисобот (“Хулоса”) бўлимларининг сони, номлари муҳандислик
геология шароитларнинг мураккаблигига, изланишлар майдони ёки трассанинг 
узунлигига, ишларнинг мақсади, ечилажак вазифаларга боғлиқ равишда 
ўзгартирилиши мумкин.
Агар илгари бажарилган изланишлар учун (лойиҳаолди ёки лойиҳа босқич-
ларида) ёзилган техник ҳисоботда умумий маълумотлар (табиий-геологик 
шароит, муҳандислик геологик ўрганилганлик ва б.) келтирилган бўлса, ёки бу 
регионда лойиҳа ташкилоти учун бир неча марта изланишлар олиб борилган 


ШНҚ 1.02.09-15 61-бет 
бўлса, у ҳолда ушбу маълумотлар техник ҳисоботда келтирилмаслиги мумкин. 
Бунинг ўрнига техник ҳисоботнинг кириш қисмида бу тўғрисида айтиб 
ўтилиши ва қўшимча маълумотлар келтирилиши кифоя бўлади. 
8.23 Ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун техник ҳисоботнинг матний 
иловалари таркиби 6.20 и 7.22 бандлар талабларига жавоб бериши лозим. 
Муҳандислик геология изланишлари натижаларини ҳар бир бино (иншоот) ёки 
участкалар гуруҳи учун алоҳида-алоҳида келтириш керак. 
8.24 Ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун техник ҳисоботнинг график 
қисмида 6.21 ва 7.22 бандларга қўшимча равишда қуйидагилар бўлиши керак: 
лойиҳаланаётган объект ёки бино ва иншоотларнинг, ёки улар гуруҳлари-
нинг фактик материаллар харитаси. Бу харитада техник топшириққа илова 
қилинган бош планга кўра бино ва иншоотларнинг контурлари кўрсатилган ва 
экспликациялари келтирилган бўлиши керак; 
лойиҳаланаётган бино (иншоотлар)нинг ҳар бир участкаси, ёки участкалар 
гуруҳи учун алоҳида-алоҳида муҳандислик геологик кесмалар, бу кесмаларда 
бино (иншоот)ларнинг контурлари ва ер ости қисми кўрсатилган бўлиши керак; 
зондлаш графиклари, грунтларни дала шароитида ўрганилгани ва тажриба 
– фильтрация ишлари натижаларини қайта ишлаш материаллари, геофизик 
кесмалар ва графиклар, стационар кузатувлар графиклари ва бажарилган 
ишларнинг бошқа график материаллари. 
Чизғий иншоотлар трассалари бўйича муҳандислик геологик кесмаларни 
муҳандислик геодезия изланишлари профиллари билан бирга қўшиб чизиш 
керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling