Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Грунтларни дала шароитларида тадқиқ қилиш (текшириш)


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

10.9. Грунтларни дала шароитларида тадқиқ қилиш (текшириш) 
грунтлар массивини ўрганишда қуйидаги мақсадларни кўзлаб бажарилиши 
керак:
геологик кесмаларни ажратиш, бўшанг ва бошқа шунга ўхшаш 
грунтларнинг линза ва қатламчаларини чегаралаш учун; 
грунтларнинг физик, деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятларини
ва ер ости сувларининг ётиш шароитларини белгилаш ёки аниқлаш учун; 
грунтлар хусусиятларининг маконда ўзгаришини баҳолаш учун; 
қозиқ пойдеворларнинг грунтларга ботиш эҳтимолини ва қозиқ 
пойдеворларнинг кўтариб туриш қобилиятини (ГОСТ 5686) баҳолаш учун; 
ювилма ва тўкма грунтлар физик - механик хусусиятларининг замонда 
ўзгаришини баҳолаш учун стационар кузатувларни амалга ошириш учун; 
сувга тўйинган грунтларнинг динамик бардошлилигини аниқлаш учун. 
Грунтларни дала шароитида тадқиқ қилиш усулларини танлашни 
ўрганилаётган грунтларнинг турига ва тадқиқ қилишдан кўзланган мақсадга 
кўра лойиҳалаш босқичи, бино ва иншоотлар масъуллик даражасини (ГОСТ 
27751), муҳандислик геологик шароитларнинг ўрганилганлиги ва
мураккаблигини (В илова) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 
Грунтларни дала шароитида тадқиқ қилишни, қоидага кўра, бошқа
усуллар билан (лаборатория, геофизика) биргаликда олиб бориш керак. Бундан 
мақсад грунтларнинг хусусиятларини ҳар хил усуллар билан аниқланадиган 
бир хил номдаги (ёки бошқа) хусусиятлари орасидаги боғлиқликни топиш ва 
яна ҳам ишончлироқ қийматини аниқлаш ҳисобланади. 
Грунтларнинг физик - механик хусусиятларини статик ва динамик 
зондлаш билан аниқлашни алоҳида олинган регионлардаги грунтларнинг 


ШНҚ 1.02.09-15 76-бет 
маълум турлари учун аниқланган корреляция боғлиқлиги (жадваллар) асосида 
амалга ошириш керак. 
Бу корреляция боғлиқликлари зондлаш натижасида олинган 
параметрларни тўғридан - тўғри (анъанавий) йўл билан олинган кўрсаткичлар 
билан, улар мавжуд бўлмаган ҳолда эса, Н иловага кўра белгиланган тартибда
келишилган регионал жадваллар кўрсаткичлари билан боғловчи бўлиб хизмат 
қилади. 
Изланишлар дастурида асосланган тақдирда грунтларни дала шароитида 
тадқиқ қилишнинг бошқа усуллари (грунтларни хандақлар ёрдамида 
тажрибалар ўтказиб намлаш, грунтларнинг ғовакларидаги босимни аниқлаш ва 
ш.ў.) қўлланилиши мумкин. 
Юқори даражадаги масъулиятли ва ноёб бино ва иншоотларни 
лойиҳалашда, мураккаб муҳандислик геологик шароитларида изланишлар олиб 
борилганда, ҳамда зич жойлашган қурилиш майдонларида, зарурат туғилганда, 
математик ва физик моделлаш усулларини, шу жумладан, массив ва 
геофильтрациянинг кучланган – деформацияланган ҳолатларида ҳам, бажариш
керак. Моделлаш ва бошқа махсус ишлар ва тадқиқотларни илмий ва (ёки) 
ихтисослашган ташкилотларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling