Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Тоғ ковламалари ва бурғқудуқларни ўтиш
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
10.7. Тоғ ковламалари ва бурғқудуқларни ўтиш қуйидаги мақсадларни
кўзлаб бажарилиши керак: геологик кесмалар, грунтлар ва ер ости сувларининг ётиш шароитларини белгилаш ёки аниқлаш учун; ер ости сувлари сатҳининг жойлашиш чуқурлигини аниқлаш учун; грунтлар намуналарини олиш, уларнинг таркиби, ҳолати ва хусусиятларини аниқлаш, ҳамда ер ости сувлари намуналарини, уларни лаборатория шароитида кимёвий таҳлил қилиш учун, олиш; грунтлар хусусиятларини дала шароитида ўрганиш; геофизик тадқиқотлар ўтказиш; сувли горизонтларнинг ва аэрация зонасининг гидрогеологик параметрларини аниқлаш; стационар кузатувлар (геологик муҳитнинг локал мониторинги)ни амалга ошириш; физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар тарқалган зоналарнинг чегараларини аниқлаш ва белгилаб олиш учун. Тоғ ковламалари ва бурғқудуқларни (шурф, дудкалар, бурғқудуқлар) қоидага кўра, механизациялашган йўл билан амалга оширилши керак. Шурф ва бурғқудуқларни қўлда ўтиш усули, асосан юриш (чиқиш) қийин бўлган ва тор жойларда (ертўлалар, бино ва иншоотлар ичида, тоғларда, тик қияликлар (ёнбағирлар)да, ботқоқликларда, музлаган сув ҳавзвларида ва ш.ў.), изланишлар дастурида асосланган тақдирда қўлланилади. Тоғ ковламаларини ўтиш (С илова), бурғқудуқларни бурғулаш усуллари ва турларини (D илова) ковламаларнинг нима мақсадда ўтилаётганини ва грунтларнинг турлари, ётиш шароити, таркиби, ҳолати ва хусусиятларини, уларнинг қаттиқлигини, ер ости сувлари мавжудлигини ва геологик муҳитни ўрганиш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак. Изланишлар дастурида белгиланадиган бурғқудуқларни бурғулаш усуллари бурғулашнинг юқори даражадаги самарадорлигини, грунт қатламлари чегараларини белгилашдаги зарур аниқликни (фарқ 0,25-0,50 метрдан ошмаслиги керак), грунтларнинг турлари, ётиш шароити, таркиби, ШНҚ 1.02.09-15 74-бет ҳолати ва хусусиятларини, уларнинг ўзига хос текстурасини табиий шароитда ётган ҳолатда ўрганишни таъминлаши керак. Шнек билан бурғулашни, унинг кесим тавсифини белгилашда йўл қўйиладиган хатоликлар ва грунт қатламлари орасидаги контактларни белгилашдаги аниқликлар паст (хатоликлар 0,5-0,75м ва ундан ҳам юқори) бўлгани сабабли, изланишлар дастурида асосланиши керак. Шахта ва штольняларни юқори даражадаги масъулиятли ва ноёб бино ва иншоотларни лойиҳалашда, ҳамда ер ости тоғ ковламаларида жойлаштириладиган халқ хўжалиги объектларида, изланишлар дастурида асосланган тақдирда, ўтиш тавсия қилинади. Шахта ва штольняларда тоғ жинсларининг ётиш шароити, сув билан тўйинганлик даражаси, уларнинг температура ҳолатлари, сақланганлик даражаси, геологик тузилмалар ва узилмаларнинг характерини ўрганиш, ҳамда намуналар олиш, тоғ жинсларининг хусусиятларини ўрганиш ва бошқа махсус ишларни бажариш керак. Ишлар тугаллангандан сўнг барча тоғ ковламалари йўқ қилиниши - шурф ва дудкалар гилли грунтлар билан шиббалаб тўлдирилиши, бурғқудуқлар гил ёки цемент-қумли аралашма билан, табиий муҳит ифлосланишининг ва физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар фаоллашишининг олдини олиш мақсадида, тампонаж қилиниши, ҳамда рекультивация ишлари бажарилиши - керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling