Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
10.4. Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг
дешифровкаси ва аэровизуал кузатувларни катта майдонлардаги (узунликдаги) ҳудудларнинг муҳандислик геологик шароитларини ўрганиш ва баҳолаш, ҳамда бу шароитларнинг ўзгариш динамикасини ўрганиш зарурати туғилганда қўллаш керак. Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг дешифровкаси ва аэровизуал кузатувлари, қоидага кўра, бошқа муҳандислик геология изланишларидан аввал амалга оширилиши ва қуйидаги вазифаларни ечиш учун бажарилиши керак: тўртламчи давр ётқизиқларининг тарқалиш чегарасини аниқлаш; тектоник узилмалар ва тоғ жинсларининг дарзланган зоналарини аниқлаш ва кўрсатиш; ер ости сувлари тарқалиш чегараларини, уларнинг пайдо бўлиш, транзит ва бўшаниш зоналарини аниқлаш; физик - геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларни аниқлаш; ландшафтлар тури ва чегараларини аниқлаш; муҳандислик геологик шароитлар ўзгариш динамикасини кузатиш; геоморфологик элементлар чегараларини аниқлаш; ШНҚ 1.02.09-15 71-бет техноген таъсирлар, ҳудудни хўжалик жиҳатдан ўзлаштириш, рельефни, тупроқ ва ўсимликларни ўзгартириш оқибатларини аниқлаш. Дешифровка жараёнида ҳар хил аэро ва космик съёмкаларнинг турларидан: Ер сунъий йўлдошлари, орбитал станциялар, бошқарилувчи космик кемалар, самолёт, вертолёт, ҳамда перспектив расмга олиш, шу жумладан, рельефнинг баланд қисмларидан туриб расмга олиш орқали амалга ошириладиган фотография, телевизион, сканерлаш, иссиқлик (инфрақизил), радиолокация, кўп зоналли ва б. турлардан фойдаланилади. Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг дешифровкасини илгариги йилларда бажарилган изланишларнинг материалларини йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш пайтида (дастлабки дешифровка), муҳандислик геология съёмка ёки рекогносцировка текширувлари жараёнларида ердан туриб маршрут кузатувлар олиб борилган пайтда (дастлабки дешифровка натижаларига аниқлик киритиш), изланишлар материалларини хонаки шароитда қайта ишлаб техник ҳисобот тузиш пайтида, муҳандислик геология изланишларининг таркибига кирувчи бошқа ишлар натижаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш керак. Дешифрировка материалларига кўра ердан туриб текширишлар натижасида аниқлик киритиладиган геоморфологик харита тузилиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling