Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Қурилиши лойиҳаланаётган районнинг муҳандис геологик ва
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
10.3. Қурилиши лойиҳаланаётган районнинг муҳандис геологик ва
гидрогеологик шароитлари тўғрисидаги материалларни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқишнинг барча босқичларида, илгариги босқич натижаларини ҳисобга олган ҳолда, олиб борилиши керак. Қуйидаги материалларни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштиришни кўзда тутиш керак: Ўзбекистон Республикаси муҳандислик-техник изланишлари электрон геофонди, ҳархил вазирлик ва идоралар фондлари ва архивларида мавжуд бўлган, ҳархил мақсадларга мўлжалланган объектларни лойиҳалаш ва қурилишини асослаш учун бажарилган – муҳандислик геология, гидрогеология изланишлари, геофизик ва геологик тадқиқотлар, стационар кузатувлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар ва бошқа маълумотлар; Геология ва гидроминерал ресурслар илмий-ишлаб чиқариш маркази ва қурилишда муҳандислик изланишлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа ва илмий текшириш давлат институти давлат унитар корхонаси ШНҚ 1.02.09-15 69-бет томонидан бажариладиган геологик съёмка (хусусан ушбу ҳудуд учун мавжуд бўлган энг йирик масштабдаги геологик хариталар), муҳандислик геологик хариталаш, регионал тадқиқотлар, стационар кузатувлар материаллари; Ҳудуднинг аэрокосмик съёмкаси материаллари; Ҳудуднинг табиий ва техноген шароити ва уларнинг компонентлари тўғрисида маълумотлар умумлаштирилган илмий текшириш ишлари ва илмий техник адабиёт ва (ёки) муҳандислик геология изланишлари усуллари ва технологияси бўйича янги тадқиқотлар натижалари. Йиғилиши, таҳлил қилиниши ва умумлаштирилиши лозим бўлган материаллар таркибига, қоидага кўра, ўрганилаётган ҳудуднинг иқлими, гидрогафик тармоқлари, рельефининг характери, геоморфологиясининг ўзига хос хусусиятлари, физик - геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар, грунтларнинг таркиби ва табиий-механик хусусиятлари, ер ости сувларининг таркиби, техноген таъсирлар ва ҳудуднинг хўжалик жиҳатдан ўзлаштирилганлиги оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак. Шунингдек лойиҳа ва қурилиш учун манфаатли бўлган бошқа маълумотлар – грунт қурилиш материаллари мавжудлиги, маҳаллий қурилиш материаллари разведкасининг натижалари ( шу жумладан фойдали қазилмалар юзаси очилишидан чиққан грунтларни такроран ишлатиш, ишлаб чиқаришнинг қаттиқ чиқитларини грунт қурилиш материаллари сифатида ишлатиш), бино ва иншоотлар деформацияси ва улар заминининг грунтларини текшириш, ўрганилаётган ҳудуддаги бошқа бино ва иншоотлар қурилиши тажрибаси, ҳамда районда содир бўлган фавқулодда ҳодисалар тўғрисида маълумотлар ҳам киритилиши керак. Қурилиб ўзлаштирилган ҳудудларда изланишлар олиб борилганда қўшимча равишда илгариги йилларда бажарилган ҳар хил масштаблардаги топография харита ва планлари, шу жумладан, объект қурилгунга қадар тузилган планлар, вертикал текислаш материаллари, ер ости иншоотлари ва бинолар ер ости қисмининг муҳандислик тайёрланганлиги хақидаги маълумотлар йиғилиши ва таққосланиши керак. Техник топшириққа асосан берилган майдонча (участка,трасса чизиғи) чегарасида ва ёндош зоналарда илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларини (тоғ ковламаларининг баёни, грунтларни дала ва лаборатория шароитларида ўрганиш натижалари ва б.) бевосита ишлатиш керак. Ёндош зоналарнинг энини муҳандислик геологик съёмканинг тегишли масштабига ва муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасига кўра олинган ковламалар орасидаги масофага тенг қилиб олиш зарур. Изланишлар дастурида асосланган тақдирда ёндош зоналарнинг энини кўпайтириб олиш мумкин. Белгилангандан узоқроқ масофада жойлашган изланишлар натижасини ҳудуднинг муҳандислик геологик шароитларини дастлабки баҳолаш ва изланишлар дастурини, дастлабки хулосалар, схематик хариталар тузиш ва б. учун фойдаланиш керак. ШНҚ 1.02.09-15 70-бет Илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларининг, улар бажарилганига анча вақт (агар изланишлар тугагандан лойиҳа бошлангунга қадар 2-3 йилдан кўп вақт ўтган бўлса) ўтгани сабабли фойдаланиш мумкин ёки мумкин эмаслигини геологик муҳит ўзгариши, гидрогеологик шароитлар, рельеф ўзгаргани, техноген таъсирларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш керак. Бу ўзгаришларни муҳандислик геология изланишлар дастури тузилгунга қадар ўтказиладиган рекогносцировка текширишлари натижаларига кўра аниқланади. Илгариги йилларда бажарилган барча изланишларнинг материаллари геологик муҳитнинг техноген таъсирлар натижасида ўзгариш динамикасини тиклаш учун фойдаланилиши керак. Илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларини ва бошқа маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш натижасида изланишлар дастурида ва техник ҳисоботда ўрганилаётган ҳудуд муҳандислик геологик шароитларининг ўрганилиш даражаси ва бу материаллардан тегишли лойиҳадан олдинги ва лойиҳа масалаларини ечиш учун (унинг қачон бажарилганлигини ҳисобга олган ҳолда) фойдаланиш мумкинлиги баҳоланади. Йиғилган материаллар асосида ўрганилаётган ҳудуднинг муҳандислик геологик шароитлари тўғрисида ишчи гипотеза тузилади ва бу шароитларнинг мураккаблик даражаси белгиланади. Бу маълумотларга асосан қурилиш объектининг изланишлар дастурида изланишлар ишларининг таркиби, ҳажми, уларни бажариш услуби ва технологияси белгиланади. Муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасини В иловада келтирилган алоҳида олинган омилларга (уларнинг асосий лойиҳа ечимига) таъсирини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling