Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


 ЎЗИГА ХОС ГРУНТЛАР ТАРҚАЛГАН ҲУДУДЛАРДА


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
10. ЎЗИГА ХОС ГРУНТЛАР ТАРҚАЛГАН ҲУДУДЛАРДА 
МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯ ИЗЛАНИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ 
Умумий талаблар 
10.1. Ўзига хос грунтлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик геология 
изланишлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда,
мазкур нормалар талабларига кўра бажарилиши лозим.
Қурилиш учун муҳандислик геология изланишларини мураккаб 
шароитларда ва ўзига хос шароитга эга бўлган районларда (халқ хўжалиги 
объектларини жойлаштириш кўзда тутилган тоғ ковламалари, Орол 
денгизининг шелф зонаси ва б.) мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 
қўшимча равишда муҳандислик геология изланишларини шундай шароитларда 
амалга ошириш қоидаларини белгиловчи низомлар, ҳамда идоравий норматив 
ҳужжатлар талаблари ҳисобга олиниши керак. 
10.2. 
Муҳандислик-геология изланишлари лойиҳаланаётган район 
(майдонча, участка, трасса)нинг муҳандислик - геологик шароитининг 
комплекс ўрганилишини таъминлаши зарур. Комлекс ўрганилиш ичига 
ҳудуднинг рельефини, геологик тузилишини, геоморфологик ва гидрогеологик 
шароитини, грунтлар таркиби, ҳолати ва хусусиятларини, геологик ва 
муҳандислик геологик жарёнларни, ўзлаштирилган (қурилиш олиб борилган) 
ҳудудларнинг ўзгаришларини ўрганишлар киради. 
Геологик муҳитдан рационал фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ҳисобга 
олган ҳолда объектларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун 
етарли ва зарур материалларни олиш мақсадида, лойиҳаланаётган объектлар 
билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида муҳандислик геологик 
шароитлар ўзгариш эҳтимоллигини башорат қилишни таъминлаш ҳам муҳан-
дислик геологик шароитни комплекс ўрганиш доирасига кириши керак. 


ШНҚ 1.02.09-15 68-бет 
Ўзига хос грунтлар ва хавфли геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларда 
олиб бориладиган муҳандислик геология изланишлари таркибига қуйидаги иш 
турлари ва комплекс текширишлар киради: 
илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларини йиғиш ва 
қайта ишлаш; 
Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг дешифровкаси;

маршрут кузатувлар ва аэровизуал кузатувлар билан бирга 
рекогносцировка текширувлари 
тоғ ковламаларини ўтиш; 
геофизик тадқиқотлар; 
сейсмик тадқиқотлар; 
сейсмик микрорайонлаштириш; 
грунтларни дала шароитида ўрганиш; 
гидрогеологик тадқиқотлар; 
стационар кузатувлар (геологик муҳитнинг локал мониторинги); 
грунтлар, ер усти ва ер ости сувларини лаборатория шароитида ўрганиш; 
мавжуд бино ва иншоотлар пойдевори замини грунтларини ўрганиш; 
табиий ва техноген жараёнларнинг хавфини ва уларни инобатга олмасдан 
таваккал қилиш оқибатини баҳолаш; 
муҳандислик геологик шароитлар ўзгаришининг башоратини тузиш; 
геоэкологик тадқиқотлар; 
материалларни хонаки шароитда қайта ишлаб техник ҳисобот тузиш. 
Қурилиш мўлжалланган ҳудуд (район, майдонча, участка,трасса) 
муҳандислик геологик шароитларининг ҳозирги замон ҳолатини комплекс 
ўрганиш учун, бу шароитларининг ҳудуддан фойдаланиш жараёнида ўзгариш 
эҳтимолини баҳолаш ва башорат қилиш учун муҳандислик геология 
изланишлари комплексининг айрим турларини ўз ичига олган муҳандислик 
геологик съёмкани амалга оширишни кўзда тутиш керак. Съёмка қандай 
масштабда амалга оширилиши изланишлар дастурида асослаб берилиши керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling