Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

10.12. 
Грунтларнинг 
лаборатория 
тадқиқотларини, 
уларни 
давлатлараро ГОСТ 25100 стандарти талабларига кўра синфлар, гуруҳлар, 
гуруҳчалар, типлар, турларга ажратиш учун, уларнинг таркиби, ҳолати, физик,
механик ва кимёвий хусусиятларини аниқлаш учун, уларнинг норматив ва 
ҳисобий кўрсаткичларини, грунтларнинг чуқурлик ва майдон бўйлаб 
турдошлик даражасини аниқлаш учун, муҳандислик геология элементларини 
ажратиш учун, объект қурилиши ва ундан фойдаланиш жараёнларида
грунтларнинг ҳолати ва хусусиятлари ўзгаришини башорат қилиш учун амалга 
ошириш керак. 
Грунтларни текшириш системасини (грунтлар қатламининг маълум 
оралиқларидан, тегишли миқдорда намуналар олиш), уларнинг хусусиятларига, 
маконда ўзгаришига боғлиқ равишда, ҳамда муҳандислик геология 
изланишларининг мақсадидан келиб чиқиб (бино ва иншоотларнинг масъуллик 
даражаси, уларнинг конструктив хусусиятлари, лойиҳалаш босқичи ва б.), 
изланишлар дастурида тегишли ҳисобларни амалга оширган ҳолда, белгилаш 
керак. 
Тоғ ковламалари ва табиий очилмалардаги грунтлардан намуналар олиш, 
уларни ўраш, лабораторияга етказиб бориш ва сақлаш ГОСТ 12071 
давлатлараро стандарти талабларига асосан амалга оширилиши керак. 
Грунтлар 
кўрсаткичларини 
лаборатория 
шароитларида 
текширишларнинг тури ва таркибини танлаш, L иловага кўра, грунтларнинг 
тури, изланишлар босқичи (лойиҳа босқичи), лойиҳаланаётган бино ва 


ШНҚ 1.02.09-15 79-бет 
иншоотларнинг характерига, грунтларнинг улар билан ўзаро таъсирида ўзини 
тутиши, ҳамда ўрганилаётган ҳудуднинг ўзлаштирилиши натижасида 
муҳандислик геологик шароитлари ўзгаришининг башоратини ҳисобга олган 
ҳолда амалга оширилиши керак.
Изланишлар дастурида тегишли равишда асосланган ҳолда, L иловада 
тадқиқ қилиш усуллари келтирилмаган, аммо изланишлар амалиётида 
грунтларнинг конкрет табиий ва техноген шароитларда ўзини қандай 
тутишини баҳолаш ва башорат қилиш учун ишлатилиб келган (грунтларнинг 
механик хусусиятларини динамик таъсир шароитида аниқлаш усуллари, 
сирғалувчанлик кўрсаткичларини, тиксотропияни, структуравий 
боғланишларнинг характерини аниқлаш усуллари ва б.) махсус тадқиқотлар 
бажарилиши керак.
Лаборатория шароитларида ер ости ва ер усти сувларининг кимёвий 
таркибини, ҳамда гилли грунтларнинг кимёвий таркибини (сувда сиздириб 
олинган қисмининг) текширишлар, уларнинг бетон ва пўлат конструкцияларга 
тажовузкорлигини, кабелларнинг қўрғошин ва алюмин қопламаларига бўлажак 
коррозион фаоллигини аниқлаш, ер ости сувларининг физик-геологик ва 
муҳандислик геологик жараёнлар (карст, кимёвий суффозия ва б.) 
ривожланишига таъсирини баҳолаш, ҳамда ер ости сувларининг ифлосланиш 
чегараларини, ва ифлосланиш манбаларини аниқлаш мақсадида амалга 
оширилиши керак. 
Ер ости сувларидан намуналар олиш, уларни тегишли равишда 
идишларга жойлаштириш, лабораторияга етказиб бориш ва сақлаш ГОСТ 4979 
стандарти талабларига асосан амалга оширилиши керак. 
Сувларнинг кимёвий таркибини баҳолашни, стандарт анализ усулида
амалга ошириш тавсия қилинади. 
Сувли горизонтнинг, сув ўтказгичнинг ёки сув ҳавзасининг тўлиқроқ 
гидрокимёвий характеристикасини олиш, сувларнинг ифлосланиш характери ва 
даражасини аниқлаш заруратлари туғилганда, ҳамда алоҳида махсус топшириқ 
асосида, сувларнинг тўлиқ ёки махсус кимёвий анализлари амалга оширилиши 
керак. Бу ишлар изланишлар дастурида асосланган бўлиши керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling