Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

11.8. Лаборатория шароитида чўкувчан грунтларнинг қуйидаги физик-
механик хусусиятларини аниқлаш керак: 
грунтларнинг ўз оғирлиги ва умумий босим (ўз оғирлиги ва 
лойиҳаланаётган бино ва иншоотлардан ва майдон текисланган ҳолатларда 
тўкма грунтлар оғирлигидан пайдо бўладиган босим) натижасида нисбий 
чўкувчанлиги; 
бошланғич чўкиш босими; 
бошланғич чўкиш намлиги; 
нисбий чўкувчанликнинг босимга боғлиқлиги; 
грунтлар чўкувчанлик хусусиятларининг майдон ва чуқурлик бўйича 
ўзгариш даражаси; 
табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган ҳолатларидаги 
деформация модули; 


ШНҚ 1.02.09-15 82-бет 
чўкувчан грунтларнинг табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган 
ҳолатларидаги мустаҳкамлик хусусиятлари (солиштима тиркашиш ва ички 
ишқаланиш бурчаги); 
сувда эрувчан тузлар; 
грунтларнинг физик хусусиятларини.
Лаборатория шароитида чўкувчан грунтлар ўрганилганда уларнинг 
гранулометрик ва микроагрегет таркиблари O‘zDST 817 талабларига кўра 
аниқланиши керак. 
11.9. Лаборатория шароитида синовлар ўтказиб чўкувчанлик бўйича 
грунт шароитларининг типини аниқлашда шурфлар ва дудкалардан олинган 
монолитлар бўйича грунтларнинг ўз оғирлигидан тушган босим остида 
аниқланган нисбий чўкувчанлик кўрсаткичларидан фойдаланиш керак.
Бурғқудуқлардан олинган монолитлар бўйича аниқланган натижаларни, 
уларнинг шурфлар ва дудкалардан олинган монолитлар бўйича натижалари 
билан мос келишини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш керак.
11.10. Хандақларда тажриба-намлаш синовларини оммавий тарзда янги 
ўзлаштириладиган майдонларда ва йирик объектларни, қоидага кўра, 
чўкувчанлик бўйича иккинчи тип грунт шароитли участкаларда, қуйидагиларни 
аниқлаш учун амалга оширилади: 
чўкувчанлик бўйича грунт шароитлари типини; 
грунтлар чўкувчан қатламининг қалинлигини; 
грунтларнинг ўз оғирлигидан тушган босим остида чўкиши 
бошланадиган чуқурликни;
грунтларнинг ўз оғирлигидан тушган босим остида чўкиш миқдорини;
бошланғич чўкиш босимини; 
намлаш бошлангандан ҳар хил вақт ўтгандан кейинги намлик ва намлик 
даражаси миқдордарини; 
чўкувчан қатламни тўлиқ намлаш учун кетган вақт ва бунинг учун зарур 
бўлган сув ҳажмини; 
пойдевор заминини тайёрлаш дастлабки намлаш йўли билан амалга 
оширилганда чўкишнинг ривожланиши учун кетадиган вақтни. 
Грунтларнинг чўкувчанлик хусусиятлари катта ўзгаришларга учрайдиган 
участкаларда тажриба-намлаш синовлари ўтказилганда, синовларни кичик 
юзали хандақларда тезкор намлаш йўли билан амалга ошириш мумкин. Бу 
ҳолда олинган натижаларни бир-иккита участкаларда амалга ошириладиган
катта юзали хандақларда намлаш натижалари билан солиштириш керак. 
Хандақларда тажриба-намлаш синовлари билан бирга намланган 
чўкувчан грунтларни прессиометрлар ва айланма кесиклар ёрдамида синаш 
ишларини бажариш керак.
11.11. Грунтларни штамплар ёрдамида заминни намлаб синаш ишларини 
ГОСТ 20276 талабларига кўра, I ва II масъуллик даражали бино ва 
иншоотларни лойиҳалашда деформация модулини, штамп тагидаги 
грунтларнинг намланиш натижасида чўкиш миқдорини, бошланғич чўкиш 
босимини, нисбий чўкувчанликни аниқлаш учун амалга оширилади. 


ШНҚ 1.02.09-15 83-бет 
11.12. Қурилиш билан банд ҳудудларда изланишларни, бино ва 
иншоотлар қурилиши ва улардан фойдаланиш даврларида муҳандислик 
геологик шароитларда юз берган ўзгаришларни (ҳолати, деформациялар, бино 
ва иншоотлар замин ва пойдеворлари ва конструктив схемалари техник 
ечимларининг хусусиятлари, уларнинг нотекис чўкишларга сезгирлиги) 
ҳисобга олган ҳолда бажариш керак.
11.13. Лойиҳа ҳужжатлари учун изланишларда 8.22-8.24 бандларига 
қўшимча равишда қуйидагилар аниқланиши ва техник ҳисоботда кўрсатилиши 
керак: 
алоҳида олинган бино ва иншоотлар участкаларининг, грунтлар 
чўкувчан қатламининг қалинлиги ва грунтларнинг ўз оғирлигидан тушган 
босим остида чўкиш эҳтимоли кўрсатилган ҳолда, чўкувчанлик бўйича грунт 
шароитларининг типи; 
ҳар бир муҳандислик геологик элемент учун чўкувчан грунтларнинг 
табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган ҳолатларидаги 
деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятлари кўрсаткичларнинг норматив ва 
ҳисобий қийматлари; 
грунт сувлари режими ўзгаришини баҳолаш; 
ҳар хил босим остида нисбий чўкувчанликнинг чуқурлик бўйича ўзгариш 
графиги; 
участкадаги чўкувчан грунтлар қатламида муваққат сувли горизонтлар 
мавжудлиги тўғрисида маълумотлар; 
объектдан фойдаланиш даврида пайдо бўлиш эҳтимоли бўлган муваққат 
сувли горизонтларнинг жойлашиш ўрни ва чуқурлиги; 
конкрет участкаларда чўкувчанлик жараён ва ҳодисаларининг пайдо 
бўлишини баҳолаш; 
чўкувчанликка қарши чора - тадбирлар ва пойдеворлар турини танлаш 
бўйича таклиф ва тавсиялар. 
Эслатмалар: 1. Зарурат туғилганда, техник топшириққа кўра, грунтлар грунт 
ёстиқлари ва грунт қозиқ устунлари ўрнатиш учун ўрганилади ва техник ҳисобот 
(Хулоса)да уларнинг бир хиллилиги, зичлиги, максимал зичлиги, сув ўтказувчанлиги 
келтирилади. 
2. Заминнинг чўкувчан грунтларини кимёвий ва физикавий - кимёвий усуллар билан 
мустаҳкамлаш зарурати туғилганда, қўшимча равишда уларнинг кимёвий- минерал 
таркиби, сув ўтказувчанлиги, муҳитнинг водород кўрсаткичи (рН) аниқланиши ва техник 
ҳисоботда келтирилиши керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling